Cайт ранги: A A


Қўмита ва комиссиялар йиғилишлари

Инсон ҳуқуқлари ҳимоясида муҳим қадам

Инсон ҳуқуқлари ҳимоясида муҳим қадам

2019 йил 28 май куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари қўмитаси, Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази томонидан «Иқтисодий, ижтимоий ва маданий ҳуқуқлар тўғрисидаги Халқаро пакт»нинг бажарилиши бўйича Ўзбекистон Республикасининг Учинчи миллий маърузаси лойиҳаси юзасидан эшитув ўтказилди.

Президентимизнинг 2018 йил 10 декабрдаги “Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида”ги қарори ижроси юзасидан ташкил этилган тадбирда Қонунчилик палатаси депутатлари, сенаторлар, вазирлик ва идоралар, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари, инсон ҳуқуқлари бўйича миллий институтлар, фуқаролик жамияти институтлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари қатнашди.

Иқтисодий, ижтимоий ва маданий ҳуқуқлар тўғрисидаги Халқаро пакт 1966 йил 16 декабрда БМТ Бош Ассамблеясининг 2200 А (XXI) резолюцияси билан қабул қилинган. Ўзбекистон Республикаси мазкур Пактга Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 1995 йил 31 августдаги қарори билан қўшилган.

Тадбир иштирокчилари таъкидлаганидек, мамлакатимиз томонидан 2004 ва 2010 йилларда Иқтисодий, ижтимоий ва маданий ҳуқуқлар тўғрисидаги Халқаро пактнинг бажарилиши бўйича Ўзбекистон Республикасининг Биринчи ва Иккинчи миллий маърузалари тақдим этилган.

Иқтисодий, ижтимоий ва маданий ҳуқуқлар тўғрисидаги Халқаро пактнинг бажарилиши бўйича Ўзбекистон Республикасининг Учинчи миллий маърузаси Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази томонидан 37 давлат органи ва ННТлар иштирокида тайёрланган.

Маърузани тайёрлашда Иқтисодий, ижтимоий ва маданий хуқуқлар тўғрисидаги Халқаро пактнинг 16 ва 17- моддалари асосида иштирокчи давлатлар томонидан тақдим этилиши белгиланган аниқ шартномалар бўйича ҳужжатларни тайёрлаш Бошқарув принципларида мустаҳкамлаб қўйилган БМТнинг Иқтисодий, ижтимоий, ва маданий ҳуқуқлар бўйича қўмитасининг талаблари инобатга олинган. Маърузада асосий эътибор 2014-2019 йилларда мамлакатда бўлиб ўтган энг муҳим, туб ўзгаришларни ва Иккинчи даврий маърузани кўриб чиқиш натижаси бўйича берилган якунловчи мулоҳазалар ва тавсияларни бажариш борасида қилинган ишларни ёритишга қаратилган.

         Тадбир якунида соҳадаги муаммолар ва уларнинг ечимига оид саволлар, фикр-мулоҳазалар ҳамда амалий таклифлар билдирилиб, қўмитанинг тегишли қарори қабул қилинди.


Кўришлар сони: 311

Депутатлар минбари

Янгиликлар

15.07.2019
Вазифалар ижроси ислоҳотларнинг амалда тўлақонли натижаси кафолати

Қўмита 2019 йилнинг олти ойида Қонунчилик палатасига киритилган қирқдан ортиқ қонун лойиҳаларига...

13.07.2019
Қўмита самарали фаолият олиб борди(ми?)

Қўмита ўтган олти ой давомида давлат ва жамият қурилишини бошқариш, фуқаролик жамияти институтларини...

12.07.2019
Қонун лойиҳаси нега қайта номланди?

2019 йил 12 июль куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Унда депутатлар...

Тадбирлар тақвими