Cайт ранги: A A


Қўмита ва комиссиялар йиғилишлари

Қонун лойиҳаси бўйича саноат корхоналари ва инвесторларнинг фикрлари инобатга олинмоқда

Қонун лойиҳаси бўйича саноат корхоналари ва инвесторларнинг фикрлари инобатга олинмоқда

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитаси аъзолари ташаббуси билан киритилган “Энергиядан оқилона фойдаланиш тўғрисида”ги қонунга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси иккинчи ўқишга тайёрланмоқда.

2019 йил 10 октябрь куни парламент қуйи палатасида депутатлар, соҳа мутахассислари иштирокида мазкур ташаббус қонун лойиҳасининг муҳокамасига бағишланган ишчи йиғилиши ўтказилди.

Йиғилишни ташкил этишга Жиззах эркин иқтисодий зонасида жойлашган “Экоклимат” МЧЖ қўшма корхонасининг инвесторидан келган ташаббус асос бўлиб хизмат қилди.


Маълумот ўрнида айтиш жоизки, депутатларнинг ташаббуси асосида ишлаб чиқилган қонун лойиҳаси жорий йилнинг сентябрь ойида биринчи ўқишда қабул қилингач, кўплаб иқтисодчилар, энергетика тизими вакиллари, саноат корхоналари ҳамда ишлаб чиқарувчилар қаторида ушбу хорижлик сармоядорнинг ҳам диққатини тортиб, лойиҳа муҳокамаларида қатнашиш истагини билдирган эди.

Саноатни ривожлантириш, ишлаб чиқаришда энергия самарадорликни ошириш орқали ортиқча маблағларнинг иқтисод қилинишига ёрдам бериши кутилаётган қонун лойиҳаси муҳокамасида, шунингдек, Жаҳон банкининг “Саноат корхоналарида энергия самарадорлигини ошириш” лойиҳаси раҳбари, вазирликлар, идоралар, корхоналар, муассасалар вакиллари, экспертлар, мутахассислар ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари қатнашган тадбирда масала очиқ муҳокама тарзида атрофлича таҳлил этилди.

Депутатлар иштирокчиларга қонун лойиҳасининг асосий мақсади, унинг тайёрланиш жараёнлари, аҳоли билан мулоқотлар, ишлаб чиқариш корхоналари фаолияти билан танишишлар жараёнида хулоса қилинган йўналишлар тўғрисида маълумот бердилар.


Қайд этилганидек, лойиҳанинг асосий мақсади энергетика тармоқларида ҳосил қилинаётган электр ва иссиқлик энергияси, ёқилғи ва бошқа ноанъанавий энергия ресурсларидан иқтисодиёт тармоқлари ҳамда ижтимоий соҳада янада оқилона, самарали фойдаланишнинг, энергия ресурслари истеъмолининг самарадорлигини, замонавий энергия тежайдиган технологияларни жорий этиш хизматларини кўрсатишнинг ҳуқуқий асосларини такомиллаштиришдан иборат.

Лойиҳада Вазирлар Маҳкамаси ва Энергетика вазирлигининг ваколатлари аниқ белгилаб берилмоқда. Жумладан, энергия тежаш ва энергия самарадорликни ошириш, қўшимча энергия самарадорлиги кўрсаткичлари бўлиши шарт бўлган товарлар, ишлар, хизматлар таркибини белгилаш, энергия самарадорлиги паст бўлган маҳсулотларни мамлакатда ишлаб чиқарилишини ёки импортини чеклаш, давлат органлари ва ташкилотларига энергия ресурсларини иқтисод қилиш, ундан оқилона фойдаланиш ҳамда энергия самарадорлигини ошириш юзасидан қонунчилик талабларига риоя этилиши бўйича давлат назорати тартибини белгилашни кўзда тутувчи нормалар киритилмоқда.

Таъкидланганидек, иқтисодиётда энергия ва ресурслар сарфини камайтириш, ишлаб чиқаришга энергия тежайдиган технологияларни кенг жорий этиш, қайта тикланадиган энергия манбаларидан фойдаланишни кенгайтириш, иқтисодиёт тармоқларида меҳнат унумдорлигини ошириш масалалари Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналишидан бири сифатида Ҳаракатлар стратегиясида ўз аксини топган. Шундан келиб чиқиб айтганда, бу мазкур масаланинг нақадар муҳим аҳамиятга эга эканини кўрсатади.

Муҳокамалар давомида энергия ресурслари истеъмоли самарадорлигини мониторинг килишнинг таъсирчан тизими, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, муассасалар, ташкилотларда замонавий энергия тежайдиган технологияларни жорий этиш, энергия ресурслари харажатларини мақбуллаштириш имконини борлиги қайд этилди.

Айни жиҳатни эътиборга олган ҳолда, қонун лойиҳасини тайёрлашда Буюк Британия, Япония, Франция, Германия, Украина, Россия ва Қозоғистон давлатларида энергия тежаш ва энергиядан самарали фойдаланиш, энергия сарфини меъёрлаштириш, иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳа йўналишлари бўйича тегишли талаблар ишлаб чиқииб, улар ижроси бўйича жавобгарлик масалаларида мавжуд тажриба ўрганилди.

Тадбир якунида мазкур қонун лойиҳасини соҳадаги мавжуд муаммоларни инобатда олган ҳолда, реал ҳолатни чуқур таҳлил қилиб, мутахассис ва экспертларнинг фикр-мулоҳазаларини тинглаб, янада такомилига етказиш лозимлиги қайд этилди. Қизғин баҳс-мунозара, тортишувлардан сўнг лойиҳани пишитишга хизмат қиладиган таклифлар ишлаб чиқилди.

 


Кўришлар сони: 117

Депутатлар минбари

Янгиликлар

14.10.2019
Парламентлараро иттифоқнинг 141-Ассамблеясида Ўзбекистон делегацияси иштирок этяпти

Унда парламент аъзолари томонидан гендер тенгликни яхшилаш, ёшларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, депутатларнинг...

14.10.2019
Давлат бюджети парламент томонидан қонун асосида қабул қилинади

Айни кунларда парламент қуйи палатасида бир қатор қонун лойиҳалари маромига етказилмоқда. Хусусан,...

14.10.2019
Қонун лойиҳаларини ишлаб чиқишда давлат тили қоидаларига амал қилинадими?

Жамиятдаги муносабатларни ҳуқуқий жиҳатдан тартибга соладиган омил бу қонунлардир. Шундай экан, ...

Тадбирлар тақвими