Cайт ранги: A A


Қўмита ва комиссиялар йиғилишлари

Депутатлар транспорт вазирлигининг фаолиятини қандай баҳолади?

Депутатлар транспорт вазирлигининг  фаолиятини қандай баҳолади?

2019 йил 20 сентябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитасининг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди.

Парламент қуйи палатаси депутатлари, Вазирлар Маҳкамаси, Транспорт вазирлиги, Ҳисоб палатаси вакиллари, экспертлар ҳамда журналистлар қатнашган тадбирда давлатимиз раҳбарининг 2019 йил 27 февралдаги “2019 йилда вазирликлар, давлат қўмиталари ва бошқа давлат бошқаруви органлари фаолияти самарадорлигини баҳолашнинг асосий мезонлари тўғрисида”ги Фармойиши ижроси ҳолати юзасидан Транспорт вазирлигининг ҳисоботи эшитилди.

Таъкидланганидек, баҳолашнинг асосий мезонларида Транспорт вазирлиги томонидан бажарилиши лозим бўлган 55 та мақсадли вазифаларнинг 21 таси 2019 йил давомида ижро этилиши ва 5 таси жорий йилнинг сентябрь-декабрь ойларида якунланиши белгиланган. Шу билан бирга Ўзбекистон Республикасида 2025 йилгача транспортни ривожлантириш Концепцияси ва уни амалга ошириш бўйича “Йўл харитаси” ишлаб чиқилиб, тегишли тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритилган.

Қайд эилганидек, 2019 йилда Ўзбекистон бўйлаб ҳаракатланувчи 57 та янги автобус йўналишлари ташкил этилди. Халқаро йўналишда Қозоғистоннинг бир қатор шаҳарларига, яъни Тошкент – Нур-Султон, Тошкент  – Еттисой, Тошкент  – Тараз, Самарқанд  – Олмаота, Самарқанд  – Туркистон, Чирчиқ – Чимкент йўналишларига янги автобуслар қатнови йўлга қўйилди.

Шунингдек, Қорақалпоғистон  Республикаси, Самарқанд, Наманган вилоятларида 4 та автостанция қурилган бўлса, Андижон ва Наманган вилоятларида 2 та автостанция реконструкция қилиниб фойдаланишга топширилган.

Депутатлар Транспорт вазирлиги фаолиятини баҳолаш бўйича қатор мезонларнинг бажарилиши ҳолати билан бирга аҳоли томонидан кўтарилаётган муаммолар ечимига ҳам эътибор қаратди. Хусусан, аҳолига кўрсатиладиган автотранспорт хизматларига эҳтиёжнинг тўлиқ қопланмаётгани, яъни қишлоқ пунктларидан туман марказига, туман марказидан шаҳарга, шаҳар марказидан вилоятларга, шунингдек, вилоятлараро йўловчи ташиш йўналишларининг етарли эмаслиги кўрсатиб ўтилди.

Бундан ташқари автомобиль, темирйўл, ҳаво ва электр транспортларда юк ҳамда йўловчилар ташишнинг ҳажми камлиги, уларга хизмат сифати, нархи юқорилиги ва бошқа бир қатор масалалар аҳолининг ҳақли эътирозига сабаб бўлаётганлигига тўхталиб ўтилди. Бу вазифаларни амалга оширишда биринчи навбатда, вазирлик ва унинг тизимидаги барча раҳбарлар ўз фаолиятини танқидий таҳлил, қатъий тартиб-интизом ва шахсий жавобгарлик асосида ташкил этишлари зарурлиги алоҳида таъкидланди.

Тадбирда депутатлар “Ўзйўлинспекцияси” томонидан 5985 та йўл қурилиш объектларида амалга ошириладиган ишларнинг 1710 тасида назорат ишлари амалга оширилгани, қолган 4275 та йўл қурилиш объектларининг назоратсиз қолаётганига алоҳида эътибор қаратдилар.

Эшитув давомида Жаҳон банкининг (Logistic performance Index) логистика самарадорлиги Индекси методологиясига мувофиқ, мамлакатимизнинг транспорт-логистика комплекси аҳволини баҳолаш тизимини жорий этиш ҳамда ушбу индексда юртимиз рейтингини яхшилаш борасида олиб борилаётган амалий чора-тадбирлар танқидий муҳокама қилинди. Ушбу тадбирларни ўз вақтида ва сифатли амалга ошириш бўйича тегишли таклифлар билдирилди.

Тадбир якунида қўмитанинг соҳани янада такомилаштиришга қаратилган таклиф ва тавсиялари акс этган қарори қабул қилинди.


Кўришлар сони: 341

Депутатлар минбари

Янгиликлар

20.11.2019
Давлат бюджети: мунозаралар авж нуқтасига етмоқда

Савол туғилади: нега энди Давлат бюджети қонун сифатида Олий Мажлисда, яъни парламентда қабул қилинади-ю,...

20.11.2019
Депутатлар таклифи инобатга олинди

Шу кунларда Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг қўмиталари, сиёсий партиялар фракциялари, ишчи гуруҳларида...

20.11.2019
Олий таълим муассасаларининг ягона ижтимоий тўлов ставкаси нега 25 фоиз бўлиши керак?

Ҳар қандай қонун лойиҳасини муҳокама қилишдан мақсад — уни такомиллаштириш, соҳадаги масалаларни...

Тадбирлар тақвими