Cайт ранги: A A


Қўмита ва комиссиялар йиғилишлари

Вазифалар ижроси ислоҳотларнинг амалда тўлақонли натижаси кафолати

 Вазифалар ижроси ислоҳотларнинг амалда тўлақонли натижаси кафолати

Парламент қуйи палатасининг Коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси 2019 йил ярим йиллик фаолияти давомида Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 22 декабрида Олий Мажлисга Мурожаатномасида, шунингдек “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси”да белгиланган устувор вазифаларни изчил амалга оширишга алоҳида эътибор қаратди.

Жорий йилнинг биринчи ярмида қўмита қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи субъектлари томонидан Олий Мажлис Қонунчилик палатасига киритилган 17 та қонун лойиҳаси учун масъул бўлди. Шундан 7 та қонун қабул қилинди. Айни пайтда эса, 5 та қонун лойиҳаси биринчи ўқиш, 2 та қонун лойиҳаси иккинчи ўқиш, 1 та қонун лойиҳаси учинчи ўқиш муҳокамасига тайёрланмоқда.

Қўмита 2019 йилнинг олти ойида Қонунчилик палатасига киритилган қирқдан ортиқ қонун лойиҳаларига хулоса берди. Қўмита фаолияти ва унинг масъуллигида қабул қилинган қонунлар юзасидан жорий йилнинг олти ойида ОАВда жами 1426 та чиқиш қилинди. Ҳисобот даврида қўмитага келиб тушган жами 816 та мурожаат қонунчиликда белгиланган тартибда кўриб чиқилган.

Ҳар қандай соҳадаги ислоҳотларнинг амалда тўлақонли натижа бериши унга доир ҳуқуқий ҳужжатларнинг қай даражада пухта, коррупцияга йўл очадиган элементлардан холи эканига боғлиқ. Шу маънода, мазкур қўмита ўзига юклатилган масъулиятли вазифаларни бажаришда асосий эътиборни муросасиз, таъсирчан парламент назоратини амалга оширишга қаратиши лозим бўлади. Жумладан, давлат ва жамият қурилиши, коррупцияга қарши курашиш, суд-ҳуқуқ масалалари бўйича Ўзбекистон Республикаси қонунлари ҳамда Қонунчилик палатаси томонидан қабул қилинадиган қарорларнинг ижросини назорат қилиш, давлат органлари ва нодавлат нотижорат ташкилотларининг коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги ҳуқуқни қўллаш фаолиятини тизимли равишда ўрганиб боради.

Жорий йил 27 майда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони қабул қилинди. Мазкур ҳужжатда 2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган вазифаларга мувофиқ коррупцияга қарши курашиш тизими самарадорлигини ошириш, энг юқори даражадаги қулай ишбилармонлик муҳитини яратиш, мамлакатнинг халқаро майдондаги ижобий имижини яратиш, обрў-эътиборини ошириш борасида бир қатор устувор вазифалар белгилаб берилди.

Бугунги кунда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси йиғилишларида мансабдор шахсларнинг коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги фаолияти юзасидан парламент эшитувларини ўтказиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари, коррупция ҳақидаги бошқа маълумотларни кўриб чиқиш, амалга оширилган ишлар юзасидан парламент аъзоларини мунтазам равишда хабардор қилиб бориш кабиларга ҳам устувор вазифа сифатида қаралмоқда.

Жорий йилнинг олти ойида даврида қўмита томонидан 151 та йиғилиш ўтказилди, шундан қонун лойиҳалари муҳокамаси бўйича ишчи гуруҳлар йиғилиши – 124 тани, экспертлар гуруҳи йиғилиши – 27 тани ташкил этди. Назорат-таҳлил фаолияти доирасида қўмита томонидан 5 та тадбир ўтказилди, шундан 4 таси давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари раҳбарларининг ахборотини эшитиш, 1 таси қонун ҳужжатларининг ижро этилиши ҳолатини ўрганишга тааллуқлидир.

Ҳар бир давлат идораси коррупцияга қарши курашиш бўйича ўзининг дастурини тузиши лозимлиги белгиланган. Ижро органларининг коррупцияга қарши курашиш бўйича дастури самарадорлигини таҳлил этиш, уларнинг ижросини назорат қилиш қўмитанинг асосий вазифаларидан биридир. Бу борада қўмита барча вазирлик ва давлат идораларининг дастурларини ўз йиғилишларида муҳокама этиб, таклифларини берди.

Бу борада деярли барча вазирлик ва давлат идораларининг дастурлари қўмита томонидан ўрганилмоқда ҳамда уларни қўмита йиғилишларида муҳокама этиб, тегишли таклиф ва тавсиялар берилмоқда, ижроси эса, парламент назорати тартибида ўрганилиб борилмоқда. Жумладан, адлия, соғлиқни сақлаш, ички ишлар ва бошқа вазирликларнинг дастурлари қўмита йиғилишларида ҳар томонлама муҳокама этилди. Хусусан, қўмита томонидан жойларда аҳолига кўрсатилаётган тиббий-санитария ёрдами сифати ва самарадорлигини ошириш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳолати, ИИВ тизимида коррупцияга қарши курашиш юзасидан қилинаётган ишлар, адлия вазирлигининг 2019 йил учун мўлжалланган фаолият самарадорлигини ва мақсадли вазифаларга эришилишини баҳолаш асосий мезонларининг биринчи чоракда бажарилиши ҳолати ўрганиляпти.

Хулоса қилиб айтганда, Олий Мажлис қуйи палатасида Коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитасининг ташкил этилиши тараққиёт кушандаси ҳисобланган ушбу иллатга қарши парламент даражасида курашиш имконини бермоқда. Бу эса, келгусида ўзининг ижобий самарасини албатта беради. Коррупциянинг олдини олишга қаратилган дастурлар ижроси устидан парламент назоратини амалга ошириш эса, ушбу йўналишда Президентимиз бошлаб берган ислоҳотларни амалда тўла таъминлашга ёрдам беради.

Абдураҳим ҚУРБОНОВ,

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси

Қонунчилик палатасининг Коррупцияга қарши

курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси аъзоси


Кўришлар сони: 286

Депутатлар минбари

Янгиликлар

17.08.2019
Парламентда ахборот тарқатиш соҳасига оид қонун ҳужжатларининг ҳолати муҳокама қилиниши ражалаштирилмоқда

2019 йил 17 август куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. ...

16.08.2019
Атроф табиий муҳит мониторинги ишлари 390 та саноат корхоналарида олиб борилди

Атроф-муҳитни муҳофаза қилишга мақсадли йўналтирилган чора-тадбирларнинг амалга оширилиши натижасида...

16.08.2019
Қизириқлик тадбиркор ва фермерлар бу йил қандай натижаларни қўлга киритди?

Ҳар йили юртимизда мустақиллик куни ўзгача шодиёна билан нишонланади. Анъанага кўра, байрам олдидан...

Тадбирлар тақвими