Cайт ранги: A A


Қўмита ва комиссиялар йиғилишлари

Қўмитада Адлия вазирлигининг ахбороти эшитилди

Қўмитада Адлия вазирлигининг ахбороти эшитилди

2019 йил 20 август куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитаси Ўзбекистон Респбликаси Адлия вазирлигининг “Ҳуқуқий тарғиботни амалга ошириш, аҳолига қабул қилинаётган қонун хужжатларининг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини етказиш, шунингдек, аҳолининг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш бўйича олиб борилаётган ишлар тўғрисида”ги ахборотини эшитди.

Унда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, қўмитанинг экспертлар гуруҳи, Адлия вазирлиги масъул ходимлари, Тошкент шаҳар ва туман Кенгашлари депутатлари ҳамда журналистлар қатнашди.

Таъкидланганидек, мамлакатимизда аҳолининг ҳуқуқий маданиятини янада юксалтириш, қонун устуворлигини таъминлаш, фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш бўйича тизимли, изчил чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Фуқароларнинг ҳуқуқий маданияти, ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий тарбиясини юксалтириш борасида республикада 20 ортиқ қонун ҳужжатлари қабул қилинди.

Ахборотда қайд этилганидек, қабул қилинаётган қонун ҳужжатларининг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини етказиш бўйича алоҳида тизим яратилди. Тарғибот ишлари туман бўғинлари ўз фаолиятини бошлаши муносабати билан олдинги даврга нисбатан 3 баробарга кўпайди. Бундан ташқари, биргина нотариуслар томонидан 20 мингга яқин, Давлат хизматлари марказлари томонидан 100 мингдан ортиқ сайёр хизматлар кўрсатиш жараёнида ҳам аҳолига ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.

Шу билан бирга, аҳоли кўтараётган муаммоли масалалар, яъни миграция, моддий ёрдам, ер, уй-жой олиш, коммунал хўжалик, имтиёзлар, ишга жойлашиш, таълим олиш ва бошқалар бўйича ҳуқуқий тарғибот жадаллаштирилди. Туман (шаҳар) адлия бўлимлари томонидан аҳолининг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш ҳамда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш бўйича манзилли ва предметли ҳуқуқий тарғибот тадбирларини ўтказиш бўйича алоҳида дастур тасдиқланди.

Эътиборлиси, 2019 йилнинг ўтган даврида давлат органлари вакиллари 79 мингдан ортиқ хонадонларга бориб, ҳуқуқий маслаҳатлар берилди. 76 миндан ортиқ манзилларда тарғибот тадбирлари ташкил қилинди. Бунда қонунчиликни оддий тилда тушунтиришга эътибор қаратилиб, аҳолига 800 мингдан ортиқ нусхада буклет, флаер, лифлет ва плакатлар шаклидаги материаллар тарқатилди.

Бундан ташқари, аҳолининг кундалик эҳтиёжидан келиб чиқиб, уларни қизиқтирган ҳуқуқий мавзулар бўйича ўтказиладиган “Сўров бўйича ҳуқуқий тарғибот” концепцияси тасдиқланди. Ушбу концепция асосида сўров келиб тушишига қараб, жойларда тарғибот тадбирлари ўтказиб келинмоқда.

Эшитувда ҳуқуқий тарбияни кучайтириш, аҳолининг ҳуқуқий маданияти даражасини юксалтириш, ҳуқуқшунос кадрларни тайёрлаш тизимини такомиллаштириш, жамоатчилик фикрини ўрганиш ишини яхшилаш, мазкур соҳада ижтимоий ҳамкорлик механизамларидан тўлиқ фойдаланиш тўғрисида тавсиялар берилди.

Эшитув якунида қўмитанинг тегишли қарори қабул қилинди.


Кўришлар сони: 242

Депутатлар минбари

Янгиликлар

21.09.2019
Халқаро шартномаларнинг ижроси ўз вақтида бажариляпти

Тадбирда халқаро шартномалар нормаларининг ўз вақтида бажарилишини таъминлаш, шунингдек, турли соҳалардаги...

20.09.2019
Депутатлар Фарғонада тадбиркорликни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилдилар

Сессия ошкора, қизғин мунозаралар ва ишчанлик руҳида ўтди. Унда туман ва шаҳарлардаги тадбиркорлик...

20.09.2019
Қабул қилинган қонун ҳақида мутухассисларнинг фикри қандай?

Куни кеча парламент қуйи палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар мамлакат ижтимоий-сиёсий, ...

Тадбирлар тақвими