Cайт ранги: A A


Қўмита ва комиссиялар йиғилишлари

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг фаолияти қандай баҳоланди?

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг фаолияти қандай баҳоланди?

Айни кунларда парламент қуйи палатаси қўмиталарининг мажлисларида вазирлик ва давлат қўмиталари фаолияти самарадорлиги ҳамда мақсадли вазифаларга эришишларини баҳолашнинг асосий мезонларида кўрсатилган топшириқларнинг бажарилиши бўйича уларнинг ҳисоботлари эшитилмоқда. Хусусан, 2019 йил 19 июнь куни Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раисининг ҳисоботини эшитди.

Унда Ўзбекистон Республикаси туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси вазифасини вақтинча бажарувчи Абдулазиз Аққулов ахборот берди.

Тадбирда таъкидланганидек, бугунги кунда мамлакатимиз нафақат сиёсий, иқтисодий-ижтимоий, маданий соҳаларда, балки туризмда ҳам янги ривожланиш босқичига қадам қўйди. Давлатимиз раҳбарининг туризм соҳасидаги Фармон ва Қарорлари мамлакат иқтисодиётининг стратегик тармоғи сифатида туризмни жадал ривожлантириш учун қулай иқтисодий ва ташкилий-ҳуқуқий шароитлар яратиш, ҳудудларнинг улкан туризм салоҳиятидан янада тўлиқ ва самарали фойдаланиш имконини бермоқда. Соҳага инвестицияларни фаол жалб қилиш, инновацион ғоя ва технологияларни жорий этиш ҳамда мамлакатимизнинг маданий-тарихий мероси ва табиий бойликларини тарғиб этишга туртки бермоқда. Натижада юртимизга келаётган туристлар оқими йилдан-йилга кўпаймоқда.

Депутатлар Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан 2019 йилда Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси мақсадли вазифаларининг ютуқлари ва фаолияти самарадорлигини баҳолашнинг асосий мезонларида кўрсатилган 10 та банддаги ва кичик бандлардаги вазифаларнинг дастлабки беш ойлик ижроси ўз вақтида, тўлиқ ва сифатли бажарилганлигига, эришилган аниқ натижаларнинг белгиланган кўрсаткичларга мослигига алоҳида эътибор қаратишди. Жумладан, 2018 йилда Ўзбекистонга ташриф буюрган 5,3 млн. хорижий туристлар сонини 2019 йилда 5,9 млнга етказиш белгиланган бўлса, жорий йилнинг 1 чорагида юртимизга келган хорижий туристлар 1,38 млн. кишини ташкил этиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 42 фоизга ўсган.

Туристик хизматлар экспорти 2018 йилда 1 041 млн. АҚШ доллари бўлган бўлса, 2019 йилда 1 301 млн. АҚШ долларига етказиш белгиланган. Туризм хизматлари экспорти 2019 йилнинг 5 ойлик давомида 467,5 млн. АҚШ долларини ташкил қилиб ўтган йилги кўрсаткичга нисбатан 126,9 фоизга ошди.

Қўмита эшитувида депутатлар томонидан Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси вазифасини вақтинча бажарувчига бир қатор долзарб саволлар берилди.

Депутатлар Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси биринчидан, амалий чора-тадбирларга алоҳида эътибор қаратиб, мамлакатимизда туризм соҳасида банд бўлган аҳоли сонини кескин оширишга, туризмнинг ялпи ички маҳсулотдаги улушини сезиларли ўсишига, иккинчидан, туризм соҳасидаги қонун ҳужжатларини ўз вақтида ва сифатли қабул қлинишини таъминлашга, туризм соҳасига ахборот коммуникацион технологиялар ва инновацияларни жорий этишга, учинчидан, пировардида Бутунжаҳон туризм ва сайёҳлик кенгаши (WTTC) рейтингидаги позициямизни йилдан-йилга кўтаришга эътибор қаратиши лозимлиги таъкидладилар.

Эшитув юзасидан қўмитанинг тегишли қарори қабул қилинди.


Кўришлар сони: 310

Депутатлар минбари

Янгиликлар

22.07.2019
Депутатлар жариманинг 70 фоизини тўлаш ғоясини илгари сурди

2019 йил 22 июль куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Мамлакат...

20.07.2019
Миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенглик — демократик жамиятнинг асосий тамойилларидан бири

Пойтахтимиздаги Корейс маданияти ва санъати уйида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Халқаро ишлар ...

19.07.2019
ЎзХДП фракцияси фаолияти юзасидан ахборот берди

Қонунчилик палатасига киритилган қонун лойиҳалари бўйича фракциянинг 134 та таклифи ишлаб чиқилиб, ...

Тадбирлар тақвими