Cайт ранги: A A


Қўмита ва комиссиялар йиғилишлари

Миллий гвардия ваколатлари кенгаймоқда

Миллий гвардия ваколатлари кенгаймоқда

Айни пайтда Олий Мажлис Қонунчилик палатасида бир қатор қонунлар иккинчи ўқишда депутатлар томонидан кўриб чиқилиши учун маромига етказилаётган бўлса, қонун ташаббуси ҳуқуқига эга субъектлар томонидан киритилган яна айрим қонун лойиҳалари биринчи ўқишда муҳокама қилиш учун масъул қўмиталар томонидан тайёрланмоқда. Улардан бири  Қўриқлаш ва назорат-лицензиялаш фаолиятининг такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси бўлиб, у Вазирлар Маҳкамаси томонидан қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи асосида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси муҳокамасига киритилди.

“Ушбу қонун лойҳасининг ишлаб чиқилиши зарурати нимада эди?”, деган савол туғилиши табиий. Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси таркибига, муқаддам Ички ишлар вазирлиги таркибида бўлган Қўриқлаш Бош бошқармаси ва унинг бўлинмалари, Патруль-пост хизмати ва Жамоат тартибини сақлаш Бош бошқармаси, Хорижий давлатлар дипломатик ваколатхоналарини қўриқлашни таъминлаш бўйича алоҳида батальони, Назорат-рухсат бериш фаолияти бўлими ўтказилди ва бу ўз навбатида Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар киритишни талаб этади.

Лойиҳа қонун ташаббускори томонидан қуйи палатага киритилганидан сўнг Мудофаа ва хавфсизлик малалалари қўмитаси томонидан соҳага оид амалдаги қонун нормалари ўрганилди, экспертлар ва мутахасислар фикр-мулоҳазалари олинди ва қонун лойиҳаси биринчи  ўқишга тайёрланди.

Лойиҳа билан Миллий гвардия ҳарбий хизматчиси (ходими)нинг ҳуқуқбузарликлар олдини олиш йўналишидаги вазифалари, уларнинг мажбурият ва ваколатлари белгиланмоқда.

Айни пайтда қонун лойиҳаси барча сиёсий партиялар фракциялари ва Ўзбекистон Экологик ҳаракати депутатлик гуруҳига тақдим этилган бўлиб, улар томонидан билдирилган таклиф ва мулоҳазаларни инобатга олган  ҳолда, Қонунчилик палатасининг навбатдаги ялпи мажлисида биринчи ўқишда кўриб чиқилиши режалаштирилган.

        

Алишер ҲАМРОЕВ,

Олий Мажлис Қонунчилик

палатаси депутати


Кўришлар сони: 975

Депутатлар минбари

Янгиликлар

20.11.2019
Давлат бюджети: мунозаралар авж нуқтасига етмоқда

Савол туғилади: нега энди Давлат бюджети қонун сифатида Олий Мажлисда, яъни парламентда қабул қилинади-ю,...

20.11.2019
Депутатлар таклифи инобатга олинди

Шу кунларда Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг қўмиталари, сиёсий партиялар фракциялари, ишчи гуруҳларида...

20.11.2019
Олий таълим муассасаларининг ягона ижтимоий тўлов ставкаси нега 25 фоиз бўлиши керак?

Ҳар қандай қонун лойиҳасини муҳокама қилишдан мақсад — уни такомиллаштириш, соҳадаги масалаларни...

Тадбирлар тақвими