Cайт ранги: A A


Қўмита ва комиссиялар йиғилишлари

Миллий тўлов тизимига доир қонун нега керак?

Миллий тўлов тизимига доир қонун нега керак?

Бу савол Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатларини жиддий ўйлантирмоқда. Сабаби сизга ҳам маълум: банк тизимининг барқарорлигини таъминлаш мамлакатимиз иқтисодиётининг ривожланишида муҳим омил ҳисобланади.

Шу боис парламент аъзолари айни кунларда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ялпи мажлисида яқинда концептуал жиҳатдан биринчи ўқишда қабул қилинган “Тўловлар ва тўлов тизимлари тўғрисида”ги қонун лойиҳасини қизғин муҳокама қилмоқда.

Парламент қуйи палатасининг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси томонидан тегишли вазирликлар, давлат қўмиталари ҳамда банклар вакилларидан иборат ишчи гуруҳида мазкур лойиҳани иккинчи ўқишга пишиқ-пухта тайёрлаш ишлари давом эттирилмоқда.

Яхши биласиз, Президентимизнинг Марказий банк фаолиятини тубдан такомиллаштириш ҳамда банк хизматлари оммабоплигини оширишга йўналтирилган фармон ва қарори банклар ва тўлов тизими барқарорлигини таъминлашнинг стратегик мақсадли йўналишларини белгилаб берди.

Кейинги йилларда банк тизимида олиб борилаётган ислоҳотлар натижасида банк хизматларининг турлари кенгайиб, банклар аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига сифатли, замонавий банк хизматлари кўрсатувчи ҳамда уларнинг реал маънодаги ҳамкорига айланиб бормоқда. Бу борада яқингинада Олий Мажлис Қонунчилик палатасида қилинган бир қатор қонунлар ҳам муҳим ҳуқуқий омил вазифасини ўтамоқда. Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки, банклар ва банк фаолияти, валютани тартибга солишга доир қонунлар шулар жумласидандир.

Таъкидлаш жоизки, муҳокамалар марказида бўлиб турган “Тўловлар ва тўлов тизимлари тўғрисида”ги қонун лойиҳасининг бир қатор моддаларидаги нормалар депутатлар орасида қизғин баҳс-мунозарани келтириб чиқармоқда. Жумладан, қонун лойиҳасининг асосий тушунчалари, антимонопол қоидалар, икки ва ундан кўп тўлов тизими операторини лицензиялаш, тўлов тизимлари устидан назорат ва кузатув олиб бориш, Марказий банкнинг тўлов тизимларини назорат ҳамда мониторинг қилиш масалаларида халқаро ҳамкорликка доир нормалар парламент аъзоларининг таклифлари, фикр-мулоҳазалари асосида янада такомиллаштирилмоқда.

Миллий тўлов тизимининг янада такомиллаштирилиши юртимиз аҳолиси ва тадбиркорлик субъектлари учун хавфсиз, ишончли ва қонуний кафолатланган тўлов хизматлари бозорининг тўлақонли шакллантирилишига шароит яратилади. Бу эса, миллий тўлов тизимининг институционал, инфратузилмавий ва меъёрий-ҳуқуқий базасининг такомиллаштирилишига имкон яратади. Айни пайтда банк хизматлари қамровини, оммабоплигини илғор ахборот технологиялари асосида ривожлантириш орқали аҳоли ва тадбиркорлик субъектларининг тўлов хизматлари бозоридаги талаби қондирилишига эришилади.

Шу билан бирга, мазкур қонуннинг қабул қилиниши нақд пулсиз, жумладан, банк карталари орқали тўловларнинг амалга оширилишида аҳоли ва тадбиркорларнинг ҳамда улардан тўловларни қабул қилиб олувчилар ўртасида ҳисоб-китобларнинг замонавий, самарали тизими йўлга қўйилишига имкон беради. Шу аснода иқтисодиётнинг барча соҳаларини рақамли технологиялар асосида янгилашни назарда тутадиган рақамли иқтисодиётнинг такомиллаштирилишига, уни модернизация қилишга, “яширин” иқтисодиётга қарши курашиш ҳамда унинг кўламини кескин қисқартиришга замин яратади.

Шу боис ҳам депутатлар мазкур қонун лойиҳасини норма ижодкорлиги талабларидан келиб чиқиб, пишиқ-пухта ҳолга келтириш, тўғридан-тўғри ишлайдиган қонун даражасига етказиш устида қизғин иш олиб бормоқда.

 

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси

Қонунчилик палатаси Матбуот хизмати


Кўришлар сони: 1136

Депутатлар минбари

Янгиликлар

06.04.2020
ЕОИИ билан ҳамкорликнинг миллий ахборот ва текоммуникация тармоқларига таъсири муҳокама этилди

Парламент қуйи палатасининг Инновацион ривожланиш, ахборот сиёсати ва ахборот технологиялари масалалари...

06.04.2020
Депутатлар ЕОИИ билан ҳамкорлик юзасидан фикр алмашдилар

Жорий йилнинг 6 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Мудофаа ва ...

04.04.2020
Синовларда тобланган донишманд халқ

Бугунги кунда биргина коронавирус пандемияси бутун дунёдаги глобализация жараёнларини ҳам, муаммо в...

Тадбирлар тақвими