Cайт ранги: A A


Қўмита ва комиссиялар йиғилишлари

Фаолият самарадорлигини ошириш ва баҳолаш мезонларида белгиланган вазифалар ижроси таҳлил қилинди

Фаолият самарадорлигини ошириш ва баҳолаш мезонларида белгиланган вазифалар ижроси таҳлил қилинди

Жорий йилнинг 13 август куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Инновацион ривожланиш, ахборот сиёсати ва ахборот технологиялари масалалари қўмитасида Инновацион ривожланиш вазирлигининг фаолияти самарадорлигини ҳамда мақсадли вазифаларга эришишини баҳолашнинг асосий мезонларида кўрсатилган вазифаларни бажариш, уларга эришиш масалалари кўриб чиқилди.

Йиғилишда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, Инновацион ривожланиш вазирлигининг мутасадди ходимлари, қўмита хузуридаги экспертлар гуруҳи аъзолари ҳамда нодавлат нотижорат ташкилотлари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Йиғилиш давомида баҳолаш мезонлари асосида ўтказилган таҳлиллар натижаси муҳокама қилинди. Мазкур таҳлиллар натижаси 2019 йилнинг 2-чораги давомида бажарилиши лозим бўлган 9 та банддаги 11 та топшириқнинг 4 таси бажарилган, 5 таси бажарилаётгани, 2 таси эса муддатидан кечиккан ҳолда ижро этилаётгани танқидий муҳокамаларга сабаб бўлди.

Жумладан, вазирлик томонидан ривожланган мамлакатлар халқаро тажрибасини инобатга олган ҳолда, Форсайт марказларининг асосий мақсадлари ва методологиясини ишлаб чиқиш масалаларининг ўз вақтида бажарилишига етарлича эътибор берилмагани қайд этиб ўтилди. Хусусан, бу йўналишда тайёрланиши лозим бўлган меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларнинг белгиланган муддатдан кечикиб тайёрланаётгани мамлакатимиздаги етакчи олий таълим муассасалари тузилмасида Форсайт марказларини ташкил этиш ишларининг ҳам ўз вақтида бажарилишига тўсқинлик қилаётгани танқидий баҳоланди.

Бундан ташқари, халқаро тажриба, минтақавий ва халқаро даражада кластерларни яратиш стратегияси ва дастурлари асосида кластерларни ривожлантириш бўйича ягона концепцияни ишлаб чиқиш масалалари ҳам муддатидан кечикиб бажарилаётганига эътибор қаратилди. Ўзбекистонда кластерлар ва кластер сиёсатини янада такомиллаштириш юзасидан Президент қарорида белгиланиши кўзда тутилган кластерларни яратиш стратегияси ва дастурлари асосида мазкур тизимни ривожлантириш бўйича ягона концепцияни ўз муддатида ишлаб чиқиш мамлакатимизда ташкил қилинган кластерлар ривожи учун муҳим омил экани таъкидлаб ўтилди.

Йиғилиш якуни билан Инновацион ривожланиш вазирлиги фаолияти самарадорлигини янада ошириш, баҳолаш мезонларида белгиланган мақсадли вазифалар ижросини ўз вақтида ҳамда сифатли бажарилиши ва уларга эришишни таъминлашга қаратилган қўмита тавсиялари акс этган қарор қабул қилинди.


Кўришлар сони: 1255

Депутатлар минбари

Янгиликлар

26.05.2020
Ичимлик суви таъминотига бўлган эҳтиёж ошмоқда

Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси аъзолари ҳисоботни кўриб чиқишда ижобий натижаларни эътироф...

26.05.2020
Фракция аъзоларининг эътирозларига нима сабаб бўлди?

Шунингдек, 2019 йилда 1,6 трлн. сўм миқдоридаги маблағ 992 та нодавлат мактабгача таълим муассасаларини...

26.05.2020
Қайси вилоятда ишсизлик даражаси юқори?

Таъкидланганидек, 2019 йил ҳолатига, аҳоли умумий даромадлари 344,7 трлн. сўмни ташкил этиб,...

Тадбирлар тақвими