Cайт ранги: A A


Қўмита ва комиссиялар йиғилишлари

Жисмоний тарбия ва спорт вазири ахборот берди

Жисмоний тарбия ва спорт вазири ахборот берди

 2019 йил 18 июнь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирининг Мамлакатимизда спортнинг оммавийлигини таъминлаш борасида олиб борилаётган ишлар ва уларнинг натижалари (муаммо ва ечимлар)”га бағишланган ахборотини эшитди.

Унда Қонунчилик палатаси депутатлари, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги вакиллари ходимлари, Миллий олимпия қўмитаси аъзолари, жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни илмий-методик таъминлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш маркази ходимлари, ҳамда журналистлар иштирок этди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузурида 2018 йил 20 сентябрь куни бўлиб ўтган жисмоний тарбия ва спорт соҳасини ривожлантириш масалаларига бағишланган йиғилишда белгилаб берилган вазифалар ижроси доирасида мамлакатимизда спортнинг оммавийлигини таъминлаш борасида муайян ишлар амалга оширилган.

Эшитувда таъкидлаб ўтилганидек, юртимизда ташкил этилган спорт ҳафталиклари доирасида республика бўйича жами 11 145 та оммавий спорт мусобақалари ўтказилган. Мазкур тадбирларда 2 млн. га  яқин аҳоли, шундан 732 076 нафар аёллар иштирок этган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 25 октябрдаги “Ўқувчи ва талаба ёшлар ўртасида ўтказиладиган республика спорт мусобақалари тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги Қарорига мувофиқ спортнинг 12 та тури бўйича спорт мусобақаларининг 1-2-босқичлари республикамизнинг барча туман (шаҳар)ларида ўтказилган.

Қўмита эшитувида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 29 январдаги “Ўзбекистонда соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш ва аҳолини жисмоний тарбия ва оммавий спортга жалб этиш тўғрисида”ги Қароридан келиб чиқиб, “Алпомиш” ва “Барчиной” махсус тестларини топширган аҳолини тақдирлаш учун 2 183 827 дона кўкрак нишонлари ва гувоҳномаларга бўлган эҳтиёж аниқланганлиги ҳақида маълумот берилди.

Тадбирда ушбу мақсадлар учун спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирларининг 2019 йил учун республика календарь режасига мувофиқ вазирликка 82,7 млрд сўм, шундан, 26,1 млрд сўм спорт тадбирларида Ўзбекистон спортчиларининг иштирок этишлари учун давлат бюджетидан маблағ ажратиш кўзда тутилганлиги алоҳида қайд қилинди.

Маълумки, 2019 йил 22 январда тасдиқланган “2019 йилда аҳолининг барча қатламлари ўртасида ўтказиладиган спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирларининг календарь режаси”га асосан жорий йилда 23 та олимпия спорт турларидан ҳамда 1 та кураш миллий спорт туридан жами 24 та ўқув-машғулот йиғинлари ўтказилган. Ўқув-машғулот йиғинларида 277 нафар ўғил болалар, 91 нафар қиз болалар, жами 368 нафар спортчилар иштирок этганлиги, бундан ташқари режага мувофиқ 62 та спорт турларидан 162 та спорт тадбирлари ўтказилиб, уларга жами 115610 нафар иштирокчи жалб этилиб уларнинг 45805 нафарини аёллар эканлиги айтиб ўтилди.

Шунингдек, спорт муассасаларида тренер ва олий маълумотли тренерлар сонини ошириш борасида ҳам муайян ишлар олиб борилаётганлиги ҳамда тизимдаги спорт муассасаларининг бугунги кунда 1 492 та тренерларга эҳтиёж мавжудлигига эътибор қаратилди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 16 апрелдаги “Тренерлик фаолияти билан шуғулланишга рухсат бериш бўйича давлат хизмати кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида”ги Қарорига мувофиқ тренерлик фаолияти билан шуғулланишга рухсат бериш бўйича давлат хизмати олиш учун мурожаатлар Давлат хизматлари марказлари ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали қабул қилиниши тренерлик фаолияти билан шуғулланишни хоҳловчилар учун енгилликлар яратишга қаратилганлигига тўхталиб ўтилди.

Оммавий жисмоний тарбия машқларини бажаришда тарғибот ва ташвиқот ишларини самарали ташкил этишга алоҳида урғу берилаётгани эътироф этилди. Таъкидлаш жоиз, ушбу мақсадларда оммавий ахборот воситалари, интернет тармоқлари, айниқса, телевидение орқали кунига 3 марталик 3-5 дақиқадан иборат оммавий бадантарбия машғулотларини тарғиб қилишга қаратилган видеороликлар намойиши йўлга қўйилган.

Тадбирда бугунга келиб спортнинг оммавийлигини оширишга қаратилган саъй-ҳаракатлар натижасида умумтаълим мактабларида ташкил этилган спорт тўгараклари сони 38 554 тага, уларга жалб этиладиган ўқувчилар сони 1 161 779 нафарни ташкил этаётганига урғу берилди.

Шу билан бирга, йиғилишда депутатлар томонидан мамлакатимизда спортни оммавийлигини таъминлаш борасида истиқболга мўлжалланган устувор йўналишлари соҳада ечимини кутаётган мавжуд муаммоларни ҳал қилишга хизмат қилиши зарурлиги, бу борада ўтган даврда имкониятлардан тўлақонли фойдаланилмаганлиги алоҳида айтиб ўтилди. Спортни оммавийлигини таъминлаш борасида имкониятлардан тўлиқ фойдаланилмаётганлигига эътибор қаратилди. Бу борада ривожланган хорижий давлатлар тажрибасини ўрганиб бориш, таҳлил қилиш ва чоралар кўриш масалаларига эътиборни кучайтириш зарурлиги таъкидланди.

Йиғилиш иштирокчилари томонидан ушбу соҳадаги ишларни такомиллаштиришга қаратилган чоралар ва таклифларни ишлаб чиқиш бўйича тегишли тавсиялар берилди.

Эшитув якунлари бўйича қўмитанинг тегишли қарори қабул қилинди.


Кўришлар сони: 1545

Депутатлар минбари

Янгиликлар

15.10.2019
Мактабгача таълим тизимига хусусий секторни фаол жалб қилиш қандай натижа беради?

Мутахассисларнинг фикрича, инсон ўз умри давомида оладиган барча ахборот ва маълумотнинг 70 фоизини...

15.10.2019
“Ташқи меҳнат миграцияси тўғрисида”ги қонун қабул қилиш таклифи билдирилди

2019 йил 15 октябрь куни Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясининг Олий Мажлис Қонунчилик...

15.10.2019
Нега баъзи депутатлар шифокорларни тажовуздан ҳимояловчи қонун лойиҳасига қарши?

Кейинги пайтларда кўпайиб бораётган ҳолатлар, яъни, ўз хизмат вазифасини бажараётган шифокорларни ...

Тадбирлар тақвими