Cайт ранги: A A


Қўмита ва комиссиялар йиғилишлари

Депутатларнинг эътирозига сабаб нима?

Депутатларнинг эътирозига сабаб нима?

2019 йил 30 июль куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси ҳамда Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитасида Вазирлар Маҳкамасининг “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили”да амалга оширишга оид Давлат дастурининг 2019 йил биринчи ярим йилликда амалга оширилган ишлар тўғрисида”ги ҳисоботи тингланди.

Тадбирда таъкидланганидек, ҳисобот даврида мамлакатимиз иқтисодиётининг тармоқларини ислоҳ қилиш доирасида 2019 йил январь-июнь ойларида иқтисодий ривожланишнинг асосий макроиқтисодий барқарорлик кўрсаткичлари мўътадил суръатларда бўлиши таъминланди. Хусусан, 2019 йилнинг I ярим йиллигида ялпи ички маҳсулот ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 5,8 фоизга ўсиб, саноат тармоқлари 6,9 фоиз, жами хизматлар – 12,7 фоиз, чакана савдо айланмаси – 6,4 фоиз ҳамда қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалиги 2,1 фоизга ортиши иқтисодий ўсишнинг асосий омили сифатида хизмат қилди.

Депутатлар томонидан Давлат дастури дорасида I ярим йилликда белгиланган 139 та топшириқдан 106 та банднинг ижроси тўлиқ бажарилгани эътироф этилди. Шу билан бирга, турли сабабларга кўра, ҳисобот даврида белгиланган лойиҳалардан 33 тасининг ижроси таъминланмай қолгани парламент вакилларининг эътирозига сабаб бўлди.

Йиғилишда Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитаси томонидан Давлат дастурининг биринчи чорагида амалга оширилган ишларнинг бажарилиши тўғрисида Вазирлар Маҳкамасининг ҳисоботини кўриб чиқиш даврида юртимиздаги ички автомобиль йўлларининг мавжуд ҳолати, уларни таъмирлаш ва сақлаш ишларининг талаб даражасида эмаслиги, ички йўлларини таъмирлашга қаратилган қисқа муддатли дастур ишлаб чиқиш зарурлиги масаласи кўтарилиб, қўмитанинг позицияси билдирилгани, аммо таҳлил натижасига кўра, бугунги кунга қадар мазкур масала юзасидан зарур чоралар кўрилмагани танқид қилинди. Шундан келиб чиқиб, қўмита аъзолари томонидан бу масалага алоҳида эътибор қаратилиб, аҳолини қийнаб келаётган энг муҳим муаммолардан бири сифатида унинг механизмларини танқидий кўриб чиқиш лозимлиги таъкидланди.

Тадбирда бугунги кунда мамлакатимиз ҳудудидаги 130 минг километр узунликдаги ички йўлларнинг ҳар йили 8 минг километрга яқин қисми таъмирланаётган бўлса, унинг тўлиқ таъмирланиши учун яна қанча йил талаб этилиши масаласи ўртага ташланди. Бу борада Ҳукумат томонидан “Автомобиль йўллари тўғрисида”ги қонун билан белгиланган вазифаларнинг бажарилиши бўйича яқин 5-7 йил ичида уларни тўлиқ таъмирдан чиқариш бўйича манзилли дастурни ишлаб чиқиш масаласи кўтарилди.

Давлат дастурининг 256-бандига кўра, ташқи транспорт, логистика ва йўл инфратузилмаси тизимини ривожлантириш концепциясини ишлаб чиқиш белгиланган. Шу муносабат билан депутатлар томонидан бугунги кунда Ўзбекистонда логистика тизимига, яъни юк оқимини бошқариш ва уни ташкиллаштириш амалиётига замонавий усулларни, техник воситаларни жорий этиш даражасига эътибор қаратилиб, универсал комплекс хизматларни кўрсатувчи логистика марказлари мавжуд эмаслиги танқид қилинди. Бунга асосий сабаб мамлакатимизда савдо ва транспорт логистикасини ривожлантириш бўйича стратегия мавжуд эмаслиги ҳамда соҳани ривожлантиришда кадрлар тайёрлаш ва қайта тайёрлаш бўйича аниқ чора-тадбирлар ишлаб чиқилмагани сабаб сифатида талқин этилди.

Қизғин муҳокамалар давомида Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси аъзолари томонидан учинчи чоракда ҳам инфляция даражасини белгиланган прогноз параметрлари доирасида сақлаш, ички бозорни асосий турдаги истеъмол товарлари билан тўйинтириш ҳамда нархлар барқарорлигини таъминлаш бўйича бир қатор таклиф ва тавсиялар билдирилди.

Депутатлар томонидан давлат дастурини ижро қилиш механизмини янада такомиллаштиришга қаратилган бир қатор амалий таклифлар, фикр-мулоҳазалар билдиорилди. Шуларни инобатга олган ҳолда, Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси ҳамда Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитасининг тегишли қарорлари қабул қилинди.


Кўришлар сони: 936

Депутатлар минбари

Янгиликлар

11.12.2019
Ўзбекистон — Япония: алоқаларни янада ривожлантириш масалалари муҳокама этилди

Ушбу тадбирни ўтказишдан мақсад Ўзбекистон — Япония ўртасидаги парламентлараро ва маданий-гуманитар...

09.12.2019
ДЕПУТАТЛАР УЗОҚ МУҲОКАМАЛАРДАН СЎНГ ЯНГИ ТАҲРИРДАГИ СОЛИҚ КОДЕКСИНИ ҚАБУЛ ҚИЛДИЛАР

Мажлисида депутатлар эътиборига иккинчи ўқишда ҳавола этилиб, муҳокама марказида бўлган долзарб ...

09.12.2019
Махсус иқтисодий зона иштирокчиларига ҚҚСдан енгилликлар белгиланмоқда

2019 йил 9 декабрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар “Махсус...

Тадбирлар тақвими