Cайт ранги: A A


Қўмита ва комиссиялар йиғилишлари

Томчилатиб суғориш ишларининг кечиктирилгани депутатларнинг танқидига сабаб бўлди

Томчилатиб суғориш ишларининг кечиктирилгани депутатларнинг танқидига сабаб бўлди

2019 йил 15 май куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси томонидан “Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришда сувни тежовчи илғор технологиялардан кенг фойдаланиш ва қулай шарт-шароитлар яратиш” юзасидан Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ва бошқа тегишли вазирлик ва идоралари раҳбарларининг ахбороти эшитилди.

Мамлакатимизда қишлоқ хўжалиги экинларини суғоришда томчилатиб суғориш ва сув тежовчи бошқа илғор технологиялардан кенг фойдаланиш ва уни рағбалантириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Давлатимиз раҳбари томонидан “Пахта хомашёсини етиштиришда томчилатиб суғориш технологияларидан кенг фойдаланиш учун қулай шарт-шароитлар яратишга оид кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ҳам соҳада амалга оширилаётган ишларга муҳим дастуриламал бўлмоқда.

Ахборотда қайд этилганидек, бугунги кунда замонавий сув тежамкор инновацион технологияларни кенг жорий этиш юзасидан белгиланган чора-тадбирлар доирасида муаян ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, 2019 йилда 12121 га майдонда томчилатиб суғориш тизимини жорий этиш бўйича 200 та фермер хўжалиги ва кластерларнинг аниқ рўйхатлари шакллантирилиб, тижорат банклари томонидан томчилатиб суғориш технологиясини жорий қилиш учун умумий қиймати 83,9 млрд. сўмлик кредит маблағлари ажратилган. Шунингдек, кластер ва фермер хўжаликлари томонидан ўз маблағлари ҳисобидан умумий қиймати 104,7 млрд. сўмлик томчилатиб суғориш технологияси жорий қилинмоқда.

Тадбир давомида депутатлар томонидан пахта хомашёсини етиштиришда томчилатиб суғориш технологияларини жорий этиш масалалари билан боғлиқ юзага келаётган муаммолар ҳамда қонунчиликни такомиллаштириш масалалари ҳам атрофлича муҳокама қилинди. 2019 йилда томчилатиб суғориш тизимларини қуриш ишлари кўзда тутилган умумий 12121 га майдондан бор йўғи 4 минг гектарида бажарилган бўлиб, асосан Самарқанд ва Сурхондарё вилоятлари ҳиссасига тўғри келмоқда.

Шу билан бир қаторда, Андижон, Бухоро, Жиззах, Қашқадарё, Навоий ва Наманган вилоятларида томчилатиб суғориш технологиясини жорий этиш ишлари кечиктирилгани депутатларнинг танқидига сабаб бўлди.

Йиғилишда айтиб ўтилганидек, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва вилоятлар қишлоқ хўжалиги бошқармалари Сувни тежайдиган суғориш технологияларини жорий этишга кўмаклашувчи ишчи гуруҳларининг ишчи органи сифатида ўзларига юклатилган асосий вазифаларни тўла ва етарли даражада амалга оширилмаган. Натижада, Қашқадарё вилоятининг Нишон, Ғузор, Наманган вилоятининг Чуст туманларида давлат бюджетидан пахта хомашёси ишлаб чиқарувчиларига томчилатиб суғориш технологияларини жорий қилиш учун пахта хомашёси экиладиган майдоннинг ҳар бир гектарига ажратиладиган субсидияларни ўз вақтида берилиши кечиккан.

Шунингдек, «Ўзбекэнерго» АЖ ҳудудий электр тармоқлари корхоналари томонидан Қорақалпоғистон Республикаси, Қашқадарё, Самарқанд, Сирдарё ва Жиззах вилоятларида томчилатиб суғориш технологияси асосида пахта хомашёсини ишлаб чиқарувчиларни пахтани етиштириш даврида белгиланган тартибда кафолатли ва узлуксиз электр энергияси билан билан таъминлаш масалаларидаги камчиликлар фермер хўжаликларида томчилатиб суғориш технологиясини жорий қилиш ишларини ўз вақтида бажарилмаслигига сабаб бўлмоқда.

Баҳс-мунозараларга бой бўлган тадбирда депутатлар томонидан юқори ҳосилдорликка ва сув ресурсларидан самарали фойдаланишга эришишни таъминлайдиган, республиканинг тупроқ-иқлим ва бошқа шароитларни ҳисобга олган ҳолда томчилатиб суғориш технологиясини жорий қилишнинг илмий асосланган агротехника қоидаларини ишлаб чиқиш каби бир қатор таклифлари берилди. Томчилатиб суғориш тизимларига сервис хизматларини кўрсатиш зарурлиги ҳамда мавсум давомида тизимли равишда амалий ёрдам кўрсатиш бўйича олим ва мутахассислар масъулияти ошириш зарурлиги ҳам айтиб ўтилди.

Тадбир якунида муҳокама этилган масала юзасидан қўмитанинг тегишли қарори қабул қилинди.


Кўришлар сони: 503

Депутатлар минбари

Янгиликлар

16.07.2019
«Миллий тикланиш» демократик партияси фракцияси жамоатчиликка ҳисобот берди

Қайд этилганидек, фракция аъзолари барча йўналишдаги фаолиятида асосий эътиборни амалий ишларга ...

15.07.2019
Вазифалар ижроси ислоҳотларнинг амалда тўлақонли натижаси кафолати

Қўмита 2019 йилнинг олти ойида Қонунчилик палатасига киритилган қирқдан ортиқ қонун лойиҳаларига...

13.07.2019
Қўмита самарали фаолият олиб борди(ми?)

Қўмита ўтган олти ой давомида давлат ва жамият қурилишини бошқариш, фуқаролик жамияти институтларини...

Тадбирлар тақвими