Cайт ранги: A A


Қўмита ва комиссиялар йиғилишлари

Тошкент шаҳрида «хоспис» ташкил этиладими?

Тошкент шаҳрида «хоспис» ташкил этиладими?

Мамлакатимизда соғлиқни сақлаш тизимида босқичма-босқич, кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, онкологик касалликлар билан оғриган беморларни даволаш, уларга сифатли тиббий хизмат кўрсатишда ҳам сезиларли ишлар қилинмоқда. Давлатимиз раҳбарининг 2017 йил 4 апрелдаги “2017—2021 йилларда Ўзбекистон Республикасида онкология хизматини янада ривожлантириш ва аҳолига онкологик ёрдам кўрсатишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ушбу соҳадаги муаммоларнинг ечимига қаратилганлиги билан аҳамиятлидир.

Парламент қуйи палатасининг Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитасида бўлиб ўтган йиғилишда мазкур қарорда белгиланган долзарб вазифаларнинг ижроси муҳокама қилинди.

Йиғилишда таъкидланганидек, мамлакатимизда соғлиқни сақлаш соҳасида олиб борилаётган ислоҳотлар давомида аҳолига онкологик тиббий ёрдам кўрсатишнинг ягона вертикал интеграциялаштирилган тизими яратилган.

Таъкидлаш жоиз, онкологик касалликлар нафақат мамлакатимизда, балки бутун дунё миқёсида мураккаб муаммоларнинг бири бўлиб келмоқда. Статистика маълумотлари сўнгги йилларда дунёнинг кўпгина мамлакатларида онкологик касалликлар билан касалланиш кўрсаткичлари ошиб бораётганлигидан далолат бермоқда. Касалликнинг сўнги босқичларида бўлган умидсиз оғир беморларга паллиатив ёрдамни (беморлар ҳолатини енгиллаштиришга, оғриқни қолдиришга, умрини узайтиришга қаратилган тадбирлар мажмуини) кўрсатувчи “хоспис” бўлинмаларини ташкил этиш бугунги кунда долзарб вазифалардан бири бўлиб қолмоқда.

Айнан мазкур масала Давлатимиз раҳбари томонидан 2018 йил 9 ноябрда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузурида соғлиқни сақлаш тизимидаги ислоҳотлар натижадорлигини муҳокамасига бағишлаб ўтказилган видеоселектор йиғилишида ҳам кўтарилган ва уни ҳал этишга доир қатор вазифалар белгилаб берилган эди. Муҳокамалар чоғида вилоят онкология муассасалари тузилмасида паллиатив ёрдам бериш бўйича бўлимлар, шунингдек, Тошкент, Фарғона, Самарқанд ва Урганч шаҳарларида, жами тўртта минтақалараро “хоспис” ташкил этилиши масалалари депутатлар диққат марказида бўлди.

Тадбирда қайд этилганидек, Хоразм вилоятида илгари 20 ўринга мўлжалланган “хоспис” фаолият юритган бўлиб, ҳозирги кунда унинг базасида вилоят ҳокимининг 2019 йил 9 апрелдаги қарори билан Хонқа туманида 50 ўринли минтақалараро “хоспис” бўлимини ташкил этишга доир амалий ишлар олиб борилмоқда.

Мазкур қарорнинг ижросини таъминлаш юзасидан Фарғона вилоятида ҳам маълум ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, Фарғона шаҳрида 50 ўринли минтақалараро “хоспис” ташкил этиш юзасидан вилоят ҳокимининг 2018 йил 15 августдаги фармойиши қабул қилинган бўлиб, мазкур муассасага ажратилган бинода реконструкция ишлари якунланган. Бироқ, бугунги кунда мазкур масала юзасидан ҳукумат қарори қабул қилинмаганлиги туфайли, ушбу муассаса фаолиятини молиялаштириш ишлари амалга оширилмаган.

Шунингдек, Самарқанд вилоятида эса 50 ўринга мўлжалланган мазкур муассасани Самарқанд шаҳри Кимёгарлар қўрғонида жойлашган собиқ вилоят психоневрология диспансери биносида жойлаштириш юзасидан ташкилий ишлар олиб борилмоқда.

Тадбирда юқорида зикр этилган 3 та минтақалараро “хоспис” бўлимларини ташкил этиш юзасидан муайян ишлар бажарилганлигини қайд этган ҳолда, мазкур масала Тошкент шаҳрида тўлиқ ўз ечимини топмаганлиги депутатларнинг ҳақли эътирозларига сабаб бўлди. Масаланинг моҳияти шундаки, айнан Тошкент шаҳрида ташкил этиладиган минтақалараро “хоспис” республика аҳолисига паллиатив ва хоспис ёрдамини кўрсатиш бўйича методик марказ вазифасини бажариши ҳам назарда тутилган. Уни ташкил этиш ва фаолиятини ўз вақтида йўлга қўйиш умидсиз оғир аҳволда бўлган, ўзгалар қарамоғисиз қолган беморларга зарур ёрдамлар, шу жумладан психологик ёрдамлар кўрсатилишида муҳим тиббий-ижтимоий аҳамият касб этади.

Йиғилиш якунида юқоридагиларни ҳамда қўмита аъзоларининг таклиф ва мулоҳазаларини инобатга олган ҳолда, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Аҳолига тиббий хизмат кўрсатишни ва дори воситалари таъминотини янада яхшилаш, ушбу соҳадаги қонунчиликни амалиётга самарали татбиқ қилиш борасидаги ишларни мувофиқлаштириш бўйича комиссияга маълумот киритишга келишиб олинди.


Кўришлар сони: 100

Депутатлар минбари

Янгиликлар

18.06.2019
Коммунал хизматлар сифатини яхшилашга эришиш парламент назоратида

2019 йил 18 июнда Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитаси...

18.06.2019
Сув объектларини бошқаришда он-лайн ахборот тизими кенг жорий этилади

Жорий йилнинг 18 июнь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Аграр ва сув хўжалиги масалалари қў...

18.06.2019
Жисмоний тарбия ва спорт вазири ахборот берди

2019 йил 18 июнь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари ...

Тадбирлар тақвими