Cайт ранги: A A


Қўмита ва комиссиялар йиғилишлари

Юқори профессионал, бурчига садоқатли, фидойи ва мард ўғлонларни эътирофи

Юқори профессионал, бурчига садоқатли,  фидойи ва мард ўғлонларни эътирофи

Жорий йилнинг 28 август куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси аъзолари мустақиллигимизнинг йигирма саккиз йиллиги байрами арафасида халқаро майдонларда Ўзбекистоннинг нуфузини муносиб ҳимоя қилган бир гуруҳ ҳарбий хизматчилар – “АрМИ – 2019” Халқаро армия ўйинларининг иштирокчилари билан учрашув ўтказди.

Таъкидланганидек, Ўзбекистонда кейинги уч йил ичида мудофаа соҳаси – Қуролли Кучлар тизимида давлат ва жамият манфаатларини таъминлаш йўлида мисли кўрилмаган ислоҳотлар амалга оширилди. Жумладан, давлатимиз раҳбари ташаббуси билан давлат тизимида стратегик режалаштириш бўйича улкан аҳамиятга эга янгиланган Мудофаа доктринаси қабул қилинди. Қуролли Кучларнинг жанговар шайлиги ва тайёргарлиги даражаси янги сифат босқичига кўтарилди. Кадрлар тайёрлаш тизими тубдан янгиланди. Жойларда ҳарбий-маъмурий секторлар жорий этилди. Ҳарбий соҳада халқаро ҳамкорлик миқёси, ўзаро ишонч ва ўзаро тажриба алмашиш кенгайди.

Энг замонавий қуроллар билан таъминланиш ҳисобига Қуролли Кучларимиз моддий-техник базаси мустаҳкамланди. Ҳарбий хизматчиларнинг ижтимоий ҳимояси сезиларли равишда кучайтирилди. Бугун халқ билан армиянинг бирлиги, якдиллиги амалда тўлиқ намоён бўлиб, ҳарбий хизмат жамиятда чинакам шарафли касбга айланди.

Учрашувда кейинги йилларда Ватан ҳимояси, Қуролли Кучлар, мудофаа соҳасига бўлган тамомила янгича муносабат натижасида Мудофаа вазирлиги ҳарбий хизматчилари – жасур ва мард ўғлонларимиз қатор нуфузли халқаро армия ўйинлари мусобақаларида муносиб иштирок этиб, юртимиз байроғини янада баландларга кўтариб, барчамизда ўзгача ифтихор ва ғурур ҳиссини уйғотмоқда.

Жорий йилнинг 3–17 август кунлари 10 та давлат ҳудудида ташкил этилган “АрМИ – 2019” халқаро армия ўйинларида 39 та давлатдан 32 та номинацияда 222 та жамоа ўзаро беллашди. “АрМИ – 2019” халқаро армия ўйинлари натижаларига кўра, барча иштирок этган давлатлар ўртасида умумжамоа ҳисобида мамлакатимиз ҳарбийлари 5-поғонани эгаллади.

Учрашувда сўзга чиққан Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси раиси Раҳимжон Ҳакимов иштирокчиларга юртимизда мудофаа соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг асосий йўналишлари моҳияти ва истиқболлари ҳақида батафсил маълумот берди. Айниқса, миллий армияни изчиллик билан ислоҳ қилиш ва ривожлантириш, давлатимизнинг мудофаа қобилиятини мустаҳкамлаш, ҳарбий кадрларни тайёрлаш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилганини эътироф этиб, ҳозирги шароитда юқори профессионал, ҳарбий ва ватанпарварлик бурчига садоқатли, фидойи ва мард ҳарбий хизматчиларни тарбиялаш Ўзбекистон Республикасининг мустақиллиги, ҳудудий яхлитлигини ҳимоя қилишнинг энг муҳим шартларидан бири ҳисобланишини алоҳида таъкидлади.

Тадбирда қонун ижодкорлиги соҳасидаги ишлар ҳақида ҳам йиғилганларга атрофлича гапириб берилди. Хусусан, жорий йил 23 август куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси томонидан “Мудофаа тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни янги таҳрирда қабул қилиниб, Сенатга юборилгани, унда ушбу қонуннинг нормалари жаҳондаги ва минтақадаги вазиятнинг ривожланиши, эҳтимол тутилган таҳдидлар, миллий хавфсизликка бўлган хавф-хатарлар ва уларга қарши йўналтирилган мамлакатнинг салоҳияти, шунингдек, кейинги йилларда мамлакатимизда мудофаа соҳасида ўтказилаётган ислоҳотларни инобатга олган ҳолда, такомиллаштирилгани қайд этилди.

Тадбирда ушбу қонуннинг мазмун-моҳиятини, аввало, ҳарбий хизматчиларга, халқимизга, ёшларимизга етказиш лозимлиги, бунда парламент аъзолари Мудофаа вазирлиги мутасаддилари билан биргаликда ҳарбий қисм ва муассасаларда тушунтириш-тарғибот ишларини олиб бориши мақсадга мувофиқлиги таъкидланди.

Шунингдек, учрашувда Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси ваколатига тааллуқли бошқа масалалар ҳам муҳокама этилиб, тегишли қарорлар қабул қилинди.


Кўришлар сони: 245

Депутатлар минбари

Янгиликлар

21.09.2019
Халқаро шартномаларнинг ижроси ўз вақтида бажариляпти

Тадбирда халқаро шартномалар нормаларининг ўз вақтида бажарилишини таъминлаш, шунингдек, турли соҳалардаги...

20.09.2019
Депутатлар Фарғонада тадбиркорликни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилдилар

Сессия ошкора, қизғин мунозаралар ва ишчанлик руҳида ўтди. Унда туман ва шаҳарлардаги тадбиркорлик...

20.09.2019
Қабул қилинган қонун ҳақида мутухассисларнинг фикри қандай?

Куни кеча парламент қуйи палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар мамлакат ижтимоий-сиёсий, ...

Тадбирлар тақвими