Cайт ранги: A A


Қўмита ва комиссиялар йиғилишлари

Давлат ҳокимиятининг очиқлиги ва шаффофлиги — фуқаролар ишончини оширишдаги муҳим омил

Давлат ҳокимиятининг очиқлиги ва шаффофлиги — фуқаролар ишончини оширишдаги муҳим омил

Жорий йилнинг 18 июнь куни Тошкент шаҳрида “Жамият ва янги технологик давр: шаффоф давлат бошқаруви модели” мавзусидаги мунозара учрашуви бўлиб ўтди. Тадбир Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Халқаро ишлар ва парламентлараро алоқалар қўмитаси, «Юксалиш» умуммиллий ҳаракати ва Конрад Аденауэр фонднинг Марказий Осиё бўйича ваколатхонаси билан ҳамкорликда ташкил этилди.

Навбатдаги мунозара учрашуви давомида иқтисодиёт ва энергетика, транспорт ва рақамли инфратузилма, молия соҳаси бўйича ихтисослашган Германия Бундестагининг амалдаги депутатлари ва мутахассислари, шунингдек, Олий Мажлис Сенати аъзолари ва Қонунчилик палатаси депутатлари асосий спикерлар сифатида сўзга чиқдилар. Муҳокамаларда Ўзбекистоннинг таҳлил марказлари экспертлари, академик доиралар, вазирлик ва идоралар вакиллари фаол қатнашдилар.

Таъкидланганидек, фуқароларнинг ҳукуматга бўлган ишончининг пасайиши — замонавий давлат бошқарувининг кўп учровчи муаммоларидан бири бўлиб, бугунги кунда дунёнинг кўплаб давлатлари учун долзарб аҳамиятга эга. Унинг ечими асосида жамият ва ҳукумат ўртасида самарали мулоқот ўрнатиш, фуқаролар билан тескари алоқанинг йўлга қўйилганлиги ётади. Ушбу соҳада ислоҳотларни амалга оширишнинг муҳим омили давлат ҳокимиятининг очиқ ва ошкоралиги (шаффофлиги) ҳисобланади.

Ижро этувчи ҳокимият органлари ва хўжалик бошқаруви органларининг замонавий талабларга жавоб берадиган институционал асосларни яратиш мақсадида 2017 йилнинг сентябрида Ўзбекистон Республикаси Президенти ташаббуси билан Маъмурий ислоҳотлар концепцияси ишлаб чиқилди. Шунингдек, уни амалга ошириш бўйича «йўл харитаси» қабул қилинди. Маъмурий ислоҳотлар, бир томондан, янада самарали ресурсларни бошқариш ва давлат органларининг имижини оширишга хизмат қилса, бошқа томондан эса бизнес соҳасидаги турли маъмурий чекловларни камайтириш ва коррупцияга қарши курашни кучайтириш орқали Ўзбекистон иқтисодиётининг ўсишини таъминлаш учун мўлжалланган.

Шу муносабат билан, бугунги кунда мамлакат иқтисодиёти, ижтимоий соҳа ва давлат бошқарувига илғор хорижий амалиётлар, замонавий илмий ютуқлар, инновацион ғоя ва технологияларни жалб қилиш ва ҳаётга тадбиқ этиш жуда муҳим ҳисобланади. Экспертлик муҳокамалари ва ўзаро фикр алмашиш жараёнлари ва бунда Германиялик парламент аъзоларининг иштироки давлат сиёсатини янада шакллантириш ҳамда Ўзбекистоннинг дунёнинг етакчи давлатлари билан муносабатларини мустаҳкамлашга сезиларли таъсир кўрсатади. Иштирокчиларнинг фикрига кўра, экспертлик платформасидаги муҳокамалар республика, ҳудудлар ва алоҳида соҳалар ривожига катта ҳисса қўшади. Мунозаралар натижалари давлат бошқарувидаги қарорлар қабул қилиш жараёнида фойдаланилади.           

 


Кўришлар сони: 1159

Депутатлар минбари

Янгиликлар

15.10.2019
Мактабгача таълим тизимига хусусий секторни фаол жалб қилиш қандай натижа беради?

Мутахассисларнинг фикрича, инсон ўз умри давомида оладиган барча ахборот ва маълумотнинг 70 фоизини...

15.10.2019
“Ташқи меҳнат миграцияси тўғрисида”ги қонун қабул қилиш таклифи билдирилди

2019 йил 15 октябрь куни Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясининг Олий Мажлис Қонунчилик...

15.10.2019
Нега баъзи депутатлар шифокорларни тажовуздан ҳимояловчи қонун лойиҳасига қарши?

Кейинги пайтларда кўпайиб бораётган ҳолатлар, яъни, ўз хизмат вазифасини бажараётган шифокорларни ...

Тадбирлар тақвими