Cайт ранги: A A


Қўмита ва комиссиялар йиғилишлари

Қўмита аъзолари давлат дастурининг ижросини қандай баҳолади?

Қўмита аъзолари давлат дастурининг ижросини қандай баҳолади?

2019 йил 30 июль куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Меҳнат ва ижтимоий масалалар ҳамда Фуқароларнинг соғлиғини сақлаш масалалари қўмиталарининг кенгайтирилган йиғилишида Вазирлар Маҳкамасининг “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили” Давлат дастурининг 2019 йил иккинчи чоракдаги ижроси тўғрисида”ги ҳисоботи эшитилди.

Депутатлар, қўмита экспертлари, ҳукуматнинг тегишли вазирлик ва идоралари мутасаддилари ҳамда журналистлар қатнашган мазкур йиғилишда асосий эътибор дастурнинг ижтимоий йўналишида белгиланган вазифаларнинг амалда бажарилишига қаратилди.

Йиғилишда ижтимоий соҳада, хусусан, аҳолининг соғлиғини сақлаш, бандлигини таъминлаш ва меҳнат соҳасида амалга оширилиши зарур бўлган масалалар кенг муҳокама этилди. Давлат дастури доирасида аҳоли ўртасида ишсизликни камайтириш, одамларнинг даромадини ошириш, тиббий хизматлар сифатини яхшилаш, улар билан аҳолини қамраб олишни кенгайтириш, хотин-қизлар ва ёшларни ижтимоий қўллаб-қувватлашни кучайтиришга қаратилган қатор тизимли ишлар амалга оширилгани эътироф этилди. Жумладан, соғлиқни сақлаш тизимини такомиллаштириш борасида жорий йил 1 июль ҳолатига кўра, 238 та тиббиёт объектида қурилиш-таъмирлаш ишларига 570,1 млрд. сўм маблағ ўзлаштирилиб, давлат бюджетидан 489 млрд. сўм молиялаштирилган.

Қайд этилганидек, илк маротаба янги иш ўринларини ташкил этиш бўйича давлат буюртмаси механизми йўлга қўйилиши натижасида, жорий йилнинг 6 ойи мобайнида республика бўйича 137,5 мингдан ортиқ янги иш ўрни яратилган. Бу эса, Давлат дастуридаги прогноз кўрсаткичларнинг 118,2 фоизга бажарилганини кўрсатмоқда. Шунингдек, иқтисодиёт тармоқларида йирик лойиҳани амалга ошириш натижасида 10,3 минг иш ўрни яратилгани ҳисоботда айтиб ўтилди.

Таҳлиллар шуни кўрсатмоқдаки, меҳнат органлари иш фаолияти тубдан қайта кўриб чиқилиши натижасида ишга жойлаштирилган аҳоли сони 1,4 баравар, ишсизлик нафақаси тайинланган ишсизлар сони 5,3 баравар ошган. Шунингдек, ишсиз фуқароларга тадбиркорлик субъекти сифатида рўйхатдан ўтиш ва шахсий томорқа ерларини ривожлантириш учун, иш берувчиларга эса, ишга олган ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳолининг иш ҳақи тўловларини ҳамда ходимларининг касбий малакасини ошириш учун харажатларини қоплаб бериш мақсадида субсидия ажратиш тартиби жорий этилган ҳамда Бандликка кўмаклашиш жамғармасидан 1,3 млрд. сўм маблағ ажратилган. Натижада, 1,5 минг фуқаронинг бандлиги таъминланган.

Соғлиқни сақлаш тизимини яхшилаш, аҳолига кўрсатилаётган бирламчи тиббий санитария, шошилинч ва тез тиббий ёрдам, ихтисослаштирилган хизматлар сифатини ошириш, арзон ва сифатли дори-дармон ва тиббий буюмлар билан таъминлаш, хусусий тиббиётни ривожлантириш соҳасида ҳам тизимли ишлар амалга оширилгани эътироф этилди. Давлат дастури доирасида олиб борилган амалий ишлар натижасида бирламчи касалланиш ҳамда юқумли хасталиклар билан касалланишлар 2018 йилнинг шу даврига нисбатан 3,7 фоиз камайган. Оналар ўлими ўтган йилга нисбатан 4,7 га, гўдаклар ўлими эса, 1,3 га камайган.

Йиғилишда 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили”да амалга оширишга оид Давлат дастурининг 2019 йил II ярим йиллигида тўлиқ ва сифатли ижро этилишини таъминлаш мақсадида вазирликлар ва идоралар ҳамда Вазирлар Маҳкамаси томонидан тизимли ишларни амалга ошириш, бу борада белгиланган чора-тадбирларнинг ўз вақтида бажарилиши устидан парламент назорати ўрнатилиши белгилаб олинди.


Кўришлар сони: 142

Депутатлар минбари

Янгиликлар

20.08.2019
Истиқлол ёшларини чорлаётган буюк майдон

Йигирма саккиз йил — бир фарзанднинг дунёга келиши, улғайиши, кучга тўлиши ва ўзлигини англаган ...

20.08.2019
Истиқлолнинг иқтидорли ёшлари: шахсий фаоллик ва самарали натижа

Қайд этилганидек, мустақиллик йилларида ёшлар масаласи давлат сиёсати даражасига кўтарилди. Президе...

20.08.2019
Қўмитада Адлия вазирлигининг ахбороти эшитилди

Ахборотда қайд этилганидек, қабул қилинаётган қонун ҳужжатларининг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини ...

Тадбирлар тақвими