Cайт ранги: A A


Қўмита ва комиссиялар йиғилишлари

Қўмита самарали парламент назоратини амалга оширган(ми?)

Қўмита самарали парламент назоратини амалга оширган(ми?)

Жорий йил 5 июль куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси томонидан оммавий ахборот воситалари вакиллари учун қўмитанинг 2019 йилнинг биринчи ярим йиллик фаолияти якунларига бағишланган брифинг ўтказилди.

Таъкидланганидек, 2019 йилнинг биринчи ярим йиллигида қўмита ўз фаолиятини давлатимиз раҳбарининг 2018 йилнинг 28 декабридаги Олий Мажлисга Мурожаатномасида белгиланган вазифаларни амалга ошириш бўйича парламент қуйи палатасининг биринчи навбатдаги вазифалари ҳамда Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2019 йилга мўлжалланган мўлжалланган қонун ижодкорлиги, назорат-таҳлил фаолияти ва ташкилий-ҳуқуқий тадбирлари режасига асосан олиб борди.

Бунда асосий эътибор Президентимизнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасидан келиб чиқадиган вазифалар, 2019 йилга мўжалланган Давлат дастури, шу жумладан, қишлоқ хўжалиги соҳасини бошқариш тизимини ислоҳ қилиш, 2017-2018 йилларда соҳага киритилган тўғридан-тўғри инвестиция лойиҳаларининг амалга оширилиши, 2019-2020 йилларда пахта хом ашёсини ва бошқа қишлоқ хўжалиги экинларини етиштиришда томчилатиб суғориш технологиясининг жорий этилиши, қурғоқчиликка, шўрликка, иссиқликка, касаллик ва зараркунандаларга чидамли, эртапишар, юқори ҳосилли қишлоқ хўжалиги экинлари навларини яратиш бўйича илмий-тадқиқот ишларини амалга ошириш, агрокластерлар фаолиятини ташкиллаштириш маслалаларига қаратилган.

Ҳисобот даврида қонун ижодкорлиги фаолияти йўналишида қўмита жами 5 та қонун лойиҳаси учун масъул этиб белгиланган бўлиб, шундан 3 таси қабул қилинган. Ўзбекистон Республикасининг «Уруғчилик тўғрисида»ги, «Яйловлар тўғрисида»ги, «Мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги («Давлат кадастрлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 13-моддасига қўшимча киритиш») қонунлар шулар жумласидандир.

Тадбирда қайд этилганидек, қўмита «Қишлоқ хўжалиги ўсимликларини зараркунандалар, касалликлар ва бегона ўтлардан ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги ва «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартишлар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаларини иккинчи ўқишда Қонунчилик палатасининг муҳокамасига киритиш устида ишларни амалга оширмоқда. Бундан ташқари, қўмита аъзолари Қонунчилик палатасининг депутатлари томонидан қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи асосида киритилган ва 2019 йил ҳисобот даврида қабул қилинган 2 та қонунни ишлаб чиқишда фаол иштирок этди.

Таъкидланганидек, ҳисобот даврида қўмита самарали парламент назоратини амалга оширишга ҳам алоҳида эътибор қаратган. Хусусан, бир қатор вазирлик ва идора раҳбарларининг тегишли масалалар юзасидан 8 марта ахбороти эшитилган. Ўзбекистон Республикасида Маъмурий ислоҳотлар концепциясига мувофиқ, илк бор татбиқ этилган 2019 йилда Ўзбекистон Республикаси вазирликлар, давлат қўмиталари ва бошқа давлат органлари фаолияти самарадорлигини ҳамда мақсадли вазифаларга эришишини баҳолашнинг асосий меъзонларига асосан, қўмита томонидан ҳар чоракда Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг, Сув хўжалиги вазирлигининг, Ергеодезкардастр ҳамда Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмиталарининг ахборотлари эшитуви йўлга қўйилган.

Ташкилий-амалий тадбирлар доирасида қўмита томонидан 2 та давра суҳбати, 2 та семинар, 3 та конференция ўтказилган. Қўмита аъзолари томонидан ҳисобот даврида юридик ва жисмоний шахслардан келиб тушган 273 та ариза ва мурожаат кўриб чиқилиб, 138 таси ижро этилган ҳамда 132 тасининг бажарилиши назоратга олинган.

Шунингдек, қўмита аъзолари ҳисобот даврида ОАВларда жами 351 та чиқиш қилган. Қўмита тегишли вазирлик ва давлат қўмиталарининг фаолияти самарадорлигини ҳамда мақсадли вазифаларга эришишини баҳолашнинг асосий мезонларининг таъминланиши юзасидан ахборотларини кейинги чоракларда ҳам эшитиб бориш билан бирга, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Қишлоқ хўжалигида ер ва сув ресурсларидан самарали фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонида белгиланган вазифаларни, Қишлоқ хўжалигида ер ва сув ресурсларидан самарали фойдаланиш концепциясини ҳамда уни амалга ошириш бўйича “Йўл харитаси”нинг ўз вақтида, самарали ижро этилиши устидан мунтазам парламент назорати ўрнатишни ўз олдида турган муҳим вазифалардан деб ҳисоблайди.


Кўришлар сони: 833

Депутатлар минбари

Янгиликлар

20.11.2019
Давлат бюджети: мунозаралар авж нуқтасига етмоқда

Савол туғилади: нега энди Давлат бюджети қонун сифатида Олий Мажлисда, яъни парламентда қабул қилинади-ю,...

20.11.2019
Депутатлар таклифи инобатга олинди

Шу кунларда Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг қўмиталари, сиёсий партиялар фракциялари, ишчи гуруҳларида...

20.11.2019
Олий таълим муассасаларининг ягона ижтимоий тўлов ставкаси нега 25 фоиз бўлиши керак?

Ҳар қандай қонун лойиҳасини муҳокама қилишдан мақсад — уни такомиллаштириш, соҳадаги масалаларни...

Тадбирлар тақвими