Cайт ранги: A A


Қўмита ва комиссиялар йиғилишлари

Жамоатчилик муҳокамаси қонун лойиҳасини такомиллаштиришда қандай ўрин тутяпти?

Жамоатчилик муҳокамаси қонун лойиҳасини такомиллаштиришда қандай ўрин тутяпти?

2019 йил 16 сентябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси томонидан иккинчи ўқишга тайёрланаётган “Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари тўғрисида”ги қонун лойиҳаси юзасидан жамоатчилик муҳокамаси ўтказилди.

Масаланинг долзарблиги инобатга олган ҳолда, тадбирга қўмита аъзолари билан бирга, экспертлар, Вазирлар Маҳкамаси, тегишли вазирлик ва идораларнинг мутасадди ходимлари, Ўзбекистон ногиронлар жамияти, Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий марказ, нодавлат нотижорат ташкилотлар вакиллари ҳамда журналистлар таклиф этилди.

Сўнги йилларда мамлакатимизда ногиронлиги бўлган шахсларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш борасида кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда. Айниқса, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 1 декабрдаги «Ногиронлиги бўлган шахсларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони қабул қилингандан кейин бу борадаги ишлар янги босқичга кўтарилди.

Фармонда ногиронлиги бўлган шахсларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштиришнинг асосий йўналишлари, шу билан бирга, ҳуқуқни қўллаш амалиётидаги тизимли камчиликларни бартараф этиш мақсадида “Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари тўғрисида”ги қонун лойиҳасини ишлаб чиқишнинг муҳим вазифалари белгилаб берилди.

Мазкур қонун лойиҳаси парламент қуйи палатаси томонидан биринчи ўқишда концептуал маъқулланиб, уни иккинчи ўқишга тайёрлаш жараёни қизғин давом этмоқда.

Қонун лойиҳаси БМТнинг Ногиронлар ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенцияси талабларини имплементация қилишни ва ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида замонавий услублар, халқаро стандартларни жорий этишни назарда тутади.

Давра суҳбатида иштирокчилар томонидан қонун лойиҳасида Фармондан келиб чиқадиган вазифаларни қамраб олингани таъкидланди. Лойиҳа билан ногиронлик белгиси бўйича камситишга йўл қўймаслик, ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини рўёбга чиқаришда тенг шароитларни ҳамда уларни бузганлик учун жавобгарликнинг муқаррарлигини таъминлаш масалалари такомиллаштирилмоқда.

Депутатларнинг фикрича, ногиронлиги бўлган шахслар ҳуқуқларини таъминлаш соҳасидаги умумэътироф этилган халқаро норма ва стандартларни миллий қонунчиликка имплементация қилиш муҳим масалалардан биридир. Шундан келиб чиқиб, лойиҳада тиббий-меҳнат экспертизаси ва ногиронликни белгилашнинг шаффоф, замонавий услуб ва мезонларини жорий этиш, ногиронлиги бўлган шахсларга тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатиш даражаси ҳамда сифатини ошириш, реабилитациянинг замонавий услубларини киритиш белгиланган. Шу билан бирга, уларни юқори технологияли ихтисослашган тиббий-ижтимоий ёрдамдан фойдаланиш имкониятини кенгайтириш масалалари киритилаётгани кенг муҳокама қилинди.

Лойиҳада ногиронлиги бўлган шахсларни ўз вақтида ҳисобга олишнинг самарали механизмларини яратиш, ногиронликнинг белгилари пайдо бўлган вақтдан бошлаб, уларни кузатиб бориш ва қўллаб-қувватлашнинг янги механизмлари, шунингдек, ногиронлиги бўлган шахсларнинг турмуш шароитларини ҳар томонлама баҳолаш, индивидуал ривожланиш дастурларини ишлаб чиқиш ҳамда амалга оширишнинг мажбурийлиги белгиланмоқда. Шунингдек, ўз вақтида зарур тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатиш имконини берувчи ягона комплекс тизимини жорий этиш қонун билан мустаҳкамланмоқда.

Ногиронлиги бўлган шахсларнинг манзилли ижтимоий муҳофазасини кучайтириш, уларнинг уй-жой-маиший ва бошқа яшаш шароитларини яхшилашга қаратилган тиббий-ижтимоий хизмат ҳамда моддий ёрдамни кенгайтириш, уларни тиббий-ижтимоий реабилитация қилиш, шу жумладан, сифатли ёрдамчи ва техник реабилитация воситалари билан таъминлаш бўйича чора-тадбирларнинг самарадорлигини оширишга қаратилган янги моддалар киритилмоқда.

Тадбирда ногиронлиги бўлган шахсларнинг оиласи, жамият ва давлат билан ўзаро алоқасини кучайтириш, уларга тўсиқсиз муҳит яратиш, йўловчи транспорти, ижтимоий ва бошқа инфратузилма объектларидан эркин фойдаланиши учун зарур шароитлар яратиш, уй-жой, таълим ва касбий маҳоратини оширишга бўлган ҳуқуқларини таъминлашга қаратилган қоидалар нафақат имконияти чекланган шахслар, балки, жамият учун ҳам фойдали экани таъкидланди.

Давра суҳбатида “Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари тўғрисида”ги қонун лойиҳасининг иккинчи ўқишга тайёрланган матни бўйича иштирокчилар ўз фикр-мулоҳазалари билан фаол иштирок этди, лойиҳани янада такомиллаштириш юзасидан қатор таклифлар ўртага ташланди.

Ногиронлиги бўлган шахсларнинг жамият ижтимоий-иқтисодий ҳаётига жалб қилиниши ва фаол иштирокини таъминловчи қоидаларнинг қонун лойиҳасидан ўрин олгани жамиятда уларнинг тенглик принципини таъминлайди.

Муҳокамалар якунида иштирокчилар томонидан билдирилган таклифлар инобатга олиниб, мазкур қонун лойиҳасини янада такомиллаштиришга доир тавсиялар ишлаб чиқилди.

 

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси

Қонунчилик палатаси Матбуот хизмати


Кўришлар сони: 472

Депутатлар минбари

Янгиликлар

20.11.2019
Давлат бюджети: мунозаралар авж нуқтасига етмоқда

Савол туғилади: нега энди Давлат бюджети қонун сифатида Олий Мажлисда, яъни парламентда қабул қилинади-ю,...

20.11.2019
Депутатлар таклифи инобатга олинди

Шу кунларда Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг қўмиталари, сиёсий партиялар фракциялари, ишчи гуруҳларида...

20.11.2019
Олий таълим муассасаларининг ягона ижтимоий тўлов ставкаси нега 25 фоиз бўлиши керак?

Ҳар қандай қонун лойиҳасини муҳокама қилишдан мақсад — уни такомиллаштириш, соҳадаги масалаларни...

Тадбирлар тақвими