Cайт ранги: A A


Қўмита ва комиссиялар йиғилишлари

Қўмитада Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг Мурожаатномаси атрофлича муҳокама қилинди

Қўмитада Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг Мурожаатномаси атрофлича муҳокама қилинди

2019 йил 4 октябрь куни парламент қуйи палатаси Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитасининг кенгайтирилган йиғилишида Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг раёсати томонидан Олий Мажлисга ғалла етиштирувчи фермер хўжаликларининг молиявий барқарорлигини таъминлаш юзасидан қилган Мурожаатномаси атрофлича муҳокама қилинди.

Унда Қонунчилик палатаси депутатлари, тегишли вазирлик ва идора мутасаддилари ҳамда журналистлар иштирок этди.

Тадбирда фермер хўжаликлари ва бошқа қишлоқ хўжалиги маҳсулоти етиштирувчиларнинг ғалла етиштиришдан моддий манфаатдорлигини ошириш, шунингдек соҳада иқтисодий муносабатларни тўлиқ бозор механизмларига ўтказиш мақсадида ғаллага нисбатан нархларнинг эркинлаштирилиши ва унинг оқибатлари юзасидан тегишли вазирлик ва идораларнинг дастлабки ахборотлари эшитилди.

Мурожаатномада келтирилганидек, йиллар давомида ғалла етиштириш ва уни қайта ишлашнинг давлат томонидан қатъиян бошқарилиши ва фермер хўжаликлари томонидан етиштирилган ғалланинг бозор нархларига нисбатан паст нархларда харид қилиш тамойиллари асосида ҳал қилиниб келинган. Натижада, фермер хўжаликларининг ҳосилдорликни ошириш ва ғалла етиштириш ҳажмини кўпайтиришга қизиқиши пасайиб, манфаатдорлиги ошмаган.

Йиғилиш иштирокчилари томонидан арзон уннинг катта қисми амалда аҳолининг тегишли қатламларига етиб бормасдан бозор нархларида сотилаётгани, ўз навбатида, донни қайта ишлаш корхоналари ва савдо ташкилотларида суистеъмол қилиш ҳолатлари ҳам учраётгани қайт этилди.

Таъкидланганидек, сўнгги уч йилда барча соҳаларда бўлгани каби қишлоқ хўжалигида ҳам олиб борилаётган ислоҳотлар натижасида қатор  ижобий ўзгаришлар амалга оширилди. Давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан бир тонна ғалланинг харид нархи 1 млн. 200 минг сўм миқдорида белгиланиши ва ҳосилдорликдан келиб чиқиб 25 фоизгача устама ҳақ тўланиши натижасида ғалланинг ўртача нархи 1 млн. 420 минг сўмни ташкил этди. Лекин, дон корхоналарида ун маҳсулотлари ишлаб чиқаришда бозор иқтисодиёти механизмлари йўлга қўйилмаганлиги натижасида,   фермер хўжаликларидан қабул қилган ғалла учун ҳисоб-китобни якунига етказа олмаяптилар. Бунинг натижасида фермер хўжаликлари ва бошқа қишлоқ хўжалиги маҳсулоти етиштирувчиларнинг эртанги кунга тўлиқ ишонч билан қарашларига имкон бермаяпти.

Шунингдек, депутатлар нархларнинг эркинлаштирилиши ғалла етиштиришда моддий манфаатдорликни ошириш, ғалла етиштириш ҳажмларининг кўпайиши билан бир қаторда унинг оқибатларига ҳам алоҳида эътибор қаратдилар.

Тадбирда иштирокчилар билдирган таклиф ва тавсиялар асосида қўмитанинг тегишли қарори қабул қилинди.


Кўришлар сони: 218

Депутатлар минбари

Янгиликлар

14.10.2019
Парламентлараро иттифоқнинг 141-Ассамблеясида Ўзбекистон делегацияси иштирок этяпти

Унда парламент аъзолари томонидан гендер тенгликни яхшилаш, ёшларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, депутатларнинг...

14.10.2019
Давлат бюджети парламент томонидан қонун асосида қабул қилинади

Айни кунларда парламент қуйи палатасида бир қатор қонун лойиҳалари маромига етказилмоқда. Хусусан,...

14.10.2019
Қонун лойиҳаларини ишлаб чиқишда давлат тили қоидаларига амал қилинадими?

Жамиятдаги муносабатларни ҳуқуқий жиҳатдан тартибга соладиган омил бу қонунлардир. Шундай экан, ...

Тадбирлар тақвими