Cайт ранги: A A


Қўмита ва комиссиялар йиғилишлари

Давлат бюджети лойиҳаси қандай бўлиши керак?

Давлат бюджети лойиҳаси қандай бўлиши керак?

Мамлакатимизнинг ҳар бир фуқароси бевосита ёки билвосита Давлат бюджетига дахлдор. Кимдир солиқ тўловчи сифатида бюджетнинг шаклланишида иштирок этса, кимдир ундан фойдаланувчи сифатида намоён бўлади. Бюджет маблағларининг шаклланиши ва ишлатилишини тўғри ташкил этиш ва унинг шаффофлигини таъминлаш, ушбу маблағлардан самарали ва оқилона фойдаланиш мамлакат иқтисодиётининг ривожланиб боришига ва аҳоли турмуш даражасининг ошишига эришишда муҳим аҳамият касб этади.

Мамлакатимиз Президентининг бюджет маълумотларининг очиқлигини, унинг шаффофлигини янада ошириш, бюджет маблағларининг шаклланиши ва сарфланиши устидан парламент ва жамоатчилик назоратини кучайтириш мақсадида қатор фармон ва қарорлари қабул қилинди.

Хусусан, давлатимиз раҳбарининг 2018 йил 22 августдаги “Бюджет маълумотларининг очиқлигини ва бюджет жараёнида фуқароларнинг фаол иштирокини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан 2020 йилдан бошлаб илк бора Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетлари ахборотлар батафсил баён этилган, илғор халқаро стандартларга мувофиқ тайёрланган қонун билан тасдиқланади. Шу билан бирга, Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетлари, солиқ ва бюджет сиёсатининг асосий йўналишлари лойиҳалари Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига тақдим этилишидан олдин мажбурий жамоатчилик муҳокамасига қўйилиши белгиланди.

2019 йилдан бошлаб бюджет жараёнининг очиқлиги ва сифатини оширишнинг янги механизмларини жорий этиш мақсадида республика жамоатчилиги муҳокамаси учун “Фуқаролар учун бюджет 2019” ахборот нашри эълон қилинди. Шу билан бирга, Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетлари, солиқ ва бюджет сиёсатининг асосий йўналишлари лойиҳалари, бюджет ижроси тўғрисидаги ҳисоботлар, бюджет ҳаражатларининг манзиллилиги устидан жамоатчилик назоратини амалга ошириш мақсадида “Очиқ бюджет” (Openbudget)ахборот портали ишга туширилди.   

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Давлат бюджетини мамлакатимизнинг ҳар бир фуқаросига дахлдорлигидан келиб чиқиб, қонун билан тасдиқланадиган Давлат бюджети лойиҳаси парламентга расмий киритилишидан аввал унинг муҳокамасини ўтказмоқда. Бу жараёнда лойиҳани тақдим этган Ҳукуматнинг мутасадди вакиллари ҳам иштирок этмоқда. Лойиҳанинг Қонунчилик палатасига расман киритилмасидан аввал депутатлар томонидан муҳокама қилиниши ва уларнинг таклиф ҳамда мулоҳазалари асосида такомиллаштирилиши унинг янада мукаммал бўлишига хизмат қилади.

Мазкур қонун лойиҳаси сиёсий партиялар фракциялари, Экологик ҳаракат депутатлар гуруҳи ҳамда Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси, шунингдек Давлат бюджети бошқармаси вакиллари томонидан қизғин баҳс-мунозараларга сабаб бўлди. Унда депутатлар қонун лойиҳасини нечоғли аҳамиятли эканлигидан келиб чиқиб, ҳар бир моддаси юзасидан ўз таклиф ва тавсияларини баён қилган ҳолда айрим моддаларига эътирозларини ҳам билдирмоқдалар.

Бир сўз билан айтганда, ҳалқ маблағларининг шаклланиши ва ишлатилиши депутатлар назоратидадир.


Кўришлар сони: 556

Депутатлар минбари

Янгиликлар

11.12.2019
Ўзбекистон — Япония: алоқаларни янада ривожлантириш масалалари муҳокама этилди

Ушбу тадбирни ўтказишдан мақсад Ўзбекистон — Япония ўртасидаги парламентлараро ва маданий-гуманитар...

09.12.2019
ДЕПУТАТЛАР УЗОҚ МУҲОКАМАЛАРДАН СЎНГ ЯНГИ ТАҲРИРДАГИ СОЛИҚ КОДЕКСИНИ ҚАБУЛ ҚИЛДИЛАР

Мажлисида депутатлар эътиборига иккинчи ўқишда ҳавола этилиб, муҳокама марказида бўлган долзарб ...

09.12.2019
Махсус иқтисодий зона иштирокчиларига ҚҚСдан енгилликлар белгиланмоқда

2019 йил 9 декабрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар “Махсус...

Тадбирлар тақвими