Cайт ранги: A A


Қўмита ва комиссиялар йиғилишлари

“Ташқи меҳнат миграцияси тўғрисида”ги қонун қабул қилиш таклифи билдирилди

“Ташқи меҳнат миграцияси тўғрисида”ги қонун қабул қилиш  таклифи билдирилди

2019 йил 15 октябрь куни Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясининг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияси ва партия Марказий Кенгаши томонидан “Ташқи меҳнат миграциясининг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш: муаммо ва ечимлар” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

Унда ташқи меҳнат миграцияси соҳасида қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг амалдаги ижроси танқидий кўриб чиқилди, соҳадаги мавжуд муаммолар муҳокама қилиниб, уларни бартараф этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқилди.

Шунингдек, давра суҳбатида ташқи меҳнат миграцияси соҳасидаги халқаро тажриба, соҳада амалга оширилаётган ишлар, мавжуд муаммолар, истиқболдаги режалар хусусида сўз юритилди.

Йиғилиш иштирокчилари ташқи меҳнат миграциясининг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш мақсадида “Ташқи меҳнат миграцияси тўғрисида”ги қонунни қабул қилиш таклифини билдирди.


Кўришлар сони: 443

Депутатлар минбари

Янгиликлар

24.01.2020
Гулшана ХУДОЁРОВА: Президентнинг таълим-тарбияга ғамхўрлиги замирида катта ҳикмат бор

Бугунги Мурожаатномада кўтарилган энг устувор ғоя ҳам барча соҳалардаги ўзгариш ва янгиланишлар,...

22.01.2020
Депутатлар Вазирлар Маҳкамаси аъзолигига номзодларни кўриб чиқдилар

Парламентнинг ҳозирги ривожланиш босқичида давлатимиз раҳбарининг тавсиялари билан амалиётга жорий...

22.01.2020
Фракция Ҳукумат аъзолигига номзодларни маъқуллади(ми?)

Депутатлар кун тартибидаги масала юзасидан ўз муносабатларини билдириб ўтишди. Номзодларнинг ҳаётий...

Тадбирлар тақвими