Cайт ранги: A A


Қўмита ва комиссиялар йиғилишлари

ИИВ коррупцияга қарши курашиш бўйича дастур ижросига қандай қараяпти?

ИИВ коррупцияга қарши курашиш бўйича дастур ижросига  қандай қараяпти?

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси олдига қўйилган муҳим вазифалардан бири давлат органлари ва муассасаларида коррупцияга қарши курашиш бўйича ишлаб чиқилган амалий дастурларнинг бажарилиши устидан кучли парламент назоратини амалга оширишдир.

Шундан келиб чиқиб, қўмита томонидан 2019 йил 9 августда ўтказилган навбатдаги йиғилишида Ички ишлар вазирлигининг 2019 йилнинг I чорагида фаолияти самарадорлигини ҳамда мақсадли вазифаларга эришишни баҳолашнинг асосий мезонларида кўрсатилган вазифаларни бажариш ҳамда Коррупцияга қарши курашиш бўйича ички дастурининг ижроси юзасидан амалга оширилган ишлар тўғрисидаги ахбороти эшитилди.

Танқидий-таҳлилий муҳокама этилган ахборотда Ички ишлар вазирлиги томонидан жорий йилнинг I чорагида фаолият самарадорлигини ҳамда мақсадли вазифаларга эришишни баҳолашнинг асосий мезонларида кўрсатилган мақсадли вазифаларнинг бажарилиши ҳолати, хусусан, республикада ўғирлик жиноятларининг олдини олиш борасида қилинаётган ишлар тўғрисида батафсил тўхталиб ўтилди. Шунингдек, вазирлик тизимида коррупцияга қарши курариш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар хусусида маълумот берилди.

Бироқ эшитув чоғида вазирликнинг жиноятчиликка қарши курашиш ҳамда 2019–2020 йилларда коррупцияга қарши курашиш Давлат дастури ижроси юзасидан амалга оширилаётган ишлари қониқарли эмаслиги, бу борада белгиланган вазифалар тўлақонли бажарилмаётгани қайд этиб ўтилди.

Бундан ташқари, вазирлик томонидан Олий Мажлис Қонунчилик палатасига киритилаётган қонун лойиҳаларининг сифатини ошириш масаласига ҳам алоҳида тўхталиб ўтилар экан, лойиҳалар аксарият ҳолларда депутатлар томонидан қарийб 70 фоизгача ўзгартирилиб, қайта ишланаётгани, коррупция элементлари мавжуд нормалардан халос қилинаётгани таъкидланди.

Қизғин муҳокама, танқидий-таҳлилий руҳда ўтган тадбирда Ички ишлар вазирлигига айни масалалар юзасидан фаолиятини янада такомиллаштиришга қаратилган қатор тавсиялар берилди.


Кўришлар сони: 143

Депутатлар минбари

Янгиликлар

20.08.2019
Истиқлол ёшларини чорлаётган буюк майдон

Йигирма саккиз йил — бир фарзанднинг дунёга келиши, улғайиши, кучга тўлиши ва ўзлигини англаган ...

20.08.2019
Истиқлолнинг иқтидорли ёшлари: шахсий фаоллик ва самарали натижа

Қайд этилганидек, мустақиллик йилларида ёшлар масаласи давлат сиёсати даражасига кўтарилди. Президе...

20.08.2019
Қўмитада Адлия вазирлигининг ахбороти эшитилди

Ахборотда қайд этилганидек, қабул қилинаётган қонун ҳужжатларининг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини ...

Тадбирлар тақвими