Cайт ранги: A A


Қўмита ва комиссиялар йиғилишлари

Қўмиталар Давлат дастурининг III чоракдаги ижросини кўриб чиқди

Қўмиталар Давлат дастурининг III чоракдаги ижросини кўриб чиқди

Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили»да амалга оширишга оид Давлат дастурининг 2019 йил учинчи чорагида бажарилишининг бориши ҳақидаги ҳисоботи дастлабки 2019 йил 30 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар, Саноат, қурилиш ва савдо, Аграр ва сув хўжалиги ҳамда Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш масалалари қўмиталари томонидан Вазирлар Маҳкамасининг 2017–2021 йилларда тарзда кўриб чиқилди.

Депутатлар, Вазирлар Маҳкамасининг масъул ходимлари, тегишли вазирлик ва идора раҳбарлари, қўмиталар ҳузурида тузилган экспертлар гуруҳи аъзолари ҳамда журналистлар қатнашган тадбирда Давлат дастурининг жорий йил III чорагидаги ижроси атрофлича таҳлил қилинди.

Тадбирда Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси аъзолари томонидан мамлакатимизда макроиқтисодий барқарорлик кўрсаткичи мўътадил суръатларда бўлиши таъминлангани алоҳида таъкидланди. Қайд этилганидек, жорий йилнинг 9 ойида ялпи ички маҳсулот ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 5,7 фоизга, хусусан, саноат тармоқлари физик ҳажми индекси 7,0 фоизга, хизматлар – 12,7 фоизга, чакана савдо айланмаси 7,0 фоизга ва қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалиги 2,4 фоизга ўсган. Шунингдек, мамлакатда қулай инвестиция муҳитининг яратилиши натижасида жалб этилаётган инвестициялар ҳажми 46,0 фоизга, қурилиш ишлари ҳажми 19,3 фоизга ортган.

Ҳисобот даврида иқтисодиётни ривожлантириш ва либераллаштиришнинг устувор йўналишлари бўйича жами 84 та банднинг 65 таси ижро муддати 30 сентябргача этиб белгиланган эди. Шундан 7 та банд тўлиқ бажарилмай, 5 тасининг муддати узайтирилганига эътибор қаратилди.

Давлат бюджети даромадлари 79,2 трлн. сўмни, харажатлари эса, 86,5 трлн. сўмни ташкил этиб, ўтган йилнинг ушбу даврига нисбатан мос равишда 1,5 ва 1,6 баробарга ошган. Шу билан бирга, юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи ва жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ставкаси ўтган йилга нисбатан пасайтирилганига қарамасдан, юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи 10,6 трлн. сўмга ёки ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 4,1 баробарга ҳамда жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи 9,0 трлн. сўмга (2 баробарга) ошгани айтиб ўтилди.

Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитаси томонидан                 2019 йилда республика бўйича жами 7630 км хўжаликлараро автомобиль йўллари, ички хўжалик йўллари ҳамда шаҳарлар, шаҳар посёлкалари, қишлоқлар ва овуллар кўчаларини таъмирлаш дастурлари ишлаб чиқилгани қайд этилди. Жумладан, 2019 йилда 130,0 км шаҳар кўчалари, кириш ички йўллари, эркин иқтисодий зоналар ва кичик саноат зоналари йўлларини қуриш ҳамда таъмирлаш белгиланган бўлиб, январь-сентябрь ойларида 100,5 км ички йўлларда қуриш-таъмирлаш ишлари амалга оширилди.

“Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурлари доирасида 6100,0 км узунликдаги ички хўжалик йўллари, шаҳарлар, шаҳар посёлкалари, қишлоқлар ва овуллар кўчаларини таъмирлаш белгиланган бўлиб, январь-сентябрь ойларида 4900,0 км ички йўлларда таъмирлаш ишлари якунланди. Натижада 2019 йилда маҳаллий бюджет параметрларида назарда тутилган маблағлар ҳисобидан 1400,0 км ички хўжалик йўллари, шаҳарлар, шаҳар посёлкалари, қишлоқлар ва овуллар кўчаларини таъмирлаш белгиланган бўлиб, январь-сентябрь ойларида 1200,1 км ички йўлларда таъмирлаш ишлари амалга оширилди.

Йиғилиш қатнашчилари янги форматда, қизғин ва конструктив руҳда ўтган мазкур тадбирда амалга оширилган ишлар билан бир қаторда, Давлат дастурида белгиланган вазифаларнинг бажарилишида йўл қўйилган баъзи камчиликларни ҳам таҳлил қилдилар. Жумладан, депутатлар томонидан ўтган ҳисобот даврида Давлат дастурининг 3-бандига кўра, 2019­­—2020 йил учун хўжаликлараро автомобиль йўллари, ички хўжалик йўллари, шаҳарлар, шаҳар посёлкалари, қишлоқлар ва овуллар кўчаларини таъмирлашга қаратилган қисқа муддатли дастурлар ишлаб чиқиш масаласи бўйича қўмитанинг позицияси билдирилган эди. Ҳисоботда мазкур дастурнинг қабул қилингани тўғрисида маълумотлар берилган, бироқ унинг ижроси ҳолати юзасидан тўлиқ ахборот депутатлар эътиборига тақдим қилинмагани эътирозларга сабаб бўлди.

Шунингдек, депутатлар Давлат дастурининг 173-бандига кўра, Ренавация дастурини ишлаб чиқиш бўйича қўмита йиғилишларида тегишли вазирликлар ахборотлари эшитилгани мазкур дастурнинг ишлаб чиқиш бўйича чуқур таҳлил ва жиддий тайёргарлик кўрилиши лозимлиги масаласига ҳам тўхталиб ўтишди.

Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси аъзолари Давлат дастури доирасида соҳада амалга оширилган ишларни синчиклаб таҳлил қилдилар. Қайд этилганидек, ҳудудларда агросаноат кластерларини ташкил этиш мақсадида жорий йилнинг учинчи чорагида республика бўйича 2019 йил ғалла ҳосили учун 1 млн. 92 минг гектар сувли ва 197 минг гектар лалми майдонларда кузги бошоқли дон экилиб, сувли майдонларда гектаридан ўртача 65,3 центнер, лалмида 12 центнерни ташкил этган. Ҳисобот даврида жами бошоқли дон ишлаб чиқариш ҳажми 5,8 млн. Тоннадан ортган.

Тадбирда депутатлар томонидан қишлоқ хўжалигида фойдаланишдан чиққан суғориладиган, тупроқ унумдорлиги паст, маҳаллий ҳокимликлар балансидаги захира ерларда қўшимча агротехник тадбирларни ўтказиш ҳисобига бошоқли дон экинларидан кафолатланган ҳосил етиштириш мақсадида 2020 йил ҳосилидан бошлаб, 200 минг гектар майдонда ғаллачилик йўналишидаги агрокластерлар ташкил этилганига эътибор қаратилди. Бунда бугунги кунда фойдаланилмаётган қишлоқ хўжалиги ерларидан самарали фойдаланиш, чорва озуқа базасини кўпайтириш, шу билан бирга, озиқ-овқат маҳсулотлари ҳажмини ошириш йўлга қўйилгани диққатга молик иш сифатида баҳоланди.

Шу билан бирга, республикада сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш ва суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш устувор йўналиш бўлиб қолаётгани таъкидлаб ўтилди.

Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш масалалари қўмитаси шуни алоҳида таъкидлайдики, ҳудудларни комплекс ривожлантириш, коммуникациялар ва мудофаа саноати соҳасида амалга оширилган чора-тадбирларни амалга оширишга қаратилган аҳолини тоза ичимлик сув билан таъминлаш йўналишида жорий йилда республика ҳудудида ичимлик ва оқова сув таъминоти тизимларини ривожлантириш мақсадида жами 1739 млрд. сўм марказлаштирилган маблағлар ҳисобидан 943 та объектда қурилиш-монтаж ишлари амалга оширилиши белгиланган бўлиб, 1 октябрь ҳолатига 1203,0 млрд. сўм (йиллик режага нисбатан 66 фоиз) миқдорида маблағлар ўзлаштирилган, 1070,5 млрд. сўм (йиллик режага нисбатан 76 фоиз) миқдорида қурилиш-монтаж ишларини амалга оширишга эришилган.

Мазкур маблағлар ҳисобидан 4684 км ичимлик сув қувурлари, 173,1 км оқова сув тармоқлари, 452 та ичимлик ва 8 та оқова сув иншоотлари қурилиб, реконструкция қилинган. Натижада қўшимча 360 та аҳоли пунктига ичимлик сув етказиб берилган. Хусусан, Жаҳон банки иштирокидаги “Сирдарё вилоятининг Боёвут, Ховос, Мирзаобод, Сардоба ва Оқолтин туманлардаги туман маркази ва қишлоқ аҳоли пунктларини ичимлик сув билан таъминлашни яхшилаш” лойиҳаси доирасида 28 та аҳоли пунктига жорий йилнинг 1 июль кунидан бошлаб, ичимлик сув етказиб берилмоқда.

2019 йил тўққиз ойи якунларига кўра, ҳудудларда ҳосил бўлган 2,1 млн. тонна қаттиқ маиший чиқинди олиб чиқилиб, махсус чиқиндихона (полигон)ларга жойлаштирилган. Хусусан, республиканинг 9 та марказий шаҳрида (Андижон, Бухоро, Гулистон, Жиззах, Навоий, Нукус, Термиз, Урганч, Қарши) ташкил этилган кластерлар ҳамда мавжуд 210 та чиқиндиларни қайта ишлаш корхоналари томонидан 1,3 млн. тоннага яқин маиший чиқиндилар қайта ишланди, 1,1 млн. тоннага яқин тайёр маҳсулот ишлаб чиқарилди. Натижада чиқиндиларни қайта ишлаш даражаси 9 фоиздан 20 фоизгача етказилган.

Санитар тозалаш хизматини такомиллаштириш мақсадида республикадаги 13 та “Тоза ҳудуд” давлат унитар корхоналари учун 145 та махсус техника харид қилиниб, уларнинг умумий сони 2 518 тага етказилди. Бугунги кунда аҳолига санитария хизматларини кўрсатиш даражаси 48 фоизни ташкил этмоқда.

Давлат дастурининг ҳар бир банди ижросини атрофлича таҳлил қилган депутатлар тадбирда билдирилган таклифлар асосида дастур ижросини сўзсиз таъминлаш йўналишида амалга оширилаётган ишларни янада кучайтириш, бу борадаги вазифаларнинг ўз вақтида, сифатли адо этилиши устидан таъсирчан парламент назоратини ўрнатишга келишиб олдилар.

Йиғилиш кун тартибидаги масала атрофлича муҳокама қилиниб, тегишли қарорлар қабул қилинди.


Кўришлар сони: 140

Депутатлар минбари

Янгиликлар

19.11.2019
2020 йил учун Давлат бюджети тўғрисидаги қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда кўриб чиқиш учун тайёрланмоқда

Қонун лойиҳасида биринчи ўқишдан сўнг “Парламент ажратмалари” тушунчаси матндан чиқариб ташланиши...

19.11.2019
Маҳаллий бюджет мустақил бўлгани яхши, аммо...

Дарҳақиқат, қўмиталар, ишчи гуруҳларида кечаётган қизғин муҳокамаларда мамлакатимизда кам таъминланган,...

19.11.2019
“Адолат” СДП фракциясининг қайси таклифи инобатга олинди?

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон “Адолат” СДП фракциясининг 2019 йил 19 ноябрда ўтказилган...

Тадбирлар тақвими