Cайт ранги: A A


Қўмита ва комиссиялар йиғилишлари

Озиқ-овқат хавфсизлиги депутатлар назоратида

Озиқ-овқат хавфсизлиги депутатлар назоратида

Юртимизда халқимиз соғлиги ва озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, озиқ-овқат саноатида сифатли ва рақобатбардош маҳсулотларни ишлаб чиқариш, аҳоли, айниқса, болалар учун хавфсиз ва сифатли ишлаб чиқаришни давлат томонидан қўллаб-қувватлашга алоҳида аҳамият берилмоқда. Бу борада Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 16 январдаги «Мамлакатнинг озиқ-овқат хавфсизлигини янада таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармони соҳани янада ривожлантиришга хизмат қилмоқда.

Қуйи палата депутатлари соҳадаги мавжуд муаммоларни ҳал этиш мақсадида тегишли қўмита билан биргаликда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш юзасидан тайёрланган турли маҳсулотларнинг сифати, хусусан, пальма ёғининг инсон организмига таъсири юзасидан ҳар томонлама ўрганишлар ўтказиш, бу борада тегишли идораларга сўров юбориш ҳамда мазкур масалани парламент назоратига амалга оширишга киришди.

Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитаси томонидан мазкур масалага ойдинлик киритиб, уни чуқур ўрганиш мақсадида 2019 йил 29 май куни “Ўзстандарт” агентлигига пальма ёғининг ишлатилишини тартибга солувчи стандартлар, таркибида пальма ёғи бўлган маҳсулотларнинг турлари, уларнинг жаҳон стандартларига мос келиши ҳамда амалиётда учраётган муаммолар тўғрисида, шунингдек, Соғлиқни сақлаш вазирлигига пальма ёғининг инсон организмига таъсири, унинг ижобий ёки салбий хусусиятлари, мамлакат озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш йўналишида олиб борилаётган ишларнинг ҳолати, ривожланган давлатларнинг бу борадаги тажрибаси ҳақида маълумотлар тақдим этиш юзасидан сўров юборилди.

Парламент назоратини таъминлаш юзасидан тегишли идоралардан ҳам мамлакатимизга хорижий давлатлардан кириб келаётган пальма ёғининг йиллик ҳажми, тури, қайси давлатлардан ва қандай мақсадда импорт қилинаётгани ҳақида маълумот бериш сўралди.

Хўш, бугун кунда бу масала нега долзарб аҳамият касб этмоқда? Ушбу муаммога дунё жамоатчилигининг муносабати қандай?

2017 йилнинг май ойида Европа озиқ-овқат стандартлари ва хавфсизлиги ташкилоти озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқаришда кенг фойдаланилаётган пальма ёғи таркибида канцероген моддалар аниқланганини маълум қилди. Бунда қандолат, хусусан, шоколад тайёрлашда кенг фойдаланилаётган пальма ёғи 200 даражадан юқори иссиқликда қиздирилганда ундан глицидил моддасига эга ёғли эфир кислотаси ажралиб чиққани кузатилган.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг маълум қилишича, бу кислота генотоксик ёки канцероген модда бўлиб, саратонни келтириб чиқаради ва хасталикни авж олдиради. Натижада бу ёғ саратон хасталиги тўқималари кўпайишига ва танининг бошқа ерига кўчиб ўтишига ёрдамлашади. Айниқса, бундай моддалар организми нимжон болалар саломатлиги учун жуда хавфлидир.

Бугунги кунда парламент Қонунчилик палатаси депутатлари томонидан озиқ-овқат хавфсизлигига оид турли масалалар, хусусан, халқимиз соғлигига путур етказадиган маҳсулотларни ишлаб чиқаришни назоратга олиш ёки уларни импорт қилишга қарши курашиш мақсадида амалдаги қонунларга тегишли ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ишлари бошлаб юборилди. Ўтказилган сўров ва ўрганишлар асосида амалга оширилган ишлар сарҳисоб қилиниб, тегишли хулоса ва қарорлар қабул қилинади. Натижада депутатларнинг соҳани тартибга солиш, маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлашга қаратилган тизимли парламент назорати ўрнатилишига асос бўлади.


Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Матбуот хизмати



Кўришлар сони: 1226

Депутатлар минбари

Янгиликлар

18.10.2019
“Метрология тўғрисида”ги қонун одамлар муаммосини ҳал этадими?

Ўзбекистонда миллий метрология тизимини янада такомиллаштириш, соҳага ривожланган давлатлар тажрибасини...

18.10.2019
Симурғ маконига элтадиган қонун лойиҳалари

Ҳазрат Алишер Навоийнинг “Лисон ут-тайр” асарида ибратли бир ҳикоят келтирилган. Қушлар ижтимоий ад...

18.10.2019
Депутатлар Бош вазирга парламент сўровини юборишга қарор қилди

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг 2019 йил 18 октябрда ўтказилган мажлисида қатор қонун лойиҳалари...

Тадбирлар тақвими