Cайт ранги: A A


Қўмита ва комиссиялар йиғилишлари

Солиқ сиёсати –— тадбиркорлар муҳокамасида

Солиқ сиёсати –— тадбиркорлар муҳокамасида

17 май куни Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманида Қонунчилик палатаси Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитаси томонидан Ўзбекистон Республикасининг Солиқ сиёсатини такомиллаштириш концепцияси қабул қилинганлиги мунособати билан туманда фаолият олиб борилаётган кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари вакиллари билан очиқ мулоқот ўтказилди.

Тадбирда Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитаси аъзолари, Чилонзор тумани ҳокимияти, туман солиқ бўлими, тадбиркорлик субъектлари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди. Унда Солиқ концепциясининг мазмун-моҳияти, Солиқ кодексига киртилаётган ўзгартиш ва қўшимчалардан кўзланган асосий мақсад ҳамда бугунги кунда тадбиркорлар фаолиятига таъсирини ўрганиш, шунингдек, ушбу ҳужжатни янада такомиллаштириш юзасидан таклифларни шакллантириш масалалари атрофлича кўриб чиқилди.

Тадбиркорлар томонидан бу борада муайян қулайлик вужудга келаётганлиги, жумладан, бугунги кунда жорий этилган камерал назоратнинг тадбиркорларга бераётган қулайликлари, уни «яширин иқтисодиёт»дан чиқариш юзасидан талайгина ишлар қилинаётганлиги эътироф этилди. Дарҳақиқат, бу борада юртимизда олиб борилаётган иқтисодий ислоҳотларга ҳамоҳанг тарзда қабул қилинаётган қонунларни тайёрлашда жамоатчилик фикрини ўрганиш, бу борада кўпроқ амалиётдаги мутахассисларни жалб этиш ва уларни содда, тушунарли тилда баён қилиниши бўйича ҳам таклифлар билдирилди.

Бунда тадбиркорларни ишлаб чиқарилаётган ёки кўрсатилаётган хизматларга белгиланган «қўшимча қиймат солиғи»нинг аҳамияти, амалда белгиланган 20 фоизлик солиқ айрим тадбиркорларга муаммолар олиб келаётганлиги таъкидланди. Хусусан, умумовқатланиш тармоғида фаолият юритувчилар томонидан озиқ-овқат таннархининг ошиб кетиши муаммосини келтириб чиқараётганлиги ҳақли эътирозларга сабаб бўлаётганлиги қайд этилди.

Солиқ идораси вакили томонидан қўлланилаётган солиқлар бўйича хорижий тажриба, уларни мамлакатимиз ижтимоий-иқтисодий ривожланишида босқичма-босқич жорий этиш механизмларини амалга ошириш юзасидан тегишли маълумотлар берилди.

Депутатлар билдирилган фикр-мулоҳазаларни қонунчиликни янада такомиллаштиришда инобатга олишини ҳамда Солиқ кодексига киритиш учун кўриб чиқилишини билдиришди.



Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг

 Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитаси 



Кўришлар сони: 140

Депутатлар минбари

Янгиликлар

18.06.2019
Коммунал хизматлар сифатини яхшилашга эришиш парламент назоратида

2019 йил 18 июнда Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитаси...

18.06.2019
Сув объектларини бошқаришда он-лайн ахборот тизими кенг жорий этилади

Жорий йилнинг 18 июнь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Аграр ва сув хўжалиги масалалари қў...

18.06.2019
Жисмоний тарбия ва спорт вазири ахборот берди

2019 йил 18 июнь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари ...

Тадбирлар тақвими