Cайт ранги: A A


Қўмита ва комиссиялар йиғилишлари

Кекса авлоднинг ижтимоий ҳимояси тобора кучайтирилмоқда

Кекса авлоднинг ижтимоий ҳимояси тобора кучайтирилмоқда

Парламент қуйи палатасининг Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси томонидан жорий йилнинг 6 август куни Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Тошкент шаҳар Кенгаши билан ҳамкорликда Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 28 йиллигига бағишланган «Ўзбекистонда мустақиллик йилларида ижтимоий соҳада олиб борилаётган ислоҳотлар: пенсия тизими мисолида» мавзуида давра суҳбати ўтказилди.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, қўмита аъзолари, Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси, тегишли вазирлик ва идоралар ҳодимлари, маҳаллий кенгашлар депутатлари, маҳаллалар фаоллари, ёшлар ва хотин қизлар қўмиталари вакиллари иштирок этган давра суҳбатида авваламбор, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 8 июлдаги «Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма саккиз йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида»ги Қарорининг мазмун моҳияти, унда белгиланган тадбирлар, вазифалар ҳақида сўз юритилди. Шунингдек, «Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!» деган бош ғояни ўзида мужассам этган ташкилий-амалий, маънавий-маърифий тадбирлар ҳамда тарғибот-ташвиқот ишларида маҳалла фаолларининг кенг иштироки таъминланаётганлиги таъкидланди.

Давра суҳбатида асосий эътибор ижтимоий соҳадаги туб ўзгаришлар, айниқса, сўнги йилларда ижтимоий соҳадаги ислоҳотларнинг одамлар ҳаётида бўлаётган ижобий таъсири эътироф этилди. Хусусан, биргина улуғ ёшдаги фуқароларни қўллаб-қувватлаш, кексаларни эъзозлаш борасида Ўзбекистонда пенсия тизими тубдан ислоҳ қилинганлигига эътибор қаратилди. Ижтимоий соҳадаги янгиланишлар жараёнида пенсия тизимидаги ўзгаришлар қабул қилинган қонунлар, қарор ва фармонлар, дастурларда ўз аксини топмоқда.

Кейинги йилларда Давлатимиз раҳбари томонидан пенсионерларга, айниқса, ишлаётган пенсионерларга алоҳида эътибор қаратилиб уларнинг ҳам ойлик маошлари ҳам пенсиялари тўлиқ бериладиган бўлди. Шунингдек, ногирон фарзанд тарбиялаётган оналарнинг ижтимоий муҳофазасини таъминлаш мақсадида пенсия ёшига етганда ишламаган онага нафақа тайинлаш тизими йўлга қўйилди. Пенсия ишларини расмийлаштириш ва юритиш тартиби ҳамда пенсия ҳужжатларининг шакллари ва уларни тўлдириш қоидалари соддалаштирилди. Пенсия, ижтимоий нафақа ва бошқа тўловлар тўлови амалга оширилган муддат пенсионер таклифи билан мақбул вақтларда берилиши йўлга қўйилди. Ёшга доир нафақа тайинлаш борасида ҳам бир қатор енгилликлар киритилди.

Тадбирда депутатлар пенсия таъминотининг ҳуқуқий асослари, сўнги вақтда бўлаётган ижобий ўзгаришлар ҳиқида фикр билдириб, 2017−2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси, шунингдек, «Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили» давлат дастури, «Обод қишлоқ», «Обод маҳалла», «Ҳар бир оила — тадбиркор», «Ёшлар — келажагимиз», «Беш ижобий ташаббус» каби муҳим дастур ва режалар доирасида олиб борилаётган туб ислоҳотларнинг маъно-мазмуни авваламбор, фуқароларимизнинг фаровон ҳаётида, кексаларимизнинг ёшларга ўрнак бўлажак меҳнат фаолиятида мужассам этилиши лозимлигига эътибор қаратилди.

Тадбир сўнгида Меҳнат ва ижтимолий масалалар қўмитаси аъзолари бир гуруҳ фуқаролар, айниқса пенсионерлар, илгари оғир меҳнат фаолиятини бошидан кечирган, бугунги кунда кексалик гаштини сураётган ёши улуғ инсонлар билан учрашиб, самимий мулоқот ўтказди.


Кўришлар сони: 142

Депутатлар минбари

Янгиликлар

20.08.2019
Истиқлол ёшларини чорлаётган буюк майдон

Йигирма саккиз йил — бир фарзанднинг дунёга келиши, улғайиши, кучга тўлиши ва ўзлигини англаган ...

20.08.2019
Истиқлолнинг иқтидорли ёшлари: шахсий фаоллик ва самарали натижа

Қайд этилганидек, мустақиллик йилларида ёшлар масаласи давлат сиёсати даражасига кўтарилди. Президе...

20.08.2019
Қўмитада Адлия вазирлигининг ахбороти эшитилди

Ахборотда қайд этилганидек, қабул қилинаётган қонун ҳужжатларининг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини ...

Тадбирлар тақвими