Cайт ранги: A A


Қўмита ва комиссиялар йиғилишлари

Атроф табиий муҳит мониторинги ишлари 390 та саноат корхоналарида олиб борилди

Атроф табиий муҳит мониторинги ишлари 390 та саноат корхоналарида олиб борилди

2019 йил 16 август куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш масалалари қўмитасида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 23 августдаги «2016-2020 йилларда Ўзбекистон Республикасида атроф табиий муҳит мониторинги дастурини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорида белгиланган вазифаларнинг ижро этилиши ҳолати юзасидан Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг ахбороти эшитилди.

Таъкидланганидек, мамлакатимизда атроф табиий муҳитни ифлослантирувчи асосий табиий ва техноген манбаларнинг рўйхати шакллантирилди, ўлчашларни бажаришнинг замонавий методикалари ишлаб чиқилди, экоаналитик лабораторияларнинг моддий-техника базаси модернизация қилинди. Мониторинг натижаларини умумлаштириш ва таҳлил қилиш учун Экология ва атроф муҳитни мухофаза қилиш давлат қўмитаси ҳузурида давлат ахборот-таҳлил маркази ташкил этилди.

Ҳозирги кунда атроф табиий муҳит мониторинги ишлари 390 та саноат корхоналарида, 68 та ер усти сув оқимлари пунктларида, 87 та сув ташлама коллекторларида, 1694 та ер ости суви қудуқларида, 74 та булоқларда ҳамда 61 та атмосфера ҳавосини кузатиш постларида олиб борилмоқда.

Атроф-муҳитни муҳофаза қилишга мақсадли йўналтирилган чора-тадбирларнинг амалга оширилиши натижасида атмосфера ҳавосига ташланадиган ифлослантирувчи моддаларнинг умумий массаси 1,5 бараварга қисқарди. Наманган, Фарғона, Бухоро, Хоразм, Қашқадарё, Сурхондарё, Андижон ва Сирдарё вилоятларининг ўрганилган туманларида суғориладиган ерлар бонитети 0,9 дан 4,7 баллгача ошди.

Шу билан бирга, сув ресурслари ва атмосфера ҳавосини ифлослантирувчи манбалар мониторинги шуни кўрсатдики, баъзи тозалаш иншоотларида оқова ва ташламаларни тозалаш ишларини амалга ошириш самараси етарли даражада эмас. Йирик саноат корхоналари атрофидаги баъзи тупроқлар ифлосланган. Экоаналитик лабораторияларнинг методик ва моддий-техника базаси янада такомиллаштиришни талаб қилади.

Давлатимиз раҳбарининг 2018 йил 3 февралдаги «2018 йилга мўлжалланган инвестиция ва инфратузилма лойиҳалар рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорига асосан, Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ҳисобидан 2018 йилда объектларни қуриш ва реконструкция қилиш манзилли дастури маъқулланган бўлиб, унга кўра, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ҳузуридаги Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида ихтисослаштирилган аналитик назорат марказининг биноси, иншоотлари ва мухандислик коммуникацияларини реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш ишлари учун 3,0 млрд. сўм миқдорида маблағ ажратилди. Натижада, реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш ишлари амалга оширилди.

Қайд этилганидек, ер ости сувларининг гидродинамик ва гидрокимёвий ҳолати мониторингини кузатиш ишлари бўйича 1517 та нуқтада олиб борилиб, 6121 та сув намуналари олинган. 935 погонометр қудуқларда тозалаш, 1470241 погонометр қудуқларни қайта тиклаш ишлари амалга оширилган.

Ахборотда мониторинг кузатувлари давомида Радонни ва унинг ҳавода, сувда ҳамда тупроқда парчаланган маҳсулотларини, шунингдек умумий альфа фаоллигини ўлчаш учун замонавий автоматлаштирилган асбоб ва қурилмаларни сотиб олиш ҳудудий гидрогеологик станцияларнинг янги лойиҳаларида 2020 йилда амалга ошириш режалаштирилганлиги айтиб ўтилди.

Давлат ўрмон хўжалиги ва ўрмон ов хўжалиги ерларида ўсимлик ва ҳайвонот дунёси мониторингини олиб бориш давомида 44 турдан ортиқ ёввойи ҳолда ўсувчи доривор ва озиқабоп ўсимлик турлари (зира, зирк, исириқ, ковул, коврак, равоч), ўрмон-ов хўжалиги ерларида 21 турдан ортиқ овланадиган ҳайвонлар бўйича ҳисобга олиш амалга оширилган.

Қўмита эшитувида мазкур қарорнинг ижроси юзасидан иштирокчилар томонидан бир қатор таклиф ва мулоҳазалар билдирилди.

Тадбирда Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш масалалари қўмитасининг тегишли қарори қабул қилинди.


Кўришлар сони: 213

Депутатлар минбари

Янгиликлар

18.09.2019
Тошкент вилояти депутатлари тадбиркорликни ривожланатириш масалаларини муҳокама қилдилар

Ҳозирда Тошкент вилоятида фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектларининг умумий сони 64 769 тани...

18.09.2019
Ишсизлик даражаси 9,1 фоизни ташкил этган, мутасаддилар нега хотиржам?

Йиғилишда таъкидланганидек, жорий йилнинг 8 ойи давомида республика бўйича 173,6 минг иш ўрни яратилиши...

16.09.2019
Жамоатчилик муҳокамаси қонун лойиҳасини такомиллаштиришда қандай ўрин тутяпти?

2019 йил 16 сентябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси...

Тадбирлар тақвими