Cайт ранги: A A


Қўмита ва комиссиялар йиғилишлари

Божхона тизимида кинология хизматининг ўрни қандай?

Божхона тизимида кинология хизматининг ўрни қандай?

Жорий йилнинг 4 июль куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси томонидан Давлат божхона қўмитасининг Миллий кинология марказида «Божхона тизимида кинология хизматининг ўрни ва унинг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш масалалари» мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.

Давра суҳбатида Қонунчилик палатаси депутатлари, Давлат божхона қўмитаси масъул ходимлари, соҳа мутахассислари ва экспертлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.

Тадбирнинг асосий мақсади Ўзбекистон Республикасида ташқи иқтисодий фаолиятни либераллаштириш, инвестицион жозибадорликни ошириш ва мамлакатнинг экспорт салоҳиятини мустаҳкамлаш шароитида божхона органлари фаолияти самарадорлигини ошириш имкониятлари, шу билан бирга, божхона маъмуриятчилигини соддалаштириш (ортиқча вақт ва молиявий сарф-харажатларни қисқартириш, маъмурий тўсиқларни камайтириш), божхона тартиб-таомиллари халқаро норма ва стандартлар талабларига яқинлаштириш, соҳани янада ислоҳ қилиш ва ривожлантиришнинг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқишдан иборат.

Давра суҳбати Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан мамлакатимизнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишининг жадал суръатларини таъминлаш шароитида божхона тизими учун белгиланган устувор вазифаларнинг мазмун-моҳияти, ташқи савдо, инвестициялар, туризм, меҳнат миграцияси, ахборот-коммуникация, илм-фан, соғлиқни сақлаш, экология, транспорт ва алоқа ҳамда бошқа йўналишлардаги халқаро ҳамкорлик, шунингдек, иқтисодий хавфсизликни таъминлаш борасида божхона органлари томонидан амалга оширилаётган чора-тадбирлар ижроси муҳокамаси билан бошланди.

Шу муносабат билан Ўзбекистон божхона тизимини янада ислоҳ этишга қаратилган фаол божхона сиёсатини божхона соҳасидаги қонунчилигимизни умумқабул қилинган халқаро стандартлар, меъёрлар ва амалиёт билан бирхиллаштириш ҳамда уйғунлаштириш йўналишларида Бутунжаҳон божхона ташкилоти ва қатор ривожланган давлатлар билан ҳамкорлик ривожланиб бораётгани алоҳида таъкидланди. 2016 йил 20 январда қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Божхона кодекси, айниқса, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 12 апрелдаги “Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона хизмати органлари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонининг янги шароитда божхона қонунчилигини янада либераллаштириш, божхона тартиб-таомилларини соддалаштириш ва шаффолигини таъминлаш, меъёрларнинг барча учун тушунарли бўлишига эришиш, ташқи иқтисодий фаолият қатнашчилари томонидан божхона қонунчилигига риоя этилишининг рағбатлантириш механизмини яратишда катта аҳамият касб этиб бораётгани эътироф этилди.

Бандан ташқари, тадбир иштирокчиларига жорий йил 13-14 июнь кунлари Бишкек шаҳрида Президентимиз Шавкат Мирзиёев иштирок этган Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Давлат раҳбарлари кенгашининг ўн тўққизинчи мажлисидаги нутқи ҳамда Душанбе саммитидаги нутқидан келиб чиқадиган вазифалар, ШҲТга аъзо мамлакатлар ўртасидаги алоқаларни кенгайтириш, сиёсат, иқтисодиёт, хавфсизлик соҳаларида кўп томонлама ҳамкорликни янада ривожлантириш ва мустаҳкамлашга оид ҳамда халқаро ва минтақавий аҳамиятга молик долзарб масалаларни амалга оширишда парламент қуйи палатаси олдида турган устувор йўналишлар, аниқ чора-тадбирларга алоҳида тўхталиб ўтишди.

Тадбирда иштирокчиларга Миллий кинология маркази томонидан мазкур соҳани ривожлантириш бўйича олиб борилаётган чора-тадбирлар юзасидан ахборот берилди. Унда таъкидланганидек, Президентимиз ташаббуси билан Вазирлар Маҳкамасининг «Миллий кинология хизматини ташкил этиш тўғрисида»ги қарори асосида минтақадаги ноёб ва ягона Миллий кинология марказининг ташкил этилиши божхона тизимини ривожлантиришда муҳим қадамлардан бўлди. Марказий Осиёда ягона бўлган Миллий кинология маркази ўтган 23 йил мобайнида биргина республикамизда эмас, бутун Марказий Осиё минтақасида инспектор-кинолог ва хизмат итларини тайёрловчи таянч ўқув марказига айланган. Марказнинг ўқув жараёнлари асосан, гиёҳванд моддаларни қидириш, қурол-аслаҳа ва портловчи моддаларни қидириш, ҳимоя-қоровул хизмати, из қидирув, қидирув-қутқарув ва аксилтеррор йўналишларига ихтисослашган.

Давра суҳбати иштирокчилари бугун Ўзбекистон ўз тараққиётининг янги босқичи – иқтисодий ва ижтимоий ривожланиш суръатлари тобора юксалиб бораётганини алоҳида таъкидлади. Бу йўналишда Президентимизнинг 2018 йил 12 апрелдаги Фармони билан божхона органларини ислоҳ қилишнинг 8 та муҳим устувор йўналиши соҳани янада ривожлантиришнинг муҳим омили экани ҳақида атрофлича сўз юритилди. Йўл қўйилаётган айрим камчиликлар ва уларни бартараф этиш йўллари муҳокама этилди. Айниқса, божхона қонунчилигини либераллаштириш, мавжуд тартиб-таомилларини соддалаштириш ҳамда ривожланган давлатлар тажрибаларини инобатга олган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексининг янги таҳрирдаги лойиҳаси бўйича ишларни жадаллаштириш зарурлиги таъкидланди.

Тадбир якунида депутатлар ва соҳа мутахассислари томонидан амалдаги қонунчиликни янада такомиллаштириш борасида ҳамда қонун ҳужжатлари ижроси йўналишида таъсирчан парламент назоратини йўлга қўйиш масаласига алоҳида эътибор қаратишга келишиб олинди.


Кўришлар сони: 1403

Депутатлар минбари

Янгиликлар

20.11.2019
Давлат бюджети: мунозаралар авж нуқтасига етмоқда

Савол туғилади: нега энди Давлат бюджети қонун сифатида Олий Мажлисда, яъни парламентда қабул қилинади-ю,...

20.11.2019
Депутатлар таклифи инобатга олинди

Шу кунларда Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг қўмиталари, сиёсий партиялар фракциялари, ишчи гуруҳларида...

20.11.2019
Олий таълим муассасаларининг ягона ижтимоий тўлов ставкаси нега 25 фоиз бўлиши керак?

Ҳар қандай қонун лойиҳасини муҳокама қилишдан мақсад — уни такомиллаштириш, соҳадаги масалаларни...

Тадбирлар тақвими