Cайт ранги: A A


Қўмита ва комиссиялар йиғилишлари

Урбанизация жараёнлари: аҳоли турмуш даражасини оширишнинг муҳим омили

Урбанизация жараёнлари: аҳоли турмуш даражасини оширишнинг муҳим омили

2019 йил 16 август куни Иқтисодиёт ва саноат вазирлигида парламент қуйи палатасининг Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитаси томонидан “Мамлакатимизда урбанизация даражасини босқичма-босқич оширишнинг долзарб масалалари” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

Унда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Урбанизация агентлиги, бошқа тегишли вазирлик ва идораларнинг маъсул ҳодимлари ҳамда журналистлар қатнашди.

Давра суҳбатининг мақсади урбанизация жараёнларини республикамизнинг барча ҳудудларида истиқомат қилаётган аҳоли турмуш даражасанинг яхшиланишига таъсири, ер ислоҳоти, уй-жой сиёсати, ҳамда республикада 2030 йилгача урбанизация жараёнларини ривожланишини муҳокама қилишдан иборат бўлди.

Маълумки, давлатимиз раҳбарининг 2019 йил 10 январда қабул қилинган “Урбанизация жараёнларини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” Фармони мазкур йўналишдаги жараёнларни янги поғонага кўтарди. Ушбу ҳужжатга кўра Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳузурида Урбанизация агентлиги ташкил этилиб, Агентликнинг асосий вазифаларидан бири урбанизация жараёнларини тартибга солишда ягона давлат сиёсатини юритиш вазифаси белгиланди.

Тадбирда депутатлар урбанизация жараёнларида яқинда қабул қилинган “Қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини хусусийлаштириш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни муҳим аҳамият касб этишини қайд этиб ўтдилар. Ушбу қонуннинг лойиҳаси Урбанизация агентлиги томонидан ишлаб чиқилган эди. Ушбу қонунинг мақсади хусусий мулк институтини ривожлантириш, қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини фуқаролик муомаласига киритиш, фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг инвестицион имкониятларини кенгайтиришга қаратилган.

Давра суҳбатида уй-жой сиёсатининг долзарблиги масаласи муҳокама этилди. Таъкидланганидек, 2030 йилгача республика уй-жой фонди прогноз кўрсаткичларини 745,64 миллион м2 ва жон бошига ўртача уй-жой билан таъминлаганлик даражасини 19,1 м2 етказиш мақсадида уй-жой қурилиш дастури ишлаб чиқилган. Мазкур дастур муҳандислик, транспорт ва ижтимоий инфратузилмалар билан таъминланган, жумладан кам ва ўрта даромадли оилалар учун мўлжалланган уйларни қуришга йўналтирилган ипотека кредитлаш механизмларидан фойдаланган ҳолда ва тадбиркорлик субъектларининг молиявий ресурсларини жалб қилиш орқали турар-жой қурилишига киритилаётган инвестицияларни қўллаб-қувватлаш бўйича махсус чора-тадбирларни назарда тутади.

Урбанизация агентлиги томонидан 120 та шаҳар, 1070 шаҳар типидаги посёлкалар ва 11 мингта қишлоқ аҳоли пунктларининг табиий-иқтисодий салоҳиятни аниқлаш, тизимли урбанизация жараёни амалга оширилишини, янги саноат корхоналарининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмаси объектлари билан комплекс жойлаштиришни ҳисобга олган ҳолда ўрта муддатли даврда йўлдош-шаҳарларга айлантириладиган аҳоли пунктлари рўйхатини шакллантириш мақсадида хатловдан ўтказилаётганлиги таъкидлаб ўтилди.

Ҳудудларга бўлган ташрифлар давомида Давлатимиз рахбари томонидан берилган топшириқлардан келиб чиқиб, Урбанизация агентлиги томонидан туман ва шаҳар марказларини ривожлантириш (Гулистон, Янгиер, Ғиждувон, Қоракўл, Қогон шаҳарлари, Ховос ва Мархамат туманлари), шаҳарлар мақомини ўзгартириш (Ангрен, Бекобод, Олмалиқ, Чирчиқ, Ширин, Зарафшон, Ғозғон, Шарғун шаҳарлари), туташ ҳудудлар чегарларини қўшиш орқали шаҳарларнинг чегаларини кенгайтириш (Янгийўл, Тошкент, Наманган шаҳарлари), саноат кластерларини ташкил қилиш, ижтимоий инфратузилма қурилиши ва муҳандислик-коммуникация тизимларини яхшилаш (Самарқанд ва Жиззах вилоятлари) бўйича таклифлар ишлаб чиқилгани тадбир давомида қайд этиб ўтилди.

Тадбир давомида иштирокчилар 2030 йилга қадар Ўзбекистон Республикасида урбанизация жараёнларини ривожлантириш Концепциясининг аҳамияти юзасидан фикр алмашдилар. Мазкур концепция ўзаро боғлиқликдаги 30 дан ортиқ соҳавий концепция ва ривожланиш дастурларларини ўрганган ҳолда ишлаб чиқилган.

Урбанизацияни ривожлантириш концепциясининг асосий мақсади шаҳарлар ва шаҳар агломерацияларини комплекс ривожлантириш ҳисобига барқарор иқтисодий ўсиш ва аҳоли фаровонлигини таъминлаш ҳисобланади. Унда ижтимоий, муҳандислик-коммуникациялари, йўл-транспорт инфратузилмаларини ривожлантириш, шаҳар аҳолисини марказлашган сув ва газ билан таъминлашни 90%га етказиш, канализация тизимлари билан – 68,9% га етказиш (бугунги кунда ичимлик суви таъминоти – 64,4%, канализация тизими – 17%, шаҳарларда иссиқ сув таъминоти – 25% ва иситиш тизими – 20%), жон бошига ўртача уй-жой билан таъминланганликни бугунги кундаги санитария меъёрларидаги 16 м2дан 20 м2га етказиш, аҳолини олий таълим билан қамровини 50% етказиш каби кўрсаткичлар билан тўлдирилган мутлақо янги уй-жой сиёсатини амалга ошириш кўзда тутилган.

Давра сухбати якунида соҳани янада ривожлантириш, мавжуд камчиликларни бартараф этиш юзасидан таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилиб, тегишли қарор қабул қилинди.


Кўришлар сони: 268

Депутатлар минбари

Янгиликлар

21.09.2019
Халқаро шартномаларнинг ижроси ўз вақтида бажариляпти

Тадбирда халқаро шартномалар нормаларининг ўз вақтида бажарилишини таъминлаш, шунингдек, турли соҳалардаги...

20.09.2019
Депутатлар Фарғонада тадбиркорликни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилдилар

Сессия ошкора, қизғин мунозаралар ва ишчанлик руҳида ўтди. Унда туман ва шаҳарлардаги тадбиркорлик...

20.09.2019
Қабул қилинган қонун ҳақида мутухассисларнинг фикри қандай?

Куни кеча парламент қуйи палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар мамлакат ижтимоий-сиёсий, ...

Тадбирлар тақвими