Cайт ранги: A A


Қўмита ва комиссиялар йиғилишлари

Депутатлар Ташқи ишлар вазирлигининг ахборотини эшитди

Депутатлар Ташқи ишлар вазирлигининг ахборотини эшитди

Тараққиётнинг янги босқичида Ўзбекистон ташқи сиёатида мутлақо янгича ёндашув пайдо бўлиб, етакчи хорижий давлатлар, аввало, яқин қўшнилар билан дўстона муносабатларни ривожлантириш ва мустаҳкамлаш бўйича аниқ амалий ишлар қилинмоқда. Кўплаб олий даражадаги ташриф ва учрашувлар, халқаро аҳамиятга молик долзарб масалаларнинг ечимига қаратилган шартнома ҳамда келишувлар янги мазмундаги ҳамкорлик учун мустаҳкам асос вазифасини ўтамоқда.

2019 йил 30 октябрь куни парламент қуйи палатасининг Халқаро ишлар ва парламентлараро алоқалар қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг ахборотини эшитди. Унда асосий эътибор мамлакат ташқи сиёсатидаги устуворликларга қаратилди.

Таъкидланганидек, давлатимиз раҳбарининг 2018 йил 5 апрелдаги “Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги тизимини тубдан такомиллаштириш ҳамда ташқи сиёсий ва ташқи иқтисодий фаолиятнинг устувор йўналишларини амалга оширишда унинг масъулиятини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони мамлакатимиз манфаатларини халқаро миқёсда қатъий ҳимоя қилишга қаратилган кенг кўламли фаол ташқи сиёсатни юритиш йўлида ташланган муҳим қадам бўлди.

Ҳаракатлар стратегияси асосида мамлакатимизнинг халқаро имижини мустаҳкамлашда парламент ролини ошириш, ташқи сиёсат ва ташқи иқтисодий фаолият соҳасидаги меъёрий-ҳуқуқий база ҳамда халқаро ҳамкорликнинг шартномавий-ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш миллий парламентимизнинг устувор вазифалари сифатида амалга оширилаётгани алоҳида эътироф этилди.

Кейинги йилларда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси томонидан халқаро муносабатларга оид 14 та қонун тайёрланиб, қабул қилингани Ўзбекистон Республикасининг ташқи сиёсатда юритаётган ислоҳотларини ҳуқуқий жиҳатдан мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда.

Қайд этилганидек, Олий Мажлис томонидан 2019 йилда Ҳиндистон, Беларусь, Польша, Озарбайжон, АҚШ, Болгария каби мамлакатлар билан парламент дўстлик гуруҳлари тузилди. Натижада Олий Мажлис қошида тузилган парламентлараро ҳамкорлик ва дўстлик гуруҳлари сони 30 тага етди.

Ушбу ҳамкорлик гуруҳлари билан бирга конференция, семинар ва давра суҳбатлари ўтказилиб, парламент делегацияларининг ўзаро ташрифлари ҳам амалга оширилди.

Эшитув якунида Халқаро ишлар ва парламентлараро алоқалар қўмитаси ҳамда тегишли вазирлик ва идоралар билан бирга ишлаб чиқилаётган “Ўзбекистон Республикасининг дипломатик хизмати тўғрисида”ги қонун лойиҳасини такомиллаштиришга қаратилган таклиф ва тавсиялар муҳокама қилинди.


Кўришлар сони: 348

Депутатлар минбари

Янгиликлар

14.01.2020
Солиқларни тўлашни кечиктириш ёки бўлиб-бўлиб тўлаш қандай амалга оширилади?

Яқинда Президентимиз томонидан янги таҳрирдаги Солиқ кодекси имзоланиб, матбуотда эълон қилинди....

10.01.2020
Янги Солиқ кодексининг ижросини таъминлашда парламент ва маҳаллий Кенгашларнинг ўрни муҳим

Кодексда мамлакат тараққиётининг таянчи бўлган инсофли, ҳалол солиқ тўловчиларни рағбатлантириш, яш...

09.01.2020
Парламент сўровига вазир жўнатган жавоб депутатларни қониқтирдими?

Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири А.Шодмоновнинг ...

Тадбирлар тақвими