Cайт ранги: A A


Қўмита ва комиссиялар йиғилишлари

Миграция сиёсатини таъминлаш муаммолари ва ечимлари муҳокама этилди

Миграция сиёсатини таъминлаш муаммолари ва ечимлари муҳокама этилди

Ички ишлар вазирлиги академиясида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси ҳамкорлигида «Ўзбекистон Республикасида миграция сиёсатини таъминлаш муаммолари ва ечимлари» мавзусида республика илмий-амалий конференция ўтказилди.

«2017 – 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили»да амалга оширишга оид Давлат дастури»да белгиланган вазифалар ижроси доирасида ташкил этилган анжуманда депутатлар, Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази, Ташқи ишлар, Бандлик ва меҳнат муносабатлари, Ички ишлар вазирликлари, Давлат божхона қўмитаси масъул вакиллари, қатор ташкилот ва муассаслар ҳузуридаги институтлар профессор-ўқитувчилари, тингловчи-курсантлари ҳамда журналистлар қатнашди.

Конференцияда Ўзбекистон Республикасида миграция сиёсатининг асосий йўналишлари, бу соҳасидаги халқаро ҳамкорликни таъминлаш, ташқи меҳнат миграциясини такомиллаштириш, ноқонуний миграцияга қарши курашиш самарадорлигини ошириш борасидаги ишларга танқидий таҳлил асосида баҳо берилди. Шунингдек, миграция соҳасида ҳуқуқни қўллаш амалиёти, бу борада мавжуд муаммо ва камчиликлар ҳамда миграцияни тартибга солишни ҳуқуқий таъминлаш масалалари юзасидан давлат органлари, хусусан, фуқаролик жамияти институтларининг самарали ҳамкорлигини такомиллаштириш зарурлиги таъкидланди.

Депутатлар қайд этганидек, Президентимизнинг 2018 йилда қабул қилинган “Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун республика ташқарисига транспортда чиқиш вақтида ҳавфсизлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги, “Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг ваколатхоналарини очиш тўғрисида”ги, “Ўзбекистон Республикасининг ташқи меҳнат миграцияси тизимини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорлари ҳамда 2018 йилда парламентимиз томонидан қабул қилинган “Хусусий бандлик агентликлари тўғрисида”ги қонуннинг қабул қилиниши мамлакатимиздан ташқарида меҳнат фаолиятини олиб бораётган фуқароларнинг қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, зарур ҳолларда уларга амалий ёрдам бериш учун ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилмоқда.

Сўзга чиққанлар 2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясига мувофиқ, чет эл фуқаролари учун кириш визаларини бериш тизимини соддалаштириш, шахснинг хорижга чиқиш паспортини татбиқ этиш, фуқароларга паспорт хизмати кўрсатиш тизимини осонлаштириш, чегараолди туманларда хавфсизликни таъминлаш, бу борадаги қонун бузилишини бартараф этиш, аниқлаш ва олдини олиш орқали ноқонуний миграцияга қарши курашиш самарадорлигини оширишга қаратилган вазифалар юзасидан фикр-мулоҳазалар билдиришди.

Шунингдек, анжуманда илмий-тадқиқот ишлари доирасида ишлаб чиқилган Ўзбекистон Республикасининг «Миграция тўғрисида»ги қонун лойиҳасининг тақдимоти ва муҳокамаси ҳам бўлиб ўтди. Миграция жараёнларини тартибга солиш соҳасидаги ҳуқуқни қўллаш амалиётини такомиллаштириш юзасидан аниқ таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилди.


Кўришлар сони: 1647

Депутатлар минбари

Янгиликлар

19.09.2019
Тортишувлардан сўнг депутатлар қонун лойиҳасини қайтарди

2019 йил 19 сентябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Унда...

19.09.2019
БМТ махсус маърузачиси билан учрашув

2019 йил 19 сентябрь куни парламент қуйи палатасида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери Нурдинжон...

19.09.2019
Сирдарё вилоятида тадбиркорлик ривожи қандай кечяпти?

Сессияда Қонунчилик палатаси депутатлари, сенаторлар ва бошқа мутасадди идоралар вакилларидан иборат...

Тадбирлар тақвими