Cайт ранги: A A


Қўмита ва комиссиялар йиғилишлари

Миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенглик — демократик жамиятнинг асосий тамойилларидан бири

Миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенглик — демократик жамиятнинг асосий тамойилларидан бири

Пойтахтимиздаги Корейс маданияти ва санъати уйида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Халқаро ишлар ва парламетлараро алоқалар қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Корейс миллий маданий марказлари уюшмаси билан ҳамкорликда “Миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенгликни таъминлашда миллий маданий марказларининг ўрни” мавзусида амалий мулоқот ўтказди.

Тадбирда парламент қуйи палатаси депутатлари, Ўзбекистон миллий маданий марказлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси вакиллари ҳамда журналистлар қатнашди.

Унда таъкидланганидек, мамлакатимизда 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясига мувофиқ, хавфсизлик, миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенгликни таъминлаш, чуқур ўйланган, ўзаро манфаатли ва амалий руҳдаги ташқи сиёсат юритишга йўналтирилган давлатимиз мустақиллиги ва суверенитетини мустаҳкамлаш, Ўзбекистоннинг ён-атрофида хавфсизлик, барқарорлик ва аҳил қўшничилик муҳитини шакллантириш, мамлакатимизнинг халқаро нуфузини янада ошириш борасида тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

Миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенглик мамлакатимизда қурилаётган демократик жамиятнинг асосий тамойилларидан бири саналади. Бағрикенглик фуқаролар орасида тотувликни таъминлайди, жамиятда табиий равишда учрайдиган ижтимоий фарқларнинг кескинлашувига, ижтимоий низоларнинг юзага келишига йўл қўймайди. Бугун нафақат юртимизда, балки бутун Ер юзида диний бағрикенглик, конфессиялараро ўзаро ҳурмат, бир-бирини тушуниш асосий ҳаётий тамойилга айланмокда.

Тадбир иштирокчилари томонидан миллатлараро муносабатлар соҳасида яхлит сиёсатни амалга ошириш, давлат бошқаруви ва фуқаролик жамияти институтлари билан ўзаро ҳамкорлик механизмларини такомиллаштириш, турли миллат ва элат, дин вакиллари ўртасида дўстлик ва ҳамжиҳатликни янада мустаҳкамлаш масалалари атрофлича муҳокама қилинди. Шунингдек, тадбирда халқимиз учун энг улуғ, энг азиз айём — Мустақиллигимизнинг 28 йиллигини муносиб тарзда нишонлаш мақсадида бир қатор вазифалар ҳам белгилаб олинди.

Амалий мулоқотда бағрикенглик, миллатлараро ва динлараро ўзаро тотувлик маданиятини ривожлантириш, Ўзбекистон миллий маданий марказлари ўртасида дўстлик, маданий-маърифий алоқаларни янада юқори даражага кўтариш бўйича таклиф ва тавсиялар билдирилди.


Кўришлар сони: 198

Депутатлар минбари

Янгиликлар

20.08.2019
Истиқлол ёшларини чорлаётган буюк майдон

Йигирма саккиз йил — бир фарзанднинг дунёга келиши, улғайиши, кучга тўлиши ва ўзлигини англаган ...

20.08.2019
Истиқлолнинг иқтидорли ёшлари: шахсий фаоллик ва самарали натижа

Қайд этилганидек, мустақиллик йилларида ёшлар масаласи давлат сиёсати даражасига кўтарилди. Президе...

20.08.2019
Қўмитада Адлия вазирлигининг ахбороти эшитилди

Ахборотда қайд этилганидек, қабул қилинаётган қонун ҳужжатларининг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини ...

Тадбирлар тақвими