Cайт ранги: A A


Қўмита ва комиссиялар йиғилишлари

Ҳукумат ҳисоботи: эътироф, баҳс-мунозара ва тортишувлар

Ҳукумат ҳисоботи: эътироф, баҳс-мунозара ва тортишувлар

2019 йил 30 июль куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Экоҳаракат депутатлар гуруҳи, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш масалалари ҳамда Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмиталарининг Вазирлар Маҳкамасининг “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили” Давлат дастурининг 2019 йил иккинчи чорагида бажарилишининг бориши тўғрисида”ги ҳисоботини дастлабки тарзда кўриб чиқишга бағишланган  йиғилиши бўлиб ўтди. Унда парламент қуйи палатаси депутатлари, Вазирлар Маҳкамасининг масалага алоқадор мутасади вазирлик ва идора ходимлари, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Тадбирда таъкидланганидек, Дават дастурида доирасида жорий йилнинг биринчи ярмида бир қатор диққатга молик ишлар қилинган. Буни дастурда белгиланган ҳар бир банд ижроси юзасидан амалга оширилган чора-тадбирлар, рақам ва далиллар ҳам тасдиқлайди. Шу маънода, депутатлар Давлат дастури бўйича қилинган ишларни эътироф этган ҳолда, бу борада алоҳида эътибор қаратилиши зарур ишларни ҳам кўрсатиб ўтдилар. Хусусан, баҳолашнинг асосий мезонларида 2019 йил давомида Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасига 10 та бандда 32 та вазифа белгиланган бўлиб, шундан 9 та банддаги 16 та топшириқнинг бажариш муддати 2019 йилнинг I ярим йиллиги этиб белгиланган. Ҳисобот даврида бажарилиши лозим бўлган 16 та топшириқнинг 4 таси тўлиқ бажарилмагани таъкидланди. Жумладан, маиший чиқиндиларни йиғиш ва ташиш бўйича 245 дона махсус техника 2019 йилнинг II чорагида харид қилиш белгиланган бўлиб, қўмита томонидан 307 та махсус техникани харид қилиш бўйича етказиб берувчилар билан 127,1 млрд. сўмлик шартномалар тузилган. Жорий йил 1 июль кунга қадар давлат бюджетидан 106,7 млрд. сўм молиялаштирилиб, 69 та махсус техника етказиб берилган,  холос.

Мазкур банд ижроси юзасидан Вазирлар Маҳкамасининг «Ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқига лицензиялар бериш тартибини янада такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори лойиҳаси билан «Стратегик муҳим турдаги фойдали қазилмаларни ўз ичига олган ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқига лицензия бериш тартиби тўғрисидаги низом» ишлаб чиқилган бўлса-да, Вазирлар Маҳкамасига киритилмаган.

Ундан ташқари, Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси аъзолари томонидан макроиқтисодий барқарорлик кўрсаткичи мўътадил суръатларда бўлиши таъминлангани, хусусан, қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалигигидаги ўсиш иқтисодий юксалишнинг асосий омилларидан бири сифатида хизмат қилгани таъкидланди.

Мева-сабзавотчилик ва узумчилик соҳасида ҳисобот даврида 15 минг гектар майдонда янги интенсив боғ, 11 минг гектар майдонда токзорлар барпо этилди, иқтисодий самара бермаётган 7,3 минг гектар (68 фоиз) яроқсиз боғ реконструкция қилиниб, ушбу мақсадлар учун 11,1 млн. дона мевали дарахт кўчатлари етказиб берилди.

2019 йилда жами 1 293 минг гектар, шундан 1 096 минг гектар сувли ва 197 минг гектар лалми майдонларда 5026,9 минг тоннадан ортиқ бошоқли дон ҳосили етиштирилди. Жорий йил 10 июль ҳолатига кўра, давлат эҳтиёжлари учун 298 минг тонна сара уруғлик дон ҳамда 3 млн. 236 минг тонна товар дон топширилиб, шартнома режаси 109 фоизга бажарилгани таъкидланди. Шу билан бирга, 59 та янги пахта тўқимачилик кластери ташкил этилиб, уларнинг сони 75 тага етди. Пахта тўқимачилик кластерларига 633 минг гектардан ортиқ ёки чигит экиладиган майдонларнинг 61 фоизи ажратиб берилди.

Муҳокамаларда депутатлар томонидан Ҳукумат вакилларига Давлат дастури ижроси юзасидан берилган саволлар, кўтарилган масалалар қизғин баҳс-мунозараларни келтириб чиқарди.

Ана шундай қизғин мунозаралар якунида Вазирлар Маҳкамасининг 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили”да амалга оширишга оид Давлат дастурининг 2019 йил II ярим йиллигидаги ижроси юзасидан ҳисоботи ҳамда уни тўлиқ ва сифатли ижро этилишини таъминлаш мақсадида парламент назоратини кучайтиришга келишиб олинди.

Кўришлар сони: 195

Депутатлар минбари

Янгиликлар

20.08.2019
Истиқлол ёшларини чорлаётган буюк майдон

Йигирма саккиз йил — бир фарзанднинг дунёга келиши, улғайиши, кучга тўлиши ва ўзлигини англаган ...

20.08.2019
Истиқлолнинг иқтидорли ёшлари: шахсий фаоллик ва самарали натижа

Қайд этилганидек, мустақиллик йилларида ёшлар масаласи давлат сиёсати даражасига кўтарилди. Президе...

20.08.2019
Қўмитада Адлия вазирлигининг ахбороти эшитилди

Ахборотда қайд этилганидек, қабул қилинаётган қонун ҳужжатларининг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини ...

Тадбирлар тақвими