Cайт ранги: A A


Қўмита ва комиссиялар йиғилишлари

Депутатлар ўз муносабатини билдирди

Депутатлар ўз муносабатини билдирди

Маълумки, жорий йилнинг 2 октябрь куни Парламент қуйи палатасига Ўзбекистон Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши Раёсатидан ғалла етиштирувчи фермер хўжаликларининг молиявий барқарорлигини таъминлаш юзасидан Мурожаатнома келиб тушган эди.

Шундан келиб чиқиб, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитасининг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди.

Унда давлат харидлари бўйича фермерлар томонидан етиштирилган ғаллага нарх белгилашнинг мавжуд механизми фермерлар ва дон корхоналарига қанчалик иқтисодий манфатдорлик келтираётгани, уларни бу соҳада бозор иқтисодиёти талаблари қай даражадалиги, маҳсулот етиштирувчи, ишлаб чиқарувчи ва истеъмол қилувчи ўртасида ҳуқуқий муносабатлар қандай йўлга қўйилганига алоҳида эътибор қаратилди.  

Соҳа мутахассислари иштирокида ўтказилган йиғилишда Ўзбекистон Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши Мурожаатномаси асосида жойларда ўрганишлар олиб бораётган Қонунчилик палатаси депутатлари таркибидан иборат бўлган ишчи гуруҳларидан келиб тушаётган дастлабки таклиф ва хулосалар ҳам кўриб чиқилди.

Асосий эътибор фермер, ишлаб чиқарувчи, истеъмол қилувчи ўртасидаги мавжуд муносабатларда коррупцияни келтириб чиқариши мумкин бўлган омиллар ва уларнинг олдини олиш механизмларига қаратилди.

Қўмита бу масалага яна қайтади.


Кўришлар сони: 781

Депутатлар минбари

Тадбирлар тақвими