Cайт ранги: A A


Қўмита ва комиссиялар йиғилишлари

Депутат ва ёшлар учрашувида муҳим масала муҳокама этилди

Депутат ва ёшлар учрашувида муҳим масала муҳокама этилди

Мамлакатимизда ёшларнинг ҳуқуқий билим ва кўникмасини бойитишда уларни демократик жамиятнинг асосий принциплари ҳамда қонун ижодкорлиги жараёни билан бевосита таништириш муҳим аҳамиятга эга.

2019 йил 25 сентябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Ёшлар масалалари бўйича комиссияси томонидан Ўзбекистон Ёшлар иттифоқининг Тошкент шаҳар Кенгашидан бир гуруҳ ёшлар вакиллари — ташаббускор йигит-қизлар иштирокида ташкил қилинган “Тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимларни ўтказишни тартибга солишда ёшларнинг роли” мавзусида тадбир ҳам ана шундай мақсадга хизмат қилиши билан диққатга молик бўлди.  

Қизғин мулоқот асосида кечган тадбирда иштирокчиларг мамлакатимизда ёшларга оид давлат сиёсатини изчил ва самарали амалга ошириш, навқирон авлодни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш борасида амалга оширилаётган тизимли ишлар хусусида сўзлаб берилди. Шунингдек, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси, унинг тузилмалари, депутатлик бирлашмалари, комиссиялар ва депутатлар фаолияти билан яқиндан таништирилди.

Тадбирда асосий эътибор жамиятнинг маънавий муҳитига салбий таъсир кўрсатаётган тўй маросимлари, оилавий тадбирлар ва маъракалардаги дабдабабозлик, шуҳратпарастликларнинг олдини олиш, оилавий тадбирларни ўтказишни тартибга солиш, номақбул ҳолатлар ҳамда исрофгарчиликларга чек қўйиш масалаларига қаратилди. Бунда жамоатчилик, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, нодавлат ташкилотлари, илмий-тадқиқот ва таълим муассасаларининг таъсири масалалари кенг муҳокама қилинди.

Давра суҳбатидан сўнг иштирокчилар Олий Мажлис Қонунчилик палатаси биносида депутатларга яратилган шарт-шароитлар, мажлис заллари, кутубхона, миллий парламентимиз тарихи билан яқиндан танишиб, парламент вакилларининг иш жараёни ҳақида тасаввурга эга бўлдилар.

Учрашув давомида ўқувчилар ўзларини қизиқтирган барча саволларга атрофлича жавоб олдилар.


Тадбир ташкилотчилари

Ёшлар масалалари бўйича комиссия

Кўришлар сони: 209

Депутатлар минбари

Янгиликлар

14.10.2019
Парламентлараро иттифоқнинг 141-Ассамблеясида Ўзбекистон делегацияси иштирок этяпти

Унда парламент аъзолари томонидан гендер тенгликни яхшилаш, ёшларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, депутатларнинг...

14.10.2019
Давлат бюджети парламент томонидан қонун асосида қабул қилинади

Айни кунларда парламент қуйи палатасида бир қатор қонун лойиҳалари маромига етказилмоқда. Хусусан,...

14.10.2019
Қонун лойиҳаларини ишлаб чиқишда давлат тили қоидаларига амал қилинадими?

Жамиятдаги муносабатларни ҳуқуқий жиҳатдан тартибга соладиган омил бу қонунлардир. Шундай экан, ...

Тадбирлар тақвими