Cайт ранги: A A


Қўмита ва комиссиялар йиғилишлари

Шифо – ўринлари қачон тартибга келади?

Шифо – ўринлари қачон тартибга келади?

Мамлакатимизда аҳолига малакали тиббий хизмат кўрсатишни ташкил этиш борасида кўплаб амалий ишлар қилинмоқда. Жумладан, тез тиббий ёрдам тизимида транспортлар билан таъминланиш яхшиланди, барча тиббиёт муассасаларида дори-дармон таъминоти сезиларли даражада ошди, тиббиёт ходимларининг ойлик иш ҳақлари босқичма-босқич оширилмоқда, олий таълим муассасаларига мақсадли квоталар белгиланмоқда. Бундай мисолларни яна узоқ давом эттириш мумкин. Энг муҳими, халқимиз буни ўзининг кундалик хаётида сезаётганлигини этироф этмоқда.

Айниқса, мамлакатимизда ташкил қилинган Шошилинч тиббий ёрдам тизими дунёда муқобили мавжуд бўлмаган ноёб тизимдир. Унинг фуқаролар соғлиғини сақлашдаги аҳамияти ниҳоятда муҳим ўрин тутади.

2019 йил 17 июнь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасида “Ҳудудий соғлиқни сақлаш муассасаларида шифо ўринлари: муаммо ва ечим” мавзусида Фуқароларнинг соғлиғини сақлаш масалалари ҳамда Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитасининг йиғилишида айни шу масалалар муҳокамалар марказида бўлди.   

Маълумки, бирламчи санитария тиббиёт муассасаларининг аҳолига яқинлаштирилгани, яъни қишлоқ врачлик пунктлари негизида оилавий поликлиникаларнинг ташкил этилиши, уларда тор соҳа мутахассилари фаолиятинининг ҳамда кундузги шифохоналарнинг ташкиллаштирилиши стационарга бўлган юкламани камайтирди.

Депутатлар томонидан ўтказилаётган ўрганишлар ва таҳлиллардан маълум бўлаяптики, туман ва шаҳар тиббиёт бўлимларининг шифо – ўринлари(койка) сони туманнинг географик жойлашуви, унинг вилоят марказидан узоқ–яқинлиги, аҳоли сони ва касалланиш ҳолати ва бошқа тегишли факторлар ҳисобга олинмасдан номутаносиб ҳолда белгиланиб фаолият юритиб келмоқда.

Тадбирда ушбу масалалар мисолар орқали таҳлил қилинди. Хусусан, Наманган шаҳридаги биргина 300 та койкаси мавжуд шаҳар болалар шифохонасида 482 нафар беморлар даволанмоқда. Шунингдек, 240 та койкаси мавжуд Мингбулоқ туман марказий шифохонасида 320 нафар бемор даволанаётганлиги кузатилган.

Бундан ташқари, 171 минг аҳоли мавжуд бўлган Ғаллаорол тумани тиббиёт бирлашмасининг реанимация бўлимида ҳам, 46 минг аҳоли яшайдиган Зафаробод тумани реанимация бўлимида ҳам шифо ўринлари (койка) сони 6 та этиб белгиланган бўлса, ваҳоланки 106,0 минг нафар аҳолиси бор Хўжаобод туманида 3 та этиб белгиланган. Ёки Амударё тумани аҳолиси 195 минг нафар бўлиб, ШТЁ бўлимига 40 та койка ажратилган бўлса, 481 минг аҳолиси бўлган Ургут туманида ШТЁ шифо ўринлари (койка) 30 тани ташкил этади.

Таҳлиллар тиббиёт муассасаларида койкаларни аниқлаш ва ажратиш бўйича ягона ёндашув, ягона норматив-ҳуқуқий ҳужжат мавжудми деган саволни юзага келтирмоқда. Шу билан бирга аҳоли сонининг ўсиб бориши билан койкалар сони мутаносиблиги таъминланмоқдами?

Тиббиёт соҳасининг айрим йўналишлари бўйича койкаларни аниқлаш Соғлиқни сақлаш вазирининг буйруғи билан тасдиқланган вақтинчалик низом билан амалга оширилмоқда. Энг қизиғи бу низомга ҳам тўлиқ амал қилинмасдан келинмоқда.

Жумладан, Шошилинч тиббий ёрдам ва реанимация бўлимларидаги койкалар сони Соғлиқни сақлаш вазирининг 1999 йил 22 декабрдаги 747-сонли буйруғи билан тасдиқланган вақтинчалик низом асосида белгиланиши лозим. Вақтинчалик низомга кўра ҳудудларга койкаларнинг белгиланиши аҳоли сони боғлаб қўйилган ва аҳоли сонининг ўзгариши билан койкаларга ўзгартиришлар киритилмаган.

Танқидий таҳлил, баҳс-мунозара руҳида кечган йиғилишда ушбу масалалар Молия ва Соғлиқни сақлаш вазирликлари мутасаддилари ҳамда экспертлар иштирокида чуқур муҳокама қилинди.

Йиғилиш сўнггида фикр-мулоҳазалар ва таклифларни инобатга олган ҳолда ҳукуматга тегишли сўров киритиш тўғрисида қўмиталарнинг қўшма қарори қабул қилинди.


Кўришлар сони: 997

Депутатлар минбари

Янгиликлар

15.10.2019
Мактабгача таълим тизимига хусусий секторни фаол жалб қилиш қандай натижа беради?

Мутахассисларнинг фикрича, инсон ўз умри давомида оладиган барча ахборот ва маълумотнинг 70 фоизини...

15.10.2019
“Ташқи меҳнат миграцияси тўғрисида”ги қонун қабул қилиш таклифи билдирилди

2019 йил 15 октябрь куни Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясининг Олий Мажлис Қонунчилик...

15.10.2019
Нега баъзи депутатлар шифокорларни тажовуздан ҳимояловчи қонун лойиҳасига қарши?

Кейинги пайтларда кўпайиб бораётган ҳолатлар, яъни, ўз хизмат вазифасини бажараётган шифокорларни ...

Тадбирлар тақвими