Cайт ранги: A A


Қўмита ва комиссиялар йиғилишлари

Қишлоқ хўжалиги ерларидан фойдаланиш самарадорлиги янада ошади

Қишлоқ хўжалиги ерларидан фойдаланиш самарадорлиги янада ошади

2019 йил 2 июль куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси томонидан тегишли вазирлик ва идоралар, соҳа мутахассислари иштирокида кенгайтирилган йиғилиш ўтказилди.

Унда давлатимиз раҳбарининг жорий йил 17 июнда қабул қилинган “Қишлоқ хўжалигида ер ва сув ресурсларидан самарали фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони билан тасдиқланган Қишлоқ хўжалигида ер ва сув ресурсларидан самарали фойдаланиш концепциясини амалга ошириш бўйича “Йўл харитаси”нинг ўз вақтида, самарали ижро этилиши ҳолати атрофлича муҳокама қилинди.

Тадбирда таъкидланганидек, ўтган 2008-2017 йилларда суғориладиган майдонларнинг унумдорлигини ошириш, мелиоратив ҳолати ва сув таъминотини яхшилаш мақсадида давлат дастурлари доирасида кенг кўламли ирригация-мелиорация тадбирлари амалга оширилиши натижасида 1,7 миллион гектардан ортиқ суғориладиган майдонларнинг сув таъминоти ҳамда 2,5 миллион гектар майдонларнинг мелиоратив ҳолати яхшиланишига эришилган.

Давлатимиз раҳбари томонидан қабул қилинган ушбу хужжат мамлакатимизда фойдаланишдан чиқиб кетган ерларни босқичма-босқич қайта фойдаланишга киритиш ишларини янги босқичга олиб чиқиб, ерости сув захираларидан самарали фойдаланиш, тежамкор технологияларни жорий этиш, ички ирригация тармоқларини реконструкция қилиш орқали сув йўқотилишини камайтириш, шунингдек, бу ишларни амалга оширишда мамлакатимиз фуқаролари, қишлоқ хўжалик корхоналари ва салоҳиятли инвесторлар иштирокини таъминлашга хизмат қилади.

Фармонда қайд этилганидек, Концепцияни амалга ошириш доирасида қишлоқ хўжалигида фойдаланишдан чиқиб кетган суғориладиган ерлар, шунингдек, лалми ва ўрмон фонди ерлари фуқаролар ва қишлоқ хўжалиги корхоналарига, шунингдек, яйлов, бўз, кўп йиллик дарахтзорлар ва бошқа ерлар фуқаролар, қишлоқ хўжалиги корхоналарига, республика резиденти бўлган инвесторларга ирригация-мелиорация тармоқларини тиклаш, реконструкция қилиш, сув тежайдиган технологияларни жорий этиш ҳамда сувсизликка чидамли экинларни экиш орқали фойдаланишга киритиш учун инвестициявий шартнома ёки давлат-хусусий шериклик асосида 50 йилгача бўлган муддатга берилади.

Йиғилишда тегишли вазирлик, давлат қўмиталари ва идоралар раҳбарларининг Фармонда, Қишлоқ хўжалигида ер ва сув ресурсларидан самарали фойдаланиш концепциясида ва уни амалга ошириш бўйича “Йўл харитаси”да белгиланган вазифаларни амалга ошириш ҳамда 2020-2030 йилларда қишлоқ хўжалиги ерларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш бўйича кўриладиган чора-тадбирларнинг, 2019-2022 йиллар давомида қишлоқ хўжалиги ерларида сув тежовчи технологияларни жорий қилишнинг прогноз кўрсаткичларининг ижросини таъминлаш, шунингдек, халқаро молия институтларини жалб қилган ҳолда, эксперимент тариқасида 2019 йилда Наманган вилоятининг Поп ва Мингбулоқ туманларида Концепцияни амалга ошириш тажрибасини яратиш борасида қилинаётган ишлар тўғрисидаги ахборотлари эшитилиб, муҳокама қилинди.

Таъкидланганидек, 2020-2030 йилларда қишлоқ хўжалиги ерларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш бўйича амалга ошириладиган чора-тадбирлар прогноз кўрсаткичларининг бажарилиши ҳисобига республика бўйича 1 млн. 11 минг гектардан ортиқ суғориладиган ер майдонлар қайта фойдаланишга киритилади. Шунингдек, 2019-2022 йиллар давомида қишлоқ хўжалиги ерларида сув тежовчи технологияларни жорий қилиш бўйича тасдиқланган прогноз кўрсаткичларининг бажарилиши ҳисобига Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар бўйича жами 253,4 минг гектарга яқин майдонларида томчилатиб суғориш технологияси татбиқ этилади.

Муҳокамалар давомида Концепция ва уни амалга ошириш бўйича “Йўл харитаси”нинг ўз вақтида бажарилишини таъминлаш учун депутатлар томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармонидан келиб чиққан ҳолда, қонун ҳужжатларига тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, Сув кодекси лойиҳасини ишлаб чиқиш масалаларида ҳамкорлик қилиш бўйича аниқ таклифлар билдирилди.

Йиғилиш якунида кун тартибидаги масала юзасидан қўмитанинг тегишли қарори қабул қилинди.


Кўришлар сони: 954

Депутатлар минбари

Янгиликлар

14.11.2019
Қонунчилик палатаси Спикери АҚШ элчиси билан учрашди

2019 йил 14 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикери Нурдинжон...

14.11.2019
Фракциялар аъзолари нима дейди?

— Вазирлар Маҳкамаси томонидан парламентга тақдим этилган “2020 йил учун Ўзбекистон Республикасининг...

Тадбирлар тақвими