Cайт ранги: A A


Қўмита ва комиссиялар йиғилишлари

Давлат-хусусий шериклик: қоида ва тартиб-таомилларнинг шаффофлиги қандай таъминланади?

Давлат-хусусий шериклик: қоида ва тартиб-таомилларнинг шаффофлиги қандай таъминланади?

2019 йил 21 май куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасида “Давлат-хусусий шерикликни амалга оширишдаги қоидалар ва тартиб-таомилларнинг шаффофлиги принципини таъминлаш” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

Депутатлар, Давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш агентлиги, вазирлик ва идоралар ходимлари, мутахассислар, илмий ходимлар, экспертлар, шунингдек, фуқаролик жамияти институтлари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари қатнашган тадбирдан кўзланган асосий мақсад яқинда қабул қилинган “Давлат-хусусий шериклик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг хуқуқни қўллаш амалиёти, хусусан унинг муҳим тамойилларидан бири бўлган давлат-хусусий шерикликни амалга ошириш қоидалари ҳамда тартиб-таомилларининг шаффофлиги тамойилини таъминлаш истиқболларини муҳокама этиш бўлди.

Қонунда “Давлат-хусусий шерикликнинг қонун ва қоидаларининг очик, шаффоф ва томонлар учун тушунарли булиши шарт”лиги мустаҳкамлаб қўйилган. Шунингдек, бир вақтнинг ўзида давлат шеригига қонунчилик билан белгиланган давлат-хусусий шерикликнинг тартиб-тамойиллари ҳақидаги ахборотни эркин олишни таъминлаш бўйича мажбурият ҳам юклатилган.

Тадбир иштирокчилари давлат-хусусий шериклик соҳасида ваколатли давлат органининг масъулияти доирасига давлат-хусусий шериклик лойиҳалари Реестрини юритиш мажбурияти киритилгани жуда муҳим эканини қайд этдилар. Ушбу реестр амалга ошириладиган давлат-хусусий шериклик лойиҳалари ҳақидаги тўлиқ ва ишончли маълумот ҳамда ахборотларни ўз ичига олган ягона ахборот тизимини ташкил этиб, интернет тармоғида жойлаштириладиган, ҳамма эркин фойдаланадиган ахборот ресурси бўлиб хизмат қилади. Бу эса, жамоатчиликка ва барча қизиқтирган шахсларга давлат-хусусий шериклик лойиҳаларининг танлов ўтказиш тартиб-тамойиллари, уларнинг ижроси мониторингини олиб борилиши ҳақидаги ахборотдан эркин фойдаланиш имконини беради.

Давлат-хусусий шериклик лойиҳалари Реестрини юритиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланиши, шу мунасабат билан ушбу норматив-ҳуқуқий ҳужжатни қисқа муддатларда ишлаб чиқиш ҳамда унинг қонун нормаларига ва илғор халқаро амалиётга мослигини таъминлаш зарурлиги айтиб ўтилди.

Тадбир давомида давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш Давлат агентлигининг ахборот очиқлигини таъминлаш соҳасидаги фаолиятининг самарадорлигини ошириш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида”ги Қонуни қоидалари талабларининг амалиётда ўз вақтида, тўлиқ амалга оширилиши борасида тавсиялар билдирилди. Шу муносабат билан очиқлик таъминланишида энг муҳим усулларни тартибга солувчи меъёрий ҳужжатлар мажмуини ишлаб чиқиб, қабул қилиш ҳамда ушбу ҳужжатларда қуйидагиларни назарда тутиш бўйича тавсиялар билдирилди: Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг фаолияти тўғрисидаги ахборотни уларнинг расмий веб–сайтларида жойлаштириш ва янгилаб бориш; Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг фаолияти тўғрисидаги ахборотни ҳамма кириши мумкин бўлган хоналарга ва жойларга жойлаштириш ҳамда янгилаб бориш; давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг фаолияти тўғрисидаги ахборотни ахборот-кутубхона ва архив фондлари орқали тақдим этиш; давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг очиқ ҳайъат мажлисларида ахборотдан фойдаланувчиларнинг ҳозир бўлиши учун шароитлар яратиш; ахборотдан фойдаланувчиларнинг сўрови асосида уларга давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг фаолияти тўғрисида оғзаки ва ёзма шаклда (шу жумладан, электрон ҳужжат шаклида) ахборот тақдим этиш.

Давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш агентлиги ахборот хизматининг истиқболдаги иш режалари кўриб чиқилди ҳамда фуқаролик жамияти институтлари ва ОАВ билан янги, самарали алоқаларни ўрнатиш зарурлиги асослаб берилди.

Ўтказилган тадбир Давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш агентлигининг соҳада долзарб масалаларни ҳал қилиш борасида фаолиятининг очиқлигини таъминлаш бўйича тайёргарлик ҳолатини муҳокама қилиш, шунингдек, ушбу соҳани очиқлик ва шаффофлик тамойиллари асосида янада такомиллаштириш бўйича тегишли таклифларни шакллантириш имконини берди.


Кўришлар сони: 2558

Депутатлар минбари

Янгиликлар

20.11.2019
Давлат бюджети: мунозаралар авж нуқтасига етмоқда

Савол туғилади: нега энди Давлат бюджети қонун сифатида Олий Мажлисда, яъни парламентда қабул қилинади-ю,...

20.11.2019
Депутатлар таклифи инобатга олинди

Шу кунларда Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг қўмиталари, сиёсий партиялар фракциялари, ишчи гуруҳларида...

20.11.2019
Олий таълим муассасаларининг ягона ижтимоий тўлов ставкаси нега 25 фоиз бўлиши керак?

Ҳар қандай қонун лойиҳасини муҳокама қилишдан мақсад — уни такомиллаштириш, соҳадаги масалаларни...

Тадбирлар тақвими