Cайт ранги: A A


Қўмита ва комиссиялар йиғилишлари

«Ақлли шаҳар»: халқимиз учун муносиб шароит

«Ақлли шаҳар»: халқимиз учун муносиб шароит

Жорий йил 14 июнда Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитаси Қурилиш вазирлиги билан ҳамкорликда «Ўзбекистонда шаҳар ва қишлоқларнинг меъморий қиёфасини яхшилаш, қуриладиган ижтимоий объектларни лойиҳалаштиришда инновацион ёндашувларни жорий этиш масалалари» мавзусида «ЎзшаҳарсозликЛИТИ» ДУК мажлислар залида конференция ўтказилди.

Конференциядан кўзланган мақсад шаҳарсозлик тўғрисидаги қонун ҳужжатларини такомиллаштириш, шаҳар ва кишлоқларимизнинг меъморий қиёфасини лойиҳалаштиришда инновацион ёндашувлар ва қурилиш сифатини таҳлил қилиш, «ақлли шаҳар» концепциясини жорий этиш ва бу борада соҳада эришилган натижалар билан бирга мавжуд камчиликларни бартараф этишда илмий-амалий жиҳатдан асослантирилган ечим топишдан иборат.

Давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан шаҳар ва қишлоқ жойларда халқимизнинг фаровон яшаши учун қад кўтараётган арзон уй-жойлар юртимиз кўркига кўрк, унинг чиройига чирой қўшмоқда. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 19 декабрдаги “Ўзбекистон Республикасининг 2019 йилга мўлжалланган Инвестиция дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори билан тасдиқланган дастурга кўра, жорий йилда қурилиш объектлар сони жами 2773 тани ташкил этмоқда.

Юртбошимизнинг Андижон, Бухоро, Навоий, Жиззах, Фарғона, Тошкент вилоятларига ташрифлари давомида берилган топшириқлар ижросини ўз вақтида таъминлаш мақсадида 6 та (2 та шаҳар, 4 та шаҳарча) бош режа лойиҳалари ишлаб чиқилиши белгиланган бўлиб, бунда бинолар қурилишида янги технологияларга ёндашган ҳолда энергия самарадорлик ва тежамкорлик жиҳатларига, ҳудудларнинг ўзига хос бўлган миллий орнамент, нақшлар билан безашга, шаҳарларнинг миллий қиёфасини сақлаб қолишга ва замонавий қурилиш объектларининг бир-бирига уйғунлигини таъминлаш, яъни меъморий ансамблни шакллантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.  

Қонунчилик палатаси депутатлари томонидан мамлакатимизда бугунги янгиланиш ва бунёдкорлик ишлари ривожланиб, босқичма-босқич олиб борилаётган ислоҳотларнинг натижадорлигини ўрганиш, соҳада комплекс ишларни тизимли равишда амалга оширишда эришилган ютуқларни жамоатчилик орасида муҳокама қилиш, мутахассис ва олимларнинг бу борадаги янгиликларини ишлаб чиқаришга жорий этиш механизмларини соддалаштириш, бунда илғор хорижий тажрибаларни қиёсий таҳлил қилиш лозимлигига алоҳида эътибор қаратилди.

Халқ вакиллари соҳада «ақлли қурилиш», «энергия самарадор уй» ва «энергия тежамкор уй» тушунчаларига тўхталиб, мазкур тизимда фойдаланиладиган материаллар орқали энергияни тежаш ва табиий иқлим назоратига эришишга эътибор қаратдилар. Улар ўз сайлов округларидаги фаолияти давомида уй-жойлар дастурига мувофиқ қуриладиган 2 сотихлик
3 хонали уй-жойлар лойиҳаларида иссиқлик ҳимоя қатлами сифатида энергия тежамкор қурилиш материаллари ишлатилаётганлигига гувоҳ бўлишаётганини эътироф этишди.

Депутатлар томонидан мамлакатимизга туристлар оқими ва инвестицияларни кенг жалб қилиш мақсадида амалга оширилаётган «ақлли шаҳар» концепциясининг аҳамияти, кўп қаватли уй-жойларни лойиҳалаштириш, уни замонавий дастурлар асосида янги қурилиш материаллари ва жиҳозлари билан қуриш масалаларига тўхталиб ўтилди.

Бунда янги замон қурувчилари, архитекторларнинг лойиҳаларини такомиллаштириш ва шаҳарсозликка оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, жумладан, қурилиш ишларининг ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлашнинг асоси ҳисобланган меъёрий ҳужжатларга алоҳида эътибор қаратилди.

Хусусан, бугунги кунда амалдаги 337 та шаҳарсозлик норма ва қоидалари ҳамда 128 та давлат стандартлари мавжуд бўлиб, буларнинг кўпчилиги замон талабларига жавоб бермаслиги, мавжуд 1200 та шаҳар аҳоли пунктларининг бош режаларидан тахминан 60 фоизини қайта ишлаб чиқиш зарурати мавжудлиги, қурилиш соҳасига замонавий технологияларни жорий этиш эса бугунги кунда атиги 30-40 фоизни ташкил этганлиги қўмита аъзолари томонидан қайд этилди.

Тадбирда Қурилиш вазирлиги ҳамда бошқа вазирлик ва идораларнинг масъул ходимлари, мутахассислар, соҳа олимлари иштирок этиб, мавжуд ҳолатлар атрофлича таҳлил қилинди.

Конференция якунида қурилиш индустриясини янада ривожлантириш, соҳани сифат жиҳатдан янги босқичга кўтариш, мавжуд камчиликларни бартараф этиш юзасидан таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилиб, тегишли қарор қабул қилинди.


Кўришлар сони: 361

Депутатлар минбари

Янгиликлар

19.07.2019
ЎзХДП фракцияси фаолияти юзасидан ахборот берди

Қонунчилик палатасига киритилган қонун лойиҳалари бўйича фракциянинг 134 та таклифи ишлаб чиқилиб, ...

18.07.2019
Депутатлар автомобиль ойналарини қорайтириш масаласини қандай ҳал қилмоқчи?

“Адолат” СДП фракцияси депутатларига халқимиз томонидан ҳайдовчи ва йўловчиларни ёзнинг жазирама...

16.07.2019
«Миллий тикланиш» демократик партияси фракцияси жамоатчиликка ҳисобот берди

Қайд этилганидек, фракция аъзолари барча йўналишдаги фаолиятида асосий эътиборни амалий ишларга ...

Тадбирлар тақвими