Cайт ранги: A A


Қўмита ва комиссиялар йиғилишлари

Хорижий инвестициялар ва ташқи савдо масалаларига оид “йўл хариталари” устидан парламент назорати амалга оширилади

Хорижий инвестициялар ва ташқи савдо масалаларига оид  “йўл хариталари” устидан парламент назорати амалга оширилади

2019 йил 8 июль куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Халқаро ишлар ва парламентлараро алоқалар қўмитасининг 2019 йил ярим йилликдаги фаолияти бўйича матбуот анжумани ўтказилди.

Унда депутатлар, вазирлик ва идораларнинг мутасадди вакиллари, қўмита ҳузуридаги экспертлар ҳамда журналистлар иштирок этди.

Таъкидланганидек, халқаро алоқалар,парламентлараро ҳамкорликни ривожлантириш ва мустаҳкамлаш ҳозирги даврда Қонунчилик палатаси фаолиятининг муҳим йўналишларидан бири саналади. Шу боис, қуйи палатанинг Халқаро ишлар ва парламентлараро алоқалар қўмитаси қонун ижодкорлиги, назорат-таҳлил тадбирлари, Ўзбекистон Республикаси ва хорижий давлатлар билан тузилган шартномаларнинг “Йўл хариталари”ни амалга ошириш юзасидан мониторинг олиб бориш, халқаро парламентлараро алоқаларни ривожлантириш, оммавий ахборот воситалари билан ҳамкорлик қилиш ҳамда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш сингари йўналишларда фаолият олиб бормоқда.

Матбуот анжуманида қайд этилганидек, қўмита ҳисобот даврида назорат-таҳлил тадбирлари доирасида бир қатор ишларни амалга оширган. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазири ўринбосарининг “Ўзбекистонда инвестиция иқлимини яхшилаш, иқтисодиётнинг устувор соҳа ва тармоқларига инвестицияларни жалб этиш, тадбиркорлар ва чет эллик инвесторларга яратилаётган имкониятлар, истиқболдаги вазифалар тўғрисида”ги ахбороти эшитилиб, соҳадаги мавжуд камчилик ҳамда муаммоларни бартараф этиш юзасидан мутасадди вазирлик ва идораларга тегишли тавсиялар берилди.

Парламент дипломатиясининг мавқеини юксалтириш, хорижий ҳамкорлар билан ўзаро алоқаларни янада яқинлаштириш мақсадида 2019 йилнинг ўтган даври мобайнида Қонунчилик палатасида АҚШ, Корея Республикаси, Туркия, Қозоғистон, Қирғизистон, Бангладеш Республикаларининг элчилари ҳамда Россия, Индонезия, Грузия, Эрон, Буюк Британия парламентлари делегациялари билан ўзаро ҳамкорликни янада ривожлантиришга қаратилган учрашувлар ўтказилди. Бугунги кунга келиб Олий Мажлис қошида тузилган парламентлараро ҳамкорлик ва дўстлик гуруҳлари сони 28 тага етди ва уларнинг фаолиятини янада жонлантириш юзасидан иш олиб борилмоқда.

Ҳисобот даврида қўмита аъзолари томонидан ОАВда 816 та чиқиш қилинган. Жисмоний ва юридик шахсларнинг 391 та мурожаати қўмита аъзолари томонидан кўриб чиқилиб, уларнинг ҳаммасига жавоб хатлари жўнатилган.

Таъкидланганидек, қўмита Президентимизнинг жорий йил 13-14 июнь кунлари Бишкек шаҳрида ўтказилган Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Давлат раҳбарлари кенгашининг ўн тўққизинчи мажлисидаги, 15 июнь куни бўлиб ўтган Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгашнинг Душанбе саммитидаги ҳамда Олий Мажлис Сенатининг йигирманчи ялпи мажлисидаги нутқларида белгилаб берилган устувор вазифалардан келиб чиқиб фаолиятини янада жадаллаштиради. Хусусан, халқаро йўналишдаги ишларнинг натижадорлиги, ҳали тўла ишга солинмаган имкониятлардан самарали фойдаланиш, хусусан, Парламентлараро Иттифоқ, Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг Парламент ассамблеяси, Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги парламентлараро ассамблеяси ва Ўзбекистон номидан Олий Мажлис аъзо бўлган бошқа халқаро парламент ташкилотлари билан ишлаш стратегиясини белгилайдиган, аниқ ва узоқ муддатни кўзлайдиган режаларини белгилаб олиш, депутатларнинг чет элларга расмий ташрифларини олдиндан пухта режалаштириш масалаларига алоҳида эътибор беради.

Тадбир иштирокчилари томонидан хорижий инвестициялар ва ташқи савдо масалаларига оид тасдиқланган кўплаб “йўл хариталари” устидан парламент назоратини амалга ошириш бўйича қўмитага бир қатор таклифлар билдирилди.


Кўришлар сони: 1013

Депутатлар минбари

Янгиликлар

13.11.2019
Қонун билан тасдиқланаётган Давлат бюджетида нималар кўзда тутилмоқда?

Бу йил парламент тарихида илк бор Давлат бюджети қонун билан мустаҳкамланмоқда. Бу, албатта, давлат...

13.11.2019
Давлат бюджетидан соғлиқни сақлаш тизимига қанча маблағ ажратилмоқда?

Таъкидландики, мазкур лойиҳада 2020 йилда соғлиқни сақлаш соҳаси харажатлари 14,8 трлн. сўмни...

12.11.2019
2020 йил учун Давлат бюджетига доир қонун лойиҳаси кенг муҳокама этилмоқда

Йиғилишда қайд этилганидек, 2020 йилда ялпи ички маҳсулотнинг ўсиши кейинги йилларда унинг ижобий...

Тадбирлар тақвими