Cайт ранги: A A


Қўмита ва комиссиялар йиғилишлари

Миллий ахборот маконини ривожлантиришда журналистика соҳасининг устувор вазифалари муҳокама этилди

Миллий ахборот маконини ривожлантиришда журналистика соҳасининг устувор вазифалари муҳокама этилди

2019 йил 22 август куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Инновацион ривожланиш, ахборот сиёсати ва ахборот технологиялари масалалари қўмитаси томонидан Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси билан ҳамкорликда “Миллий ахборот маконини ривожлантиришда журналистика соҳасининг устувор вазифалари” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.

Қайд этилганидек, миллий ахборот соҳасининг либераллаштирилиши аҳолининг медиа саводхонлигини оширишга, давлат ва жамият ўртасида очиқ конструктив ахборот алмашинувини фаоллаштиришга хизмат қилиши билан бирга, жамоатчилик назорати тадбирлари самарадорлигини оширишга ҳам имкон яратди.

Бироқ мазкур соҳа ривожи, ютуқлар қаторида фуқароларнинг ахборот ҳуқуқлари бузилиши билан боғлиқ бир қатор жиддий муаммолар вужудга келиши ҳамда ташқи ва ички ахборот таҳдидлари таъсирининг кучайиб бориши давлат ва жамият ўртасидаги муносабатларга ҳам ўз таъсирини ўтказмоқда.

Бугунги замоннинг энг долзарб муаммоларидан бири интернет тармоғи орқали нолегал, нохолис ахборотларнинг оммавий тарқатилишидир. Энг хавфлиси, балоғат ёшига етмаган болалар ва ёшлар ҳам бундай нохолис ахборотларнинг истеъмолчисига айланиб қолаётганидир. Ёшлар ривожланишининг физиологик ва психологик хусусиятларини ҳисобга олганда, улар интернет тармоғидаги қонунга хилоф равишда тарқатилаётган ахборотларнинг қурбонига айланмаслигига кафолат йўқ.

Давра суҳбати давомида бундай нохолис ахборотлар тарқатилишига қарши курашиш жараёнида журналистика соҳасининг тутган ўрни, хусусан, журналистларнинг ахборот маконида ҳар турдаги зарарли ахборотларни тарқатилишига ўз муносабатларини фаол билдириши, қонун билан берилган ваколатлар доирасида журналист текширувларини ўтказиш орқали объектив таҳлил натижаларини жамоатчиликка етказиши муҳимлиги тўғрисида фикрлар билдирилди.

Шу билан бирга, турли давлат органларининг аниқ мақсадларга йўналтирилган ҳаракатларини, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси «Ахборот эркинлиги принциплари ва кафолатлари тўғрисида»ги, «Ахборотлаштириш тўғрисида»ги, «Оммавий ахборот воситалари тўғрисида»ги, «Журналистларнинг касбий фаолиятини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги, «Болаларни уларнинг соғлиғига зарар етказувчи ахборотдан ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонунлар ҳуқуқни қўллаш амалиётининг самарадорлигини таъминлашни талаб қилиши таъкидланди.

Давра суҳбати якунида иштирокчилар томонидан миллий ахборот маконини янада барқарор ривожлантириш мақсадида ахборот соҳасидаги миллий қонунчиликни янада такомиллаштириш бўйича тегишли таклифлар берилди.


Кўришлар сони: 227

Депутатлар минбари

Янгиликлар

18.09.2019
Тошкент вилояти депутатлари тадбиркорликни ривожланатириш масалаларини муҳокама қилдилар

Ҳозирда Тошкент вилоятида фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектларининг умумий сони 64 769 тани...

18.09.2019
Ишсизлик даражаси 9,1 фоизни ташкил этган, мутасаддилар нега хотиржам?

Йиғилишда таъкидланганидек, жорий йилнинг 8 ойи давомида республика бўйича 173,6 минг иш ўрни яратилиши...

16.09.2019
Жамоатчилик муҳокамаси қонун лойиҳасини такомиллаштиришда қандай ўрин тутяпти?

2019 йил 16 сентябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси...

Тадбирлар тақвими