Cайт ранги: A A


Қўмита ва комиссиялар йиғилишлари

Коммунал хизматлар сифатини яхшилашга эришиш парламент назоратида

Коммунал хизматлар сифатини яхшилашга эришиш парламент назоратида

2019 йил 18 июнда Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирининг “Аҳолига кўрсатиладиган коммунал хизматлар сифатини баҳолаш мезонлари” юзасидан ахборотини эшитди.

Эшитувдан кўзланган мақсад Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги фаолиятини баҳолашнинг асосий мезонлари асосида давлатимиз раҳбари томонидан белгилаб берилган мақсадли топшириқларни амалга ошириш, соҳадаги устувор вазифаларни бажаришда иш самарадорлигига эришиш ва тизимни сифат жиҳатдан янги босқичга кўтаришга қаратилган.

Шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 27 февралдаги “2019 йилда вазирликлар, давлат қўмиталари ва бошқа давлат бошқаруви органлари фаолияти самарадорлигини ҳамда мақсадли вазифаларга эришишларини баҳолашнинг асосий мезонлари тўғрисида”ги фармойиши ижроси ҳолати бўйича Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигининг жорий йил I кварталда амалга оширилган фаолияти юзасидан ҳисоботи танқидий кўриб чиқилди.

Тадбирда жорий йил давомида вазирликни баҳолашнинг асосий мезонларида 11 та бандни қамраб олган 28 та мақсадли вазифа белгиланганлиги таъкидланди. Ҳисобот даврида вазирлик томонидан Тошкент вилояти Ангрен шаҳридаги 24-мактаб, Пискент туманидаги 4-сонли болалар поликлиникаси, Келес шаҳридаги туғруқхона комплекси, Бўстонлиқ туманидаги 2-сонли мактаб, Чирчиқ шаҳридаги 22, 18 ва 10-сонли мактаблар ҳамда Бухоро шаҳридаги 4-сонли мактаб локал қозонхоналарида модернизация ва реконструкция ишлари олиб борилаётганлиги ҳақида маълумот берилди.

Шу билан бирга, фармойишда белгилаб берилган топшириқлар ижроси бўйича очиқ тизим куринишида иссиқлик энергияси билан таъминлашнинг самарасизлиги, иссиқлик қозонлари ва уларнинг фойдали иш коэффициетининг пастлиги (65-75%), иссиқлик энергиясини етказиб беришда нормадан юқори йўқотишлар (35% гача) мавжудлиги таъкидланди.

Депутатлар томонидан аксарият ҳудудлардаги ичимлик суви иншоотларида жиҳозлар маънан ва жисмонан эскирганлиги, ичимлик сув иншоотларини таъмирлаш зарурлиги, республикада аҳолини марказлаштирилган ичимлик сув билан таъминлаш талаб даражасида эмаслиги (65,5 %) қайд этилди. Шунингдек, истеъмолчиларни сув ўлчаш асбоблари билан етарли даражада таъминланмаганлиги, хусусан, аҳолининг 42 фоизи ўлчаш асбоблари билан қамраб олинмаганлиги, сув таъминоти иншоотларида сув ҳисоблагич асбоблари ўрнатилмаганига эътибор қаратилди.

Эшитувда халқ вакиллари томонидан бугунги кунда соҳадаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни янгилаш, уларни жаҳон стандартлари талаблари билан уйғунлаштириш каби масалалар ўртага ташланди. Соҳада тизимли муаммоларни ҳал этишда сув таъминоти ва канализация иншоотлари, жумладан, қишлоқ жойларда маҳаллий тозалаш иншоотларини давлат-хусусий шериклик асосида хусусий сектор компанияларига бошқариш ва сақлашга бериш зарурлиги таъкидланди. Бу борада яқинда “Давлат-хусусий шериклик тўғрисида”ги қонуни қабул қилинганлиги айни муддао бўлганлигига урғу берилди.

Депутатлар томонидан топширилаётган айрим объектларда ободонлаштириш ва бошқа камчиликларни тузатиш, иссиқлик тизимига улаш ишлари якунланмаганлиги сабабли ҳозирги кунга қадар давлат қабул ҳайъати ва ишчи гуруҳ (комиссия)нинг фойдаланишга қабул қилиш тўғрисидаги далолатномалари расмийлаштирилмаганлиги таъкидланди.

Эшитувда Давлатимиз раҳбари томонидан Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги олдига қўйилган режаларнинг ўз вақтида, тўла-тўкис ва сифатли бажарилиши юзасидан вазирлик ходимларининг масъулиятини оширишда мавжуд имкониятлардан кенг фойдаланиш масалалари муҳокама қилинди.

Кун тартибидаги масала юзасидан Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитасининг тегишли қарори қабул қилинди.


Кўришлар сони: 269

Депутатлар минбари

Янгиликлар

19.07.2019
ЎзХДП фракцияси фаолияти юзасидан ахборот берди

Қонунчилик палатасига киритилган қонун лойиҳалари бўйича фракциянинг 134 та таклифи ишлаб чиқилиб, ...

18.07.2019
Депутатлар автомобиль ойналарини қорайтириш масаласини қандай ҳал қилмоқчи?

“Адолат” СДП фракцияси депутатларига халқимиз томонидан ҳайдовчи ва йўловчиларни ёзнинг жазирама...

16.07.2019
«Миллий тикланиш» демократик партияси фракцияси жамоатчиликка ҳисобот берди

Қайд этилганидек, фракция аъзолари барча йўналишдаги фаолиятида асосий эътиборни амалий ишларга ...

Тадбирлар тақвими