Cайт ранги: A A


Қўмита ва комиссиялар йиғилишлари

Тил – миллат кўзгуси

Тил – миллат кўзгуси

Мамлакатимиз Президентининг жорий йил 4 октябрдаги “Ўзбекистон Республикасининг “Давлат тили ҳақида”ги Қонуни қабул қилинганининг ўттиз йиллигини кенг нишонлаш тўғрисида”ги қарори халқимиз томонидан қизғин кутиб олинди. Боиси, ўзбек тили халқимиз учун миллий ўзлик ва мустақил давлатчилик тимсоли, бебаҳо маънавий бойлик, мамлакатимизнинг сиёсий-ижтимоий, маънавий-маърифий тараққиётида тутган ўрни беқиёсдир.

Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилган сана муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида 18 октябрь куни “Парламентнинг қонун ижодкорлиги фаолиятида давлат тилининг ўрни” мавзусида тадбир ташкил этилди.


Депутатлар, парламент қуйи палатаси Девони ходимлари, нуфузли олий ўқув юртлари профессор-ўқитувчилари ҳамда талаба-ёшлар қатнашган тадбирда бундан 30 йил олдин қабул қилинган “Ўзбекистон Республикасининг “Давлат тили ҳақида”ги Қонуни она тилимизнинг ҳуқуқий мақомга эришишига замин яратгани, ўзбек тилининг ўзига хос жозибасидан, бой луғатидан фойдаланиш билан бирга, уни илмий асосда ўрганиш ҳамда янги-янги атамалар, сўзлар билан тўлдириб бориш учун кенг имкониятлар бергани алоҳида таъкидланди.

Шунингдек, мазкур Қонун давлат бошқарувида, ижтимоий ҳаётда, халқаро ва миллатлараро муносабатларда, ишлаб чиқаришда, суд ишларида, натариал ҳаракатларда, фуқаролик ҳолатини қайд этувчи ҳужжатларда, ахборот тарқатишда, умуман, инсон ҳаёти ва фаолияти билан боғлиқ барча ҳолатларда кенг кўлланилаётгани эътироф этилди. Ўзбекистон Республикасининг қонунлари давлат тилида қабул қилиниб, шу тилда ва бошқа тилларда эълон қилинишининг белгилаб қўйилгани мамлакатимизда яшовчи турли миллат ва элатларнинг нафақат ўз тилларидан эркин мулоқот қилиши, балки мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотларнинг ҳуқуқий асосларидан ўз вақтида бохабар бўлиши, қонун нормаларини тўғри талқин қилиш имкониятларини кенгайтираётгани таъкидланди.


Ўзбек тили давлат тили сифатида мамлакатимизда яшовчи миллат ва элатларнинг тиллари ва бошқа хорижий тиллар билан биргаликда ривожланаётгани, таълим муассасаларида етти тилда ўқитилаётгани, жамиятимиз ҳаётида миллатлараро аҳиллик, бирдамлик ҳамда ҳамжиҳатликни таъминлашда муҳим омил бўлаётгани алохида қайд этилди.  

Тадбирда “Ўзбекистон Республикасининг “Давлат тили ҳақида”ги Қонунининг мазмун-моҳияти, ижтимоий-сиёсий, маданий ҳаётимизда тутган ўрни, она тилимизни чуқур ўрганиш, уни ривожлантириш ва равнақ топтириш хусусида маърузалар тингланди. Она тилимизни улуғловчи шеърлар ўқилди.


Кўришлар сони: 198

Депутатлар минбари

Янгиликлар

19.11.2019
ХДП фракцияси аъзолари қандай фикрда?

Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Ўзбекистон Халқ демократик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилиши...

19.11.2019
«Миллий тикланиш» ДП фракцияси ўз позициясини билдирди

Тадбирда «Миллий тикланиш» демократик партиясининг дастурий мақсадларига уйғун тарзда белгиланган...

19.11.2019
Бюджет маълумотларининг очиқ ва шаффоф бўлишида фуқаролар фаол қатнашади

Амалдаги қонунчиликка кўра, Давлат бюджети лойиҳаси Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Регламентига...

Тадбирлар тақвими