Cайт ранги: A A


Қўмита ва комиссиялар йиғилишлари

Қўмита фаолиятини беш йўналишда олиб борди

Қўмита фаолиятини беш йўналишда олиб борди

Шу кунларда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси қўмиталари ярим йиллик фаолиятини сарҳисоб қилмоқда.Хусусан, Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси ҳисобот даврида қонун ижодкорлиги фаолияти соҳасида жами 14 та қонун лойиҳаси учун масъул бўлди.

Шундан “Қурол тўғрисида”ги, “Жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган айрим тоифадаги шахслар устидан маъмурий назорат тўғрисида”ги қонунлар яхлит ва тўғридан-тўғри ишлайдиган қонунлар ҳисобланади.

Бундан ташқари, қўмита Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти билан ҳамкорликда “Давлат мудофаа буюртмаси тўғрисида”ги ва “Йўл ҳаракати хавфсизлиги тўғрисида”ги (янги таҳрирда) қонун лойиҳаларини ташаббус асосида ишлаб чиқди. Ҳозирда ушбу лойиҳалар вазирлик ва идоралар билан келишилмоқда.

Назорат-таҳлил фаолияти давомида қўмита томонидан 5 маротаба давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари раҳбарларининг ахбороти эшитилди. 2 маротаба жойларга чиқилиб, қонун ҳужжатларининг ижроси ҳолати ўрганилди. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг “2018-2022 йилларда Ўзбекистон Республикасида Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш концепцияси” ижросини таъминлаш бўйича амалга оширилган ишлар тўғрисида”ги ахбороти, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Наркотик моддаларни назорат қилиш миллий ахборот-таҳлил марказининг гиёҳвандликнинг олдини олиш ва наркотик моддаларнинг ноқонуний айланишига қарши кураш борасидаги фаолияти бўйича ахбороти эшитилди.

Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг Мудофаа доктринасида белгиланган тадбирларнинг бажарилиши юзасидан амалга ошираётган ишлари ҳолати ўрганилди. Шимоли-ғарбий ҳарбий округда қўшинлар тиббий таъминоти, шунингдек, ҳарбий медицина соҳасининг ривожланиши ҳолати ўрганилди. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йилга мўлжалланган Давлат дастурининг I чоракда бажарилиши тўғрисидаги ҳисоботи дастлабки тарзда кўриб чиқилди.

Ҳисобот даврида қўмитага фуқаролардан жами 256 ёзма мурожаат (ариза, таклиф ва шикоятлар) келиб тушган бўлиб, улар қонунчиликда белгиланган тартибда кўриб чиқилди. Уларнинг кўпчилик қисмини ижобий ҳал этишга кўмаклашилди.

Қўмитанинг 2019 йил иккинчи ярим йиллигига мўлжалланган фаолияти 5 та йўналишдан иборат.

“Фуқароларнинг жамоат тартибини сақлашдаги иштироки тўғрисида”ги, “Жиноят-ижроия қонун ҳужжатлари такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги, ҳозирги замон талабларидан келиб чиққан ҳолда янги таҳрирдаги “Мудофаа тўғрисида”ги қонун лойиҳалари палата муҳокамасига тайёрланади.

Назорат-таҳлил фаолияти бўйича Мудофаа доктринасида белгиланган вазифаларни амалга ошириш ҳолати устидан парламент назоратини олиб бориш белгиланган.

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари академиясида юқори малакали кадрлар тайёрлаш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳолатини ўрганиш, Қуролли Кучларда жанговар руҳни юксалтириш, аскар ва офицерларни жисмоний ва маънавий жиҳатдан баркамол этиб тарбиялаш масалаларига бағишланган ҳарбий қисм ва ҳарбий таълим муассасаларида туркум учрашувлар ва давра суҳбатлари ташкил этиш режалаштирилмоқда.

 


Кўришлар сони: 1051

Депутатлар минбари

Янгиликлар

20.11.2019
Давлат бюджети: мунозаралар авж нуқтасига етмоқда

Савол туғилади: нега энди Давлат бюджети қонун сифатида Олий Мажлисда, яъни парламентда қабул қилинади-ю,...

20.11.2019
Депутатлар таклифи инобатга олинди

Шу кунларда Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг қўмиталари, сиёсий партиялар фракциялари, ишчи гуруҳларида...

20.11.2019
Олий таълим муассасаларининг ягона ижтимоий тўлов ставкаси нега 25 фоиз бўлиши керак?

Ҳар қандай қонун лойиҳасини муҳокама қилишдан мақсад — уни такомиллаштириш, соҳадаги масалаларни...

Тадбирлар тақвими