Cайт ранги: A A


Қўмита ва комиссиялар йиғилишлари

Халқаро шартномаларнинг ижроси ўз вақтида бажариляпти

Халқаро шартномаларнинг ижроси ўз вақтида бажариляпти

Парламент қуйи палатасида Халқаро ишлар ва парламентлараро алоқалар қўмитасининг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди.

Депутатлар, Ташқи ишлар вазирлиги масъул ходимлари, Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети, Тошкент давлат юридик институти вакиллари иштирок этган тадбирда “Халқаро шартномаларнинг бажарилиши бўйича қабул қилинган “Йўл хариталари”да парламентга тегишли бўлган бандларнинг бажарилиши ҳолати” юзасидан ахборот берилди.

Таъкидланганидек, Ўзбекистоннинг халқаро сиёсати самарадорлигини таъминлашда мамлакат парламенти ҳам алоҳида ўрин тутади. “Фаол инвестиция ва ижтимоий ривожланиш йили” давлат дастурида халқаро аҳамиятга молик муҳим масалаларни ҳал қилишда парламент дипломатиясининг ролини кучайтириш зарурлиги тўғрисида алоҳида банд келтирилган. Давлатлараро муносабатларнинг муҳим таркибий қисми бўлган парламентлараро муносабатлар замонавий халқаро муносабатлар ривожланиш динамикасига, мазмуни ва истиқболларига катта таъсир кўрсатмоқда. Бундай муносабатлар парламент дипломатиясининг аҳамиятини ошириш, томонларнинг позициялари яқинлашиши, халқаро муносабатларни тартибга солувчи норматив ҳужжатлар қабул қилиниши учун замин яратади.

Тадбирда халқаро шартномалар нормаларининг ўз вақтида бажарилишини таъминлаш, шунингдек, турли соҳалардаги ўзаро манфаатли муносабатларни чуқурлаштириш, Ўзбекистоннинг ижобий имиджини яратиш учун фаол иш олиб бориш учун шарт-шароитлар яратиш бўйича еришилган келишувларни амалга ошириш масалалари атрофлича муҳокама қилинди.

Ташқи сиёсат соҳасида қабул қилинган қонунлар республика билан хорижий давлатлар ва халқаро ташкилотлар ўртасидаги ҳамкорликнинг мустаҳкам ҳуқуқий асосларини яратишга, шунингдек, халқаро майдонда мамлакатнинг миллий манфаатларини муносиб ҳимоя қилиш ва илгари суриш учун мустаҳкам ҳуқуқий асос яратишга хизмат қилди.

Қайд этилганидек, ҳозирги босқичда икки томонлама ва кўп томонлама юзага келган муаммоларга тезкор жавоб беришни таъминлайдиган халқаро-ҳуқуқий ҳужжатлар ижросини мониторинг қилиш механизмини аниқ белгилаш ва даврий инвентаризация қилиш тартибини қонуний равишда таъминлаш орқали амалдаги қонунчилик базасини такомиллаштиришга еътибор қаратиш зарур. Сўнгги уч йил ичида 60 дан ортиқ йўл хариталари тузилган бўлиб, улардан 20 га яқин йўл хариталарида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ва хорижий давлатлар парламентлари ўртасидаги ҳамкорлик тўғрисида бандлар мавжуд.

Кенгайтирилган йиғилиш қатнашчиларига Чора-тадбирлар режалари (“Йўл хариталари”) бандларининг халқаро шартномалар соҳасидаги бажарилиши тўғрисида маълумот берилди.

Ҳозирги кунда Олий Мажлис Қонунчилик палатасида хорижий давлатлар парламентлари билан 28 парламентлараро дўстлик гуруҳлари фаолият кўрсатмоқда. Иштирокчилар ушбу парламентлараро дўстлик гуруҳларининг жонланиши Ўзбекистон Республикасининг икки томонлама муносабатларини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтаришда самарали механизм бўлиб хизмат қилишини таъкидладилар.

Тадбирда “Йўл хариталари”да белгиланган амалий чора-тадбирларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш учун қўмитанинг тегишли қарори қабул қилинди.


Кўришлар сони: 207

Депутатлар минбари

Янгиликлар

14.10.2019
Парламентлараро иттифоқнинг 141-Ассамблеясида Ўзбекистон делегацияси иштирок этяпти

Унда парламент аъзолари томонидан гендер тенгликни яхшилаш, ёшларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, депутатларнинг...

14.10.2019
Давлат бюджети парламент томонидан қонун асосида қабул қилинади

Айни кунларда парламент қуйи палатасида бир қатор қонун лойиҳалари маромига етказилмоқда. Хусусан,...

14.10.2019
Қонун лойиҳаларини ишлаб чиқишда давлат тили қоидаларига амал қилинадими?

Жамиятдаги муносабатларни ҳуқуқий жиҳатдан тартибга соладиган омил бу қонунлардир. Шундай экан, ...

Тадбирлар тақвими