Cайт ранги: A A


Қўмита ва комиссиялар йиғилишлари

Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси ярим йилда нималарга эришди?

Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси  ярим йилда нималарга эришди?

2019 йил 4 июнь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитасининг 2019 йил олти ойидаги фаолияти якунларига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Унда мазкур қўмита аъзолари, қўмита ҳузуридаги Эксперт гуруҳи аъзолари, Бандлик ва меҳнат муносабатлари, Соғлиқни сақлаш вазирликлари, Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси, Пенсия жамғармаси, Ногиронлар жамияти ҳамда мутасадди идора ва ташкилотлар, шунингдек, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Таъкидланганидек, ыўмитанинг жорий йилдаги фаолиятининг асосий йўналишлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлисга йўллаган  Мурожаатномасида, шунингдек, 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили”да амалга оширишга оид Давлат дастурида белгиланган вазифаларга қаратилди.

Ҳисобот даврида, қўмита масъул этиб белгиланган 5 та қонун лойиҳаси устида иш олиб борилди. Хусусан, Халқаро меҳнат ташкилотининг устувор аҳамиятга эга бўлган конвенцияларини ратификация қилишга қаратилган “Халқаро меҳнат ташкилотининг 1930 йилдаги Мажбурий меҳнат тўғрисидаги 29-сонли Конвенциясига Баённомани (Женева, 2014 йил 11 июнь) ратификация қилиш ҳақида”ги, “Халқаро меҳнат ташкилотининг саноат ва савдода меҳнат инспекцияси тўғрисидаги 81-сонли Конвенциясини (Женева, 1947 йил 11 июль) ратификация қилиш ҳақида”ги, “Халқаро меҳнат ташкилотининг қишлоқ хўжалигида меҳнат инспекцияси тўғрисидаги 129-сонли Конвенциясини (Женева, 1969 йил 25 июнь) ратификация қилиш ҳақида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунлари парламент қуйи палатасининг ялпи йиғилишларида қабул қилинди ва Сенатга юборилди.

Шунингдек, қўмита аъзолари томонидан “Наркологик ёрдам тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси ишлаб чиқилиб, мутасадди вазирлик ва идораларга келишиш учун юборилди.

Анжуман давомида қўмитанинг амалдаги қонун ҳужжатлари ижроси юзасидан назорат-таҳлил фаолиятига ҳам алоҳида тўхталиб ўтилди. Йил давомида 7 та назорат-таҳлил ишлари ўтказилган бўлиб, ушбу кўрсаткич ўтган йилдагига нисбатан 5 тага кўпдир. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг “Ногиронларни реабилитация қилиш ва протезлаш миллий маркази ҳамда унинг ҳудудий бўлинмалари томонидан амалга оширилаётган ишлар, мавжуд муаммолар ва истиқболдаги режалар тўғрисида”ги ахбороти, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг 2019 йилнинг I чорагида фаолият самарадорлигини ҳамда мақсадли вазифаларга эришишни баҳолашнинг асосий мезонларида кўрсатилган мақсадли вазифаларни бажариш ва уларга эришиш бўйича, “Хусусий бандлик агентликлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ижроси бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳақида”ги ахборотлари қўмитанинг кенгайтирилган йиғилишида ҳамда сайёр йиғилишларида тегишли тартибда муҳокама этилди.

Бундан ташқари, аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш, бандлигини ва меҳнат муҳофазасини таъминлаш каби муҳим йўналишларга оид 28 та амалий тадбир ташкил этилди.

Қўмита аъзолари томонидан тегишли вазирлик ва идораларга, маҳаллий ҳокимликларга 20 та депутат сўрови ҳам юборилиб, ҳудудлардаги айрим муаммоларни ижобий ҳал этишга эришилди.

Қўмита аъзолари бугунги кунда халқимиз ижтимоий ҳаётида долзарб бўлиб турган  меҳнат муносабатларига оид қонунчиликни такомиллаштириш юзасидан Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси, “Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунининг янги таҳрирдаги лойиҳасини ишлаб чиқишда иштирок этмоқда.

Меҳнатни муҳофаза қилиш тизимида ягона давлат сиёсатини юритиш, ходимларнинг меҳнат қилиш жараёнида соғлиғини сақлаш борасидаги қулай ва хавфсиз меҳнат шароитларини яратиш, профилактика тадбирларини олиб бориш ҳам муҳим аҳамият касб этмоқда. Бу борада қўмита томонидан “Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг Тошкент ва Андижон вилоятларида ижро этилиши назорат-таҳлил тартибида ўрганилди.

Шуни қайд этиш лозимки, Қонунчилик палатаси фаолиятида илк бор Ҳукумат аъзоларининг ҳисоботини эшитиш амалиёти йўлга қўйилди. Шундан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари А.Абдуҳакимовнинг, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Ш.Кудбиевнинг 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили”да амалга оширишга оид Давлат дастурида белгиланган вазифалар ижросига доир ахборотлари қўмита йиғилишида эшитилди.

Шу билан бирга, матбуот анжуманида қўмита томонидан
2019 йилнинг иккинчи ярим йиллигида амалга оширилиши белгилаб олинган устувор вазифаларга ҳам алоҳида тўхталиб ўтилди.

Матбуот анжуманида оммавий ахборот воситалари вакиллари томонидан мамлакатимизда ижтимоий соҳада олиб борилаётган ишлар юзасидан берилган саволларга батафсил жавоб қайтарилди.

Кўришлар сони: 1192

Депутатлар минбари

Янгиликлар

20.11.2019
Давлат бюджети: мунозаралар авж нуқтасига етмоқда

Савол туғилади: нега энди Давлат бюджети қонун сифатида Олий Мажлисда, яъни парламентда қабул қилинади-ю,...

20.11.2019
Депутатлар таклифи инобатга олинди

Шу кунларда Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг қўмиталари, сиёсий партиялар фракциялари, ишчи гуруҳларида...

20.11.2019
Олий таълим муассасаларининг ягона ижтимоий тўлов ставкаси нега 25 фоиз бўлиши керак?

Ҳар қандай қонун лойиҳасини муҳокама қилишдан мақсад — уни такомиллаштириш, соҳадаги масалаларни...

Тадбирлар тақвими