Cайт ранги: A A


Қўмита ва комиссиялар йиғилишлари

Давлат бошқарувида хотин-қизларнинг фаоллиги қандай?

Давлат бошқарувида хотин-қизларнинг фаоллиги қандай?

2019 йил 26 сентябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитаси томонидан “Жамият ва давлат бошқарувида хотин-қизларнинг роли ва мақомини ошириш: Ўзбекистон ва Германия тажрибаси” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

Унда депутатлар, фуқаролик жамияти институтлари вакиллари, олимлар, экспертлар ҳамда журналистлар иштирок этди.

Таъкидланганидек, хотин-қизларнинг жамият ва давлат ишларида тенг ҳуқуқли равишда иштирок этиши демократик ҳуқуқий давлат қурилишининг асосий талабларидан бири ҳисобланади. Шу боис, мамлакатимизда мазкур соҳада тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, соҳани ҳуқуқий жиҳатдан мустаҳкамлаш мақсадида 2019 йил 2 сентябрь куни Ўзбекистон Республикасининг “Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқлар ва тенг имкониятлар кафолатлари тўғрисида”ги Қонун қабул қилинди.

Ушбу ҳужжат аёллар ва эркакларнинг жамият ва давлат бошқарувида тенг иштирок этишини, уларнинг соғлиқни сақлаш, таълим, фан, маданият, меҳнат ва ижтимоий ҳимоя соҳаларида, шунингдек, давлат ва ижтимоий ҳаётнинг бошқа жабҳаларида тенг ҳуқуқ ва имкониятларини кафолатлайди.

Давра суҳбати иштирокчиларидан бири машҳур сиёсатчи, Германиянинг собиқ адлия вазири – доктор Херта Дойблер Гмелин хоним йиғилганларга Германияда давлат ва жамият бошқарувида хотин-қизларнинг иштироки, уларнинг қонунчилик жараёнидаги фаолияти ҳақида маълумот берди. Парламент қуйи палатаси депутати Людмила Кошелапова эса, мамлакатимизда аёлларнинг ҳуқуқ ва имкониятларининг кенгайиши ва уларнинг юртимиз ижтимоий-сиёсий ҳаётидаги ролини янада ошириш бўйича амалга оширилаётган ишлар бўйича маъруза қилди.

Тадбирда иштирокчилар давлат ва жамият бошқарувини янада такомиллаштиришда хотин-қизларнинг иштироки бўйича тажрибалар алмашишди.


Кўришлар сони: 187

Депутатлар минбари

Янгиликлар

14.10.2019
Парламентлараро иттифоқнинг 141-Ассамблеясида Ўзбекистон делегацияси иштирок этяпти

Унда парламент аъзолари томонидан гендер тенгликни яхшилаш, ёшларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, депутатларнинг...

14.10.2019
Давлат бюджети парламент томонидан қонун асосида қабул қилинади

Айни кунларда парламент қуйи палатасида бир қатор қонун лойиҳалари маромига етказилмоқда. Хусусан,...

14.10.2019
Қонун лойиҳаларини ишлаб чиқишда давлат тили қоидаларига амал қилинадими?

Жамиятдаги муносабатларни ҳуқуқий жиҳатдан тартибга соладиган омил бу қонунлардир. Шундай экан, ...

Тадбирлар тақвими