Cайт ранги: A A


Қўмита ва комиссиялар йиғилишлари

Қонун лойиҳаси жамоатчилик билан кенг муҳокама қилинмоқда

Қонун лойиҳаси жамоатчилик билан кенг муҳокама қилинмоқда

Қонун ижодкорлиги фаолиятида жамоатчиликнинг фикр-мулоҳазаларини ҳисобга олиш, қонун лойиҳаси тўғрисидаги ахборотнинг очиқлигини ва ундан фойдаланиш имкониятини кенгайтириш, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари устидан жамоатчилик назоратини амалга ошириш муҳим аҳамият касб этади.

Таъкидлаш жоиз, жорий йилнинг июль ойида «Касаба уюшмалари тўғрисида»ги қонун лойиҳасинининг жамоатчилик муҳокамасини ўтказиш мақсадида лойиҳа парламент қуйи палатасининг расмий веб-сайти(parliament.gov.uz)га жойлаштирилди. Шунингдек, Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерациясининг расмий нашри «Ишонч» ва «Доверие» газеталарида чоп этилди. Шундан сўнг, аҳоли вакилларидан қонун лойиҳаси юзасидан кўплаб таклифлар келиб тушаётгани ҳисобга олиниб, мамлакатимизнинг барча ҳудудларида қонун лойиҳасининг муҳокамаларини ўтказиш бўйича тадбирлар режаси ишлаб чиқилди.

Унга мувофиқ, 2019 йил 3 август куни Фарғона ва Наманган вилоятларида «Касаба уюшмалари тўғрисида»ги қонун лойиҳасинининг жамоатчилик муҳокамалари бўлиб ўтди. Мазкур тадбирлар Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари қўмитаси ва Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси ҳамкорлигида ўтказилди.

Тадбирларда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, касаба уюшмалари ташкилотлари, олимлар, мутахассисилар, экспертлар, фуқаролик жамияти институтлари вакиллари ҳамда журналистлар қатнашди.

Жамоатчилик муҳокамасида иштирокчиларга қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш зарурати ва ундаги янгиликлар тўғрисида батафсил маълумотлар берилди. Шунингдек, қонун лойиҳасининг мақсади, амал қилиш соҳаси, лойиҳадаги асосий тушунчалар, касаба уюшмалари фаолиятининг принциплари, касаба уюшмаларини тузиш ва уларни рўйхатга олиш тартиб-таомиллари, касаба уюшмаларининг ҳуқуқлари, жамоатчилик назоратини ва ижтимоий шерикликни амалга оширишнинг ўзига хослиги ҳамда касаба уюшмалари ташкилотлари ҳуқуқларининг кафолатлари ҳақида сўз юритилди.

Тадбир иштирокчилари томонидан меҳнатга оид масалаларни кўриб чиқишда касаба уюшмалари ҳуқуқларини кенгайтириш, жамоатчилик назоратини амалга оширишнинг ўзига хос хусусиятларини такомиллаштириш, аъзоларни ижтимоий ҳимоя қилишнинг ҳамда меҳнатни муҳофаза қилишнинг ҳуқуқий асосларини янада кучайтириш юзасидан қатор таклифлар билдирилди.

Шунингдек, тадбир якунида Қонунчилик палатаси депутатларига касаба уюшмалари аъзолари томонидан билдирилган ёзма таклифлар жамланмаси қонун лойиҳасини маромига етказиш ишларида кўриб чиқиш учун тақдим этилди.


Кўришлар сони: 140

Депутатлар минбари

Янгиликлар

20.08.2019
Истиқлол ёшларини чорлаётган буюк майдон

Йигирма саккиз йил — бир фарзанднинг дунёга келиши, улғайиши, кучга тўлиши ва ўзлигини англаган ...

20.08.2019
Истиқлолнинг иқтидорли ёшлари: шахсий фаоллик ва самарали натижа

Қайд этилганидек, мустақиллик йилларида ёшлар масаласи давлат сиёсати даражасига кўтарилди. Президе...

20.08.2019
Қўмитада Адлия вазирлигининг ахбороти эшитилди

Ахборотда қайд этилганидек, қабул қилинаётган қонун ҳужжатларининг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини ...

Тадбирлар тақвими