Cайт ранги: A A


Қўмита ва комиссиялар йиғилишлари

Қонун лойиҳаси ҳанузгача иккинчи ўқишга киритилмаяпти. Нима учун?

Қонун лойиҳаси ҳанузгача иккинчи ўқишга киритилмаяпти. Нима учун?

Қонунчилик палатасида Фуқаролар соғлиғини сақлаш масалалари қўмитаси томонидан жорий йилнинг 2 апрелида қуйи палата мажлисида биринчи ўқишда қабул қилинган ва ҳозирда иккинчи ўқишга тайёрланаётганган «Гўдаклар ва кичик ёшдаги болаларни овқатланиши тўғрисида»ги қонун лойиҳасининг муҳокамаси жараёни кетмоқда. Таъкидлаш лозим, мазкур ҳужжат сиёсий партиялар фракциялари вакиллари, мутахассислар, олимлар, ишчи гуруҳи вакилларининг кескин баҳс-мунозараларини келтириб чиқарди.

Қонун лойиҳаси кенг қамровли бўлиб, у фақатгина гўдаклар ва кичик ёшдаги болалар соғлом овқатланиши учун шарт-шароитлар яратиш масаласини эмас, балки болаларни соғлом ўсишида муҳим аҳамият касб этадиган она сути билан озиқлантиришни қўллаб-қувватлаш ва тарғиб қилиш, гўдаклар ва кичик ёшдаги болаларнинг озиқ-овқат маҳсулотларига, уларнинг рекламасига, ўровига (идишига) ҳамда тамғаланишига, уларни ташиш, сақлаш ва реализация қилишга доир талабларни белгилаш масалаларини қамраб олади.

Шундан келиб чиқиб, қонун лойиҳасининг номи айрим депутатларнинг эътирозларига сабаб бўлди. Шу боис, авваламбор қонун лойиҳасининг номини янада чуқурроқ мушоҳада қилган ҳолда кўриб чиқиш таклифи билдирилди.

Шу билан бирга муҳокама чоғида депутатлар қонуннинг мақсади аниқ белгилаб берилиши, асосий тушунчаларни лўнда ва аниқ баён қилиниши, гўдаклар ва кичик ёшдаги болаларнинг овқатланиши соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий йўналишлари аниқ белгилаб берилиши, она сути билан озиқлантиришни қўллаб-қувватлаш ва тарғиб қилиш борасида тиббиёт ходимлари томонидан бериладиган ахборот, гўдаклар ва кичик ёшдаги болаларни она сути билан озиқлантириш учун шарт-шароитлар яратиш, гўдаклар ва кичик ёшдаги болаларнинг овқатланишига доир илмий тадқиқотларни молиялаштиришни Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан келишиш лозимлиги юзасидан қатъий талабларни илгари сурдилар. Шунингдек, гўдаклар ва кичик ёшдаги болалар учун мўлжалланган озиқ-овқат маҳсулотларини ташиш, сақлаш ва реализация қилиш шартларига доир талабларни аниқ очиб бериш масалалари, гўдаклар ва кичик ёшдаги болалар учун мўлжалланган, санитария қоидалари ҳамда нормаларига мувофиқ бўлмаган озиқ-овқат маҳсулотларини қайта ишлаш ва йўқ қилишга қўйиладиган талаблар юзасидан қатор таклиф ва мулоҳазалар билдирилди.

Айниқса, гўдаклар ва кичик ёшдаги болаларни она сути билан озиқлантириш учун шарт-шароитлар яратиш мақсадида махсус ажратилган жойлар ташкил этилиши борасида партия фракциялари ўртасида кескин баҳс ва мунозараларга сабаб бўлди. Ўзбекистон Либерал-демократик партияси фракцияси аъзолари мазкур масала тадбиркорлик субъектларига ортиқча талаблар қўйилиши мумкинлигидан ўз хавотирларини билдирган бўлсалар, «Адолат» социал-демократик партияси ва «Миллий тикланиш» демократик партияси фракциялари аъзолари мазкур масала миллат генофондини асрашга ва адолат тамойилларини рўёбга чиқаришга хизмат қилиши ва бу масалага жиддий ёндошиш лозимлигини уқтириб ўтдилар.

— Қонун лойиҳасининг Гўдаклар ва кичик ёшдаги болаларни она сути билан озиқлантириш учун шарт-шароитлар яратиш мақсадида давлат муассасалари ҳамда ташкилотларида, шунингдек автовокзаллар, аэропортлар ва темир йўл вокзалларида, маданий-кўнгилочар муассасаларда махсус ажратилган жойлар ташкил этилиши назарда тутилган,— дейди Фуқароларинг соғлиғини сақлаш масалалари қўмитаси аъзоси Мухаррам Дадахўжаева. Айни шу модда юзасидан Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал демократик партияси фракцияси аъзолари бу тадбиркорлар учун ортиқча ноқулайликлар келтириб чиқаришини таъкидлаб. Мазкур моддани қонун лойиҳасидан чиқариб ташлаш талабани қўймоқдалар. Аммо, биз қўмита аъзолари билан биргаликда оналар учун яратиладиган шароитлар эртага вояга етадиган фарзандларимизнинг саломатлигида муҳим ўрин тутишини ҳисобга олиб, ушбу моддани қолдириш лозимлиги юзасидан ўз нуқтаи назаримизни ҳимоя қилишга ҳаракат қилмоқдамиз.  

Шунингдек, депутатлар томонидан гўдаклар ва кичик ёшдаги болаларнинг овқатланишига доир илмий тадқиқотларни молиялаштиришни Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан келишиш нима учун керак деган риторик савол қўйилди. Қонун лойиҳаси бўйича тузилган ишчи гуруҳи вакиллари саволга жавоб бергани ҳолда мазкур масала ўта нозик эканлигига ҳамда тадқиқотларнинг натижалари келажак ва баркамол авлодни вояга етказишда муҳим аҳамият касб этишини таъкидлаб ўтдилар.

Муҳокамалар якунида ишчи гуруҳига қонун лойиҳасини депутатлар томонидан билдирилган таклиф ва мулоҳазаларни, танқидий фикрларни инобатга олган ҳолда қайта ишлаб маромига етказиш ва иккинчи ўқишга тайёрлаш юзасидан топшириқ берилди.


Кўришлар сони: 1340

Депутатлар минбари

Янгиликлар

15.10.2019
Мактабгача таълим тизимига хусусий секторни фаол жалб қилиш қандай натижа беради?

Мутахассисларнинг фикрича, инсон ўз умри давомида оладиган барча ахборот ва маълумотнинг 70 фоизини...

15.10.2019
“Ташқи меҳнат миграцияси тўғрисида”ги қонун қабул қилиш таклифи билдирилди

2019 йил 15 октябрь куни Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясининг Олий Мажлис Қонунчилик...

15.10.2019
Нега баъзи депутатлар шифокорларни тажовуздан ҳимояловчи қонун лойиҳасига қарши?

Кейинги пайтларда кўпайиб бораётган ҳолатлар, яъни, ўз хизмат вазифасини бажараётган шифокорларни ...

Тадбирлар тақвими