Cайт ранги: A A


Қўмита ва комиссиялар йиғилишлари

Рекламага доир қонунчилик замонга ҳамоҳанг бўлади

Рекламага доир қонунчилик  замонга ҳамоҳанг бўлади

2019 йил 9 август куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Инновацион ривожланиш, ахборот сиёсати ва ахборот технологиялари масалалари қўмитаси томонидан Олий Мажлис ҳузуридаги Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси билан ҳамкорликда «Реклама соҳасидаги миллий қонунчиликни такомиллаштиришнинг долзарб масалалари» мавзусида давра суҳбати ўтказилди. Унда парламент қуйи палатаси депутатларининг қонунчилик ташаббуси билан тайёрланган янги таҳрирдаги “Реклама тўғрисида”ги қонун лойиҳасининг оммавий ахборот воситалари фаолиятида қўлланилиши масалалари муҳокама этилди.

Масаланинг ижтимоий, иқтисодий аҳамиятдан келиб чиқиб, тадбирга тегишли вазирлик ва идораларнинг масъул ходимлари, фуқаролик жамияти институтлари, давлат ва нодавлат оммавий ахборот воситалари вакиллари, реклама соҳаси бўйича олимлар, экспертлар, ҳуқуқшунослар ҳамда иқтисодчилар таклиф этилди.

Ушбу тадбирдан кўзланган асосий мақсад оммавий ахборот воситалари орқали рекламани амалга оширишга қаратилган ҳуқуқий механизмларнинг қонун лойиҳасида қай даражада ёритилганини мазкур соҳада фаолият кўрсатаётган оммавий ахборот воситаларининг масъул вакиллари билан ҳар томонлама муҳокама қилиш, энг муҳими, янги таҳрирдаги «Реклама тўғрисида»ги Қонун лойиҳасини янада такомиллаштириш бўйича аниқ таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборатдир.

Қайд этилганидек, қонун лойиҳасини такомиллаштириш мақсадида ушбу мавзуда жорий йилнинг 25 июл куни ўтказилган тадбирда реклама тайёрловчи ва реклама тарқатувчи бўлган тадбиркорлик субъектлари иштирокида давра суҳбати ташкил этилган бўлса, мазкур тадбирда рекламани оммавий ахборот воситалари орқали тарқатишнинг ҳуқуқий асослари муҳокама қилинди.

Давра суҳбатида реклама фаолияти ва реклама бозорини ривожлантириш учун қулай шароитлар яратиш мақсадида замонавий дунёда рекламани тартибга солишнинг янги ҳуқуқий механизмлари қўлланилаётгани қайд этилди. Бугунги кунда реклама фаолияти 1998 йилда қабул қилинган “Реклама тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ҳамда 6 та қонуности ҳужжати билан тартибга солинади. Ўтган давр мобайнида қонунга 14 маротаба тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритилган. Охирги йилларда электрон тижорат ва маҳсулотларнинг хавфсизлигини таъминлаш, шунингдек, вояга етмаганлар учун дори воситаларини реклама қилишга рухсат бериш таомилларини соддалаштиришга қаратилган бир қатор норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинди.

Шу маънода, тадбир иштирокчилари амалдаги қонуннинг нормалари сезиларли даражада эскирганини, замонавий реклама бозори талабларига жавоб бермаслигини таъкидлади. Қатнашчиларнинг фикрича, унда электрон тижоратда товар (хизмат)ларни реклама қилишга нисбатан талабларни белгиловчи қоидалар мавжуд эмас, шунингдек, товарларнинг харидини рағбатлантирувчи тадбирларни реклама қилиш тартибга солинмаган. Қонунда товарларнинг бозорда харидорлигини оширишнинг кенг усулларидан бири реклама акцияси тушунчаси ва уни ўтказиш тартиби назарда тутилмаган. Дори воситалари, озиқ-овқат маҳсулотлари, спиртли ичимликлар ва тамаки муҳсулотларининг рекламаси тўғрисидаги нормаларни янада такомиллаштириш зарурати мавжуд.

Ана шу жиҳатлардан келиб чиқиб, Қонунчилик палатаси депутатлари томонидан тайёрланган Ўзбекистон Республикасининг «Реклама тўғрисида»ги Қонун лойиҳаси оммавий ахборот воситалари орқали рекламани тарқатиш соҳасида тўғридан-тўғри амал қилувчи, замонавий талабларга жавоб берадиган норматив-ҳуқуқий ҳужжат ҳисобланади. Унга мувофиқ, рекламани оммавий ахборот воситаларида тайёрлаш, тарқатиш, жойлаштириш ва ундан фойдаланиш билан боғлиқ муносабатларни тартибга солиш масаласи янада такомиллаштирилмоқда.

Тадбирга жалб қилинган халқаро эксперт ва мутахассислар Қонун лойиҳасининг нормалари ва принциплари халқаро ҳуқуқ қоидаларига тўлиқ жавоб беришини, тадбиркорлик субъектларининг, шу жумладан, хорижий инвесторлар ва реклама соҳасини тартибга солиш жараёнидаги бошқа иштирокчиларининг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини кафолатловчи норматив ҳужжат бўлишини қайд этди.

Давра суҳбатида доирасида кечган баҳс-мунозара, тортишувлар, фикр алмашиш асносида реклама соҳасидаги қонунчиликни тартибга солишнинг ҳолати ва истиқболлари чуқур муҳокама этилди. Миллий қонунчиликни янада такомиллаштиришга қаратилган тегишли таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилди.


Кўришлар сони: 578

Депутатлар минбари

Янгиликлар

22.10.2019
ДЕПУТАТЛАР ҲУКУМАТ АЪЗОЛАРИГА ПАРЛАМЕНТ СЎРОВИНИ ЮБОРИШГА ҚАРОР ҚИЛДИ

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг 2019 йил 22 октябрда бўлиб ўтган мажлисида депутатлар қонун ло...

22.10.2019
МИГРАНТЛАР МАНФААТЛАРИ ҲАМ ҚОНУНИЙЛАШТИРИЛМОҚДА

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг 2019 йил 22 октябрдаги мажлисида депутатлари бугунги кунда ҳамманинг...

22.10.2019
ТУШОВИ УЛОВИДАН ҚИММАТ БЎЛМАЙДИ

Аввал хабар берганимиздек, «Тадбиркорлик субъектларини тугатиш тартиби такомиллаштирилиши муносабати...

Тадбирлар тақвими